|
Маҳсулот:
![]()
Бошқа маҳсулотлар:
![]() ![]() ![]()
|
||||||||
Қўллаш бўйича йўриқнома
VITAMIXX® СLASSIC (ВИТАМИКС КЛАССИК) МАҲСУЛОТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Қайд этиш рақами: №1234567890 00.00.2009 йилдан 00.00.2014 йилгача.
Озуқага биологик актив қўшимча. Дори воситаси ҳисобланмайди.
ТАВСИФИ
Капсулалар
ТАРКИБИ
|
Актив ингредиентлари |
Кўриниши |
Таркиби (фақат актив компонентлар) |
||
|
1 капсулада |
2 капсулада |
3 капсулада |
||
|
Витамин А |
ацетат ретиноласи |
750 МЕ |
1500 МЕ |
2250 МЕ |
|
бета-каротин |
555 МЕ (1 мг) |
1110 МЕ (2 мг) |
1665 МЕ (3 мг) |
|
|
Витамин D3 |
Холекальциферол |
100 МЕ |
200 МЕ |
300 МЕ |
|
Витамин Е |
ацетат dl-a-токофероласи |
7,5 МЕ (7,5 мг) |
15 МЕ (15 мг) |
22,5 МЕ (22,5 мг) |
|
Витамин B1 |
мононитрат тиамини |
1 мг |
2 мг |
3 мг |
|
Витамин B2 |
Рибофлавин |
0,9 мг |
1,8 мг |
2,7 мг |
|
Витамин B6 |
Пиридоксин |
1,5 мг |
3 мг |
4,5 мг |
|
Витамин B12 |
Цианокобаламин |
1,5 мкг |
3 мкг |
4,5 мкг |
|
Ниацин |
Ниацинамид |
9 мг |
18 мг |
27 мг |
|
Фолий кислотаси |
|
100 мкг |
200 мкг |
300 мкг |
|
Пантотенат кислотаси |
D-пантотенат кальцийи |
3 мг |
6 мг |
9 мг |
|
Биотин |
|
15 мкг |
30 мкг |
45 мкг |
|
С витамини |
аскорбат кальцийи |
30 мг |
60 мг |
90 мг |
|
Йод |
йодат калийи |
70 мкг |
140 мкг |
210 мкг |
|
Рух |
сульфат рухи |
6 мг |
12 мг |
18 мг |
|
Селен |
селенит натрийси |
10 мкг |
20 мкг |
30 мкг |
КЎМАКЧИ МОДДАЛАР
Микрокристалли целлюлоза, маккажўхори крахмали, қанд, карбонат кальцийи, желатин (капсулалар).
ТАЪСИРИ
Комплекс витаминлар, йод, рухга организмнинг физиологик эҳтиёжларини тўлдириш учун ишлаб чиқилган ва уларнинг бир суткалик меъёри нуқтаи назаридан мувозанатга келтирилган. Маҳсулотнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хоссалари ёрдамида аниқланади.
ҚЎЛЛАНИШИ
- гипо- ва авитаминозлар профилактикаси, катталар ва 12 ёшдан юқори болаларда йод микроэлементлари ва рух камчиллиги;
- баланссиз ва сифатсиз овқатланиш, парҳез сақлаш;
- оғир жисмоний ва ақлий меҳнат, ҳаяжонланиш;
- витаминларга бўлган юқори эҳтиёж билан боғлиқ ҳолатлар (ўсиш даври, хасталиклар, реконвалесценция даври), чекиш, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, ҳазм қилишнинг бузилиши (ошқозон-ичак касалликлари, диарея), экология бузилган ҳудудларда яшаш ва бошқалар.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Маҳсулот компонентларига кучли таъсирчан бўлиш. 12 ёшгача болалар.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Овқат пайти ва ундан сўнг истеъмол қилинади, катталар ва 12 ёшдан юқори болалар.
· гипо- ва авитаминозларнинг олдини олиш учун – бир кунда 1 капсуладан 2 марта ёки кунига 2 капсуладан 1 марта.
· витаминларга юқори эҳтиёж ҳолатларида - кунига 1 капсуладан 3 марта ёки 3 капсуладан 1 марта.
· ёзда витаминларга эҳтиёжни тўғрилаш учун профилактика мақсадида - кунига 1 капсуладан 1 марта.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ
Тавсия қилинадиган дозалар одатда яхши таъсир қилади. Кам ҳолларда маҳсулотга аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
ДОЗАСИ ОШИРИБ ЮБОРИШ
Дозаси ортиб кетганда врачга мурожаат қилиш лозим. Симптоматик доваланиш.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Дозаси ортиб кетишининг олдини олиш учун таркибида йод бўлган бошқа поливитаминли комплекслар ва препаратлар билан бир вақтда истеъмол қилмаслик лозим. Таркибидаги рибофлавин туфайли сийдик сариқ рангга кириши мумкин (зарарсиз).
ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Тавсия қилинган дозаларда улар учрамайди.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Блистер ўрамда 20 капсуладан. 1, 2, 3, 4, 5 блистер ўрамлари ишлатишга оид йўриқнома билан бирга картон қутига солинади.
САҚЛАШ ШАРОИТИ
25 °С ҳароратда болалар тегмайдиган жойда.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
3 йил. Қутисида кўрсатилган ишлатиш муддатидан сўнг фойдаланилмасин.
ДОРИХОНАДАН БЕРИШ ШАРТЛАРИ
Рецептсиз.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ
“Pharmaxx International” ҚК, 100016, Тошкент, М. Ҳасанова кўчаси, 30. www.pharmaxx.uz








