Пробиотикларни танлашда нимага эътибор бериш лозим?
Ҳозирги вақтда истеъмолчи ва шифокорларда пробиотик хоссаларга эга маҳсулотларни танлашнинг катта имкониятлари мавжуд.
Қандай қилиб маҳсулотни тўғри танлаш ва пробиотикнинг сифатини текшириб кўриш мумкин?
Экспертлар “сифатли пробиотиклар” тўғри келиши лозим бўлган мезонларни аниқладилар: қуйида биз бу мезонларни таққослаймиз ва Бифилакснинг (Bifilaxx) уларга жавоб бера олиш-олмаслигини кўриб чиқамиз.
Экспертлар “сифатли пробиотиклар” тўғри келиши лозим бўлган мезонларни аниқладилар: қуйида биз бу мезонларни таққослаймиз ва Бифилакснинг (Bifilaxx) уларга жавоб бера олиш-олмаслигини кўриб чиқамиз.
- Йўриқномада бактерияларнинг барча штаммларининг номларини аниқ кўрсатиш: Бифилакс маҳсулотининг ўзига хос штаммлари қўлланиши бўйича йўриқномаларида кўрсатилган.
- Мазкур штаммлар илмий ва клиник ҳужжатларга эга эканлигини текшириб кўриш осон – уларни номлари бўйича интернетдан қидириб кўриш мумкин.
- Маҳсулот хавфсизлигига оид маълумотлар мавжудлиги: Бифилакс маҳсулотларидаги штаммлар хавфсизилиги бўйича ҳам, самарадорлиги бўйича ҳам катта клиник базага эга. Бу штаммларнинг кўп йиллар давомида қўлланиши шуни кўрсатадики, уларнинг зарарли таъсири йўқ. Пробиотик бактериялар ичакларга тирик ҳолатда етиб боришининг илмий исботлари: Бифилакс таркибидаги штаммлар ўзларининг чидамлилик ва ичакни колонизациялаш каби ноёб хусусиятлари асосида махсус танлаб олинганлар. Европа, АҚШ ва Япониянинг турли илмий нашрларида бу штаммларнинг ичакка керакли миқдорда тирик ҳолда етиб бориши тўғрисида маълумотлар чоп этилган. Бунга қўшимча равишда Бифилакс ошқозондаги бактерияларнинг қўшича ҳимоясини таъминловчи полисахарид матрицага эга.
- Маҳсулотнинг соғлиқ учун фойдасининг илмий исботи: кўп сонли илмий ва клиник тадқиқотлар бу штаммларнинг ичакнинг тўғри ишлашига ёрдамлашиб ва, шу тариқа организмнинг табиий муҳофазасини қўллаб-қувватлаб, ичаклар микрофлорасининг нормал мувозанатига кўмаклашишдаги юқори самара кўрсатди.
- Кўп миқдорда бактерияларга эга бўлиши: бу миқдор кўпинча ўрамда кўрсатилади. Масалан, Бифилакс Пробиотикнинг (Bifilaxx Probiotic) бир капсуласида камида 4,5х109 (4,5 миллиард) бактерия мавжуд.
- Маҳсулот барқарор сақланишини таъминловчи ўрам: пробиотиклар намга ўта таъсирчан (ҳатто ҳавода мавжуд намликка ҳам), шунинг учун жуда яхши ўралган бўлишлари лозим. Афсуски, кўп ишлаб чиқарувчилар бу омилга эътибор қаратмасдан, ўрамдан тежайдилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ПВХ ўрамларига солинган пробиотиклар алюминийдагиларига нисбатан 4-5 марта кўпроқ ўзларининг активлигини йўқотади. Шу сабабли Бифилакс маҳсулотини ишлаб чиқаришда фақат алюминий ўрамдан фойдаланилади.
- Маҳсулот ҳақидаги маълумот етарли ва ишлаб чиқарувчи томонидан бериб турилиши керак: албатта, у ўрамда, қўлланиши бўйича йўриқномада ҳамда интернетда (у ерда сиз саволларга жавоб топишингиз ва талаб бўйича батафсил ахборот олишингиз мумкин) кўрсатилган.








