Карта сайта На главную Напишите нам
RU | UZ

Савол-жавоблар


Bifilaxx Probiotic
 

Бифилакс кимга тавсия қилинади?

Нега ҳазм қилиш муаммолари бунча тарқалаяпти?

Бифилакс менга қандай ёрдам қилиш мумкин?

Ўзим соғлом бўлсам, Бифилакс менга нима учун керак?


Бозорда мавжуд бошқа пробиотиклардан Бифилакс нимаси билан фарқ қилади?

Штамм нима дегани?

ТБК ёки МТБ (КОЕ) нима ва нега бактериялар миқдори даража кўринишида келтирилган?

Ҳар бир Бифилакс капсуласида қанча бактерия мавжуд?


Бифилаксни
қуйидагилар истеъмол қилиши мумкинми?...

... ҳомиладор ёки эмизувчи аёллар,

... болалар,

... дори-дармон қабул қилаётган кишилар,

... витаминлар билан бир вақтнинг ўзида,

... антибиотиклар қабул қилаётган кишилар,

... диабет билан оғриган шахслар,

... вегетариан кишилар истеъмол қилиши мумкинми?



Бифилаксни қачон ва қандай қабул қилиш мумкин?

Антибиотиклар билан даволанишда Бифилакс қандай қабул қилиш лозим?

Бифилаксни қандай миқдорда қабул қилиш мумкин?

Капсулани очиш ва уни овқат ёки ичимликка қўшиш мумкинми?

Нега Бифилакс фольгага ўралган, ва бу шунча муҳимми?

Бифилаксни қандай сақлаш керак? Совуқ ва илиқ ҳароратнинг Бифилакс чидамлилига таъсири қандай?


Нега Бифилаксни совутгичда сақлаш шарт эмас?



Бифилакс кимга тавсия қилинади?
• ичакларида касаллик бўлган барча кишиларга
• овқатланиш режими бузилганда
• ҳар бир антибиотик билан даволаниш курсларидан сшнг
• аллергияга мойил бўлган барча кишиларга
• операциялардан олдин ва кейин
• парҳезда бўлганларга
• она бўлишга ҳозирланаётган барча аёлларга
• алкоголь ичимликларни истеъмол қилиб, азият чекаётган барча кишиларга
• касаллик ва стресс даврида умумий қувватлантириш воситаси сифатида.


Нега ҳазм қилиш муаммолари бунча кенг тарқалаяпти?
Тиббиёт ходимларининг маълумотларига кўра, 10 кишидан 9 дисбактериознинг бирор бир шакли билан оғрийди; бу бизнинг саноатлашган турмуш тарзимиз учун жазодир. Энг биринчи сабаб – биз кунда сув ўтказгичларимиздан ичадиган хлорланган сув. Иккинчи, учинчи, тўртинчи сабаблар – бу экология, нотўғри овқатланиш ва антиботикларни ноўрин қабул қилишдир. Ва, ниҳоят, яна бир сабаб – стерилликка ўта ружу қўйиш ва оммавий тусда антисептикларни истеъмол қилиш.


Бифилакс менга қандай ёрдам қилиши мумкин?
Бифилакс маҳсулотида овқат ҳазм қилиш трактига ўтадиган ва тирик ҳолатда ичакка етиб оладиган миллиардлаб “яхши” бактериялар мавжуд. Ичакда улар у ерда жойлашиб олган бактерияларга қўшиладилар; бу уларга ичак соғлигини қўллаб-қувватлаб туришга, овқатни яҳшироқ ҳазм қилишга, патоген бактерияларни назорат қилиб туришга ва бизнинг организмнинг табиий ҳимоясини мустаҳкамлашга кўмаклашади.


Ўзим соғлом бўлсам, Бифилакс менга нима учун керак?
Ичакда мавжуд бактериялар мувозанати турли кундалик омилларга таъсирчан. Ёмон овқатланиш, стресс, табиий қариш жараёни ва организмнинг ҳимоя кучларини заифлашишга олиб келадиган бошқа омиллар ичакдаги фойдали бактериялар миқдорининг камайишига олиб келиши мумкин.

