Карта сайта На главную Напишите нам
RU | UZ

Минераллар ҳақида кенг тушунча


Асосий минераллар ва микроэлементларнинг фойдали хоссалари



Умумий тушунчалар
Микро- ва макроэлементлар, одатда, организмга овқат билан тушади. Уларни белгилаш учун инглиз тилида Dietary mineral, яъни “парҳез минераллари” атамаси мавжуд.

Микро- ва макроэлементлар организмнинг энергетик алмашинувида иштирок этмайдилар, аммо айнан улар характерли биоэлектрик потенциалларни сақлаш йўли билан моддалар алмашинувини бошқаради ва ҳужайра ва тўқималарнинг табиий ва кимёвий бутунлигини қўллаб-қувватлаб туради. Айнан микроэлементлар ҳаёт учун зарур фермент жараёнларининг активлигида асосий роль ўйнайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг камлиги, худди ортиқлиги каби, инсон соғлигига тез таъсир кўрсатади.

Макроэлементлар тирик организмларнинг этини ташкил этадилар. Макроэлементларнинг тавсия қилинадиган кунлик дозаси 200 мг дан юқорироқдир. Одатда, улар инсон организмига овқат билан бирга тушадилар. Уларга азот, водород, кислород, олтингугурт, углерод ва фосфор киради. Бу макроэлементлар биоген (органоген) элементлар ёки макронутриентлар деб аталади. Оқсил, ёғ, углевод, фермент, витамин ва гормонлар сингари органик моддалар асосан макронутриентлардан ташкил топган. Калий, кальций, магний, натрий, хлорни ҳам макроэлементларга киритадилар.
Уларнинг тавсия этиладиган кунлик дозаси 200 мг дан камроқ.

Организмда кам учрайдиган, аммо биокимёвий жараёнларда қатнашадиган ва организмлар учун зарур элементлар микроэлементлар деб аталади. Микроэлементлар – “асосан ички секреция безлари учун озиқа”, аниқроғи, ферментлар (энзимлар) учун озиқа, чунки улар ҳаёт учун муҳим жараёнларнинг катализаторлари ҳисобланадилар. Организмга таъсири бўйича барча микроэлементлар ўзаро боғлиқ. Инсоннинг бу “ҳаёт металларига” бўлган эҳтиёжи жуда индивидуалдир.

Микроэлементларнинг тавсия этиладиган кунлик дозаси 200 мг дан камроқ. Одатда, уларни микронутриент атамаси билан номлайдилар. Ҳозирги маълумотларга қараганда, 30 дан ортиқроқ микроэлементлар, хусусан йод, селен ва рух инсон ҳаёт фаолияти учун зарур микроэлемент деб саналади.

Иод, йод (қадимги юнончадан iodes – “бинафша”) – элементлар даврий системасининг 53 элементи. Медицина ва биологияда мазкур моддани кўпинча йод деб атайдилар, Менделеев жадвали ва кимёга оид адабиётда иод номи қўлланилади. У катта миқдорда денгиз сувида иодидлар кўринишида учрайди. Табиатда эркин шаклда, минерал тарзида ва термал манбаларда ҳам мавжуд. Иод микроэлементларга киради ва барча тирик организмларда учрайди.Унинг ўсимликлар таркибида учраши бу элемент бирикмаларининг тупроқ ва сувда мавжудлиги билан боғлиқ. Инсонда иод тиреоид деб аталмиш тироксин ва трииодтиронин қалқонсимон безлари (улар организмнинг ўсиши, ривожланиши ва моддалар алмашинувига кўп жиҳатдан таъсир кўрсатади) томонидан ишлаб чиқариладиган гормонлар таркибига киради.

Инсоннинг кунлик эҳтиёжи 0,2 мг ни (200 мкг) ташкил этади. Иоднинг рационда йўқлиги ёки камлиги эндемик буқоқ, кретинизм, гипотиреоз касалликларига олиб келади.

Йод қалқонсимон без гормони – тироксинни синтез қилиш ҳамда қондаги чиқинди ва ёт жисмларни йўқотадиган фагоцитлар, яъни қоровул ҳужайраларни ишлаб чиқариш учун зарур. Фагоцитлар микроорганизмлар, чала ҳужайраларни босиб олади ва ҳазм қилади.

Йод танқислиги “базедов касаллиги” (буқоқ) пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Овқатда сояни ишлатиш қалқонсимон безнинг ўсишига олиб келади, йодга бўлган эҳтиёжни оширади. Шу сабабли сояни истеъмол қилаётганда у билан бирга рационга денгиз тузи, океан балиғи, бош пиёз ва кўк пиёзни қўшиш керак.

Бола ва ўсмирларга катта ёшдагиларга нисбатан йод кўпроқ талаб қилинади.

Йодни атеросклерозда, учинчи босқичга кирган захмни даволашда, нафас йўлларининг яллиғланишида, симоб ва қўрғошин билан сурункали заҳарланишларда, буқоқнинг олдини олиш ва даволашда қўллаш мумкин. Калий йодиди сут безлари мастопатиялари ва ички секреция безларида бошқа шишлар пайдо бўлганида буюрилади.

Денгиз балиғи, денгиз ўтлари, денгиз карами, салат, шолғом, карам, саримсоқ, сабзи, картошка, помидор, ловия, узум, шовул йоднинг асосий манбалари ҳисобланади.

Йодга бўлган эҳтиёж кунига 100-150 мг (катталар учун) ва 175-200 мг (ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун) ташкил этади.