Фанлар Академиясининг маълумотларига кўра, аҳолининг 90-95% дисбактериознинг бирор шаклидан азият чекади; 60% да унинг клиник аломатлари кузатилади.

Бифилакс ичакдаги “яхши” бактериялар миқдорини кўпайтиришнинг самaрали ва ишончли усулини таклиф этади, бу билан у меъёрий микрофлора сақлаб туришга қўшимча ёрдам беради ва ажойиб профилактика ва умумий қувват берувчи восита ҳисобланади.


Бозорда мавжуд бошқа пробиотиклардан Бифилакс нимаси билан фарқ қилади?
Бу энг аввало бактерияларнинг ишлатилаётган штаммларининг юқори сифати, хавфсизлиги ва клиник текширилган самрадорлиги, ва... энг муҳими – чидамлилик, чидамлилик ва яна бир карра чидамлиликдир.
Устунликлари ҳақида бу ерда ўқинг >>>


Штамм нима дегани?
Бактериялар штамми – муайян ҳужжатлаштирилган хоссаларга эга ягона ва ўзгармас генетик тузилмадан иборат бактериялар. Мабодо биз бироз соддалаштирсак ва ўсимликлар дунёси билан таққосласак, “нордон-сутли бактериялар” сўзи орқали биз, масалан, “узумни” билдирамиз. Бироқ “узум” яшил ва бинафша рангли, доначали ёки доначаларсиз ош ва вино “узуми”бўлиши мумкин. Ўз навбатида, Lactobacillus acidophilus LA-5 нордон-сутли бактериялари» деб айта туриб, биз масалан, “кишмиш” деб, яъни аниқ ва маълум хоссаларга эга тур деб гапирамиз. Бактерияларга нисбатан ҳам худди шундай: фақат ҳужжатлаштирилган штаммлар даражасидагина (масалан, LА-5) уларга хос маълум хоссалар ва уларнинг соғлиққа фойдали таъсири ҳақида сўз юритишимиз мумкин.


ТБК ёки МТБ (КОЕ) нима ва нега бактериялар миқдори даража кўринишида келтирилган?
Пробиотикларни ТБК (Ташкил этувчи Бирликлар Колониялари) ёки МТБ (Мустамлака Ташкил этувчи Бирликлар), яъни кейинчалик ўсиш ва кўпайишга қодир тирик бактериялар миқдори кўринишида ўлчайдилар. Бактерияларнинг математик даражалар кўринишидаги миқдорини кўрсатиш илмий адабиётлардан келиб чиқади, шу сабаб кўпгина бактериялар ўрамида Сиз даража шаклидаги ёзувларни учратишингиз мумкин, масалан:
• 1 миилиардни «1 х 109», ёки «109», ёки «10 х 108» шаклида кўрсатиш мумкин.
• 500 миллионов мос равишда: «0,5 х 109» ёки «5 х 108» тарзида белгилаш мумкин.


Ҳар бир Бифилакс капсуласида қанча бактерия мавжуд?
Бифилакс Пробиотик бир капсуласида камида 4,5 миллиард бактериядан иборат. Биз эътиборни шунга қаратмоқчи эдикки, Бифилакс бактерияларининг эълон қилинган активлиги ишлаб чиқарилиш санаси эмас (кўпгина ишлаб чиқарувчилар шундай қилишади), балки яроқлилик муддати тугаши санасига нисбатан кўрсатилган ва кафолат берилган.

2008 йилда ConsumerLab мустақил тадқиқот лабораторияси (АҚШ) капсула ва кукунсимон 24 турли пробиотикни ўрганди; маълум бўлишича, улардан 15 тасида (60%) бактерияларнинг ўрамда кўрсатилган миқдори йўқ экан.