Селен. Бу сўз юнончадан олинган бўлиб, “ой” маъносини англатади. Элемент табиатда кимёвий жиҳатдан унга ўхшаш Ер курраси шарафига аталган теллурнинг йўлдоши ҳисобланади.

Селен антиоксидловчи ва кексайишнинг олдини олиб, антиоскидант таъсир кўрсатади. Ундан ташқари, селен тўқималардаги ёшликка хос қайишувчанликка ёрдам беради, қазғоқнинг пайдо бўлиши ва йўқотишга кўмаклашади. У инсон организмини турли касалликлардан асраб, унинг муҳитнинг кўнгилсиз шароитларига, вирусларга қаршилик кўрсатишини оширади. Селен юрак мускуллари ва қон томирларининг иши учун зарур.

Селен Е витамини билан яхши қўшилади.
Ундан ташқари, селен нуклеин кислоталарини жароҳатланишдан асрайди. Нуклеин кислоталари – барча тирик организмларнинг таркибий қисми, улар оқсил биосинтези ва генетик кодда организмнинг ирсий белгилари ва хоссаларини авлодларга беришда етакчи роль ўйнайди. Организмнинг инфекцияларга, шу жумладан саратонга олиб келадиган инфекцияларга қаришилик кўрсата олиши муайян даражада озиқ-овқат маҳсулотларида селен ҳамда Е ва С витаминлари мавжудлигига боғлиқдир.

Селеннинг энг хавфли душмани – углеводлар. Демакки, пирожнийлар, ширин пироглар, тортлар ва пишириқлар, барча ун маҳсулотлари, барча газланган ичимликлар селенни тўлиқ ёки қисман йўқотиши мумкин. Биз қанддан воз кеча туриб, организмимизда селенни сақлаб қоламиз. Углеводородлар (Углеводлар ?) мавжуд муҳитда бу микроэлемент организм томонидан ўзлаштирила олмайди.

Ҳар қандай ўсимликда селеннинг изи бўлади. Селеннинг оптимал миқдори пиво хамиртуруши ва саримсоқда учрайди. У денгиз ва тош тузларида, бўйракларда (чўчқаники, молники ва бузоқники), жигар ва юракда, парранда тухумларида (бунинг устига, тухум сариғида Е витамини ҳам бўлади) мавжуд. Балиқ, хусусан сельд, краблар, омарлар, лангусталар, креветка ва кальмарлар каби денгиз маҳсулотлари ҳам селенга бой. Қайта ишлов берилган маҳсулотлар – консерва ва концентратларда селен учрамайди, барча қайнатилган, рафинацияланган маҳсулотларда эса селен тоза маҳсулотларга нисбатан яримтага кам. Ўсимликлардан олинган маҳсулотлардан буғдой кепаги, эндигина униб чиққан буғдой донлари, маккажўхори донлари, помидор, қўзиқоринлар ҳамда қора нон ва дағал ун маҳсулотлари селенга бой.

Селеннинг кунлик нормаси қуйидагича: аёллар учун – 50 мкг, эркаклар учун – 70 мкг, ҳомиладор аёллар учун 65 мкг ва эмизувчи аёллар учун – 75 мкг.

Рух.
Лотинчадан рух сўзи zincum, яъни “оқ каралаш” тарзида таржима қилинади. Рух кўпгина ферментлар таркибига киради, жинсий вояга етиш, суяк қотиши, ёғ қатламларининг парчаланиши жараёнларига кўмаклашувчи таъсир қилади. Рух етишмовчилиги анча кам пайдо бўлади. Баъзида рух танқислиги рухнинг ичаклардан сўрилишига тўсқинлик қилувчи ун маҳсулотларини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишда пайдо бўлади. Рух танқислиги (хусусан болалик даврида) ривожланишдаги кескин бузилишларига олиб келиши мумкин, масалан, жинсий етилишнинг тўхтаб қолиши, соч тўкилиши, скелет деформацияси.

Рух суяклар шаклланишида зарур, диабет билан оғриган ва қон айланиши бузилган касалларда қийин битадиган яраларни даволашда ёрдамлашади. А витамини фақат рух иштирокидагина ўз таъсирини кўрсатади. Рух яралар битишини тезлаштиради. С витамини ва рух – катар ва кўпгина вирусли касалликларга қарши воситадир.

Рух вирусга қарши курашда зарур ва антитоксик таъсир кўрсатади. Ўсмирлардаги ҳуснбузарларни рух ёрдамида даволаш мумкин. Эркаклар учун аёлларга нисбатан кўпроқ рух талаб этилади.

Рухнинг манбаси табиий маҳсулотлардир: кепак, эндигина униб чиққан буғдой донлари, дағал ун нони. Рухнинг инсон учун етарли миқдори ҳайвонлар жигари, гўшти, тухум сариғи, пишлоқ, нўхатда мавжуд.
Рухнинг асосий хоссалари ва вазифалари:
• моддалар алмашинувини меъёрига келтиради
• болалар организмининг ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради
• ақлий фаолиятни кучайтиради
• яқиндан ёмон кўришнинг профилактикаси учун хизмат қилади
• сперма активлигини оширади
• инфекцион касалликларга чидамлиликни оширади
• иш қобилиятини оширади
• кексаликдаги ақлий заифликнинг олдини олади.


Тэглар: макроэлементлар, микроэлементлар, йод, селен, рух.