Бифилаксни ҳомиладор ёки эмизувчи аёллар истеъмол қилиши мумкинми?
Ҳа, Бифилаксни мувозанатланган озиқа элементи сифатида қабул қилиш мумкин ва лозим. Масалан, охирги йиллардаги тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳомиладорлик даврида пробиотикларни мунтазам истеъмол қилиш чақалоқларда аллергия ва атопик дерматит пайдо бўлиш хавфини 50%га камайтиради.

... болаларчи?
Ҳа, 2 ёшдан катта болалар Бифилакс Пробиотикни қабул қилишлари мумкин. Капсулани ютиш чеклаш омили ҳисобланади. Бу ҳолда капсулани очиш муикн (батафсил...). Шу билан бирга, болалар учун кукун шаклидаги Бифилакс Кидс деган махсус тури яратилган.

... дори-дармон қабул қилаётган кишиларчи?
Ҳа, Бифилаксни қабул қилиш меликаментлар ёрдамида даволанишга тўсқинлик қилмайди.

... витаминлар билан бир вақтнинг ўзидачи?
Ҳа, Бифилаксни бир вақтнинг ўзида витаминлар билан қабул қилиш мумкин. Бифилакснинг витаминлар билан ўзаро салбий таъсир ҳолатлари кузатилмаган.

... антибиотиклар қабул қилаётган кишиларчи?
Ҳа, антибиотиклар “зарарли” бактериялар билан бирга “фойдали” бактерияларни ҳам ўлдириши сабабли врачлар ичак микрофлораси мувозанатини тиклаш учун антибиотикларни қабул қилаётганда ва ундан сўнг пробиотикларни истеъмол қилишни тавсия этадилар. Шунга қарамай, антибиотиклар ва Бифилаксни бироз танаффус билан ичиш мақсадга мувофиқдир.

... ич қотиши билан оғриган шахсларчи?
Ҳа, Бифилаксни ичиш ичакнинг меъёрий микрофлорасини тиклашга кўмаклашади; бу эса ич қотишини даволашнинг муҳим омили ҳисобланади. Бироқ Бифилакс ич қотишига қарши курашиш воситаси ҳисобланмайди, балки комплекс даволанишнинг компонентларидан биридир холос.

...диабет билан касалланган кишиларчи?
Ҳа, Бифилакс таркибида қанд йўқ ва у мувозанатланган озиқа қисми сифатида диабетли кишиларга тўғри келади.

... вегетариан кишилар истеъмол қилиши мумкинми?
Ҳа, препаратда ҳайвонлардан тайёрланган маҳсулотлар йўқ.


Бифилаксни қачон ва қандай қабул қилиш мумкин?
Аслида Бифилакс капсуласини ҳар қандай вақтда ҳам қабул қилиш мумкин, аммо уни овқатдан сўнг оз миқдордаги суюқлик билан истеъмол қилиш яхшироқдир, чунки бу вақтда ошқозон шираси камроқ ажралган бўлади.


Антибиотиклар билан даволанишда Бифилакс қандай қабул қилиш лозим?
Антибиотиклар билан даволаниш пайтида энг самарали усул – Бифилаксни антибиотикни қабул қилгандан сўнг 2-3 соат оралиқ билан истеъмол қилиш. Даволаниш курсидан кейин ичакнинг микрофлорасини тўлиқ тиклаш ва меъёрига келтириш учун Бифилаксни яна 7 кун мобайнида ичиш.


Бифилаксни қанча миқдорда қабул қилиш мумкин?
Табиий микрофлора элементи бўла туриб, Бифилаксда қўлланишига қарши тавсиялар йўқ, шу сабаб маҳсулот ҳатто тавсия қилинадиган дозасидан кўп марта ортиқ ичилса ҳам хавфсиз ҳисобланади. Айрим истеъмолчилар шундай қиладилар ҳам – овқат ҳазм қилиш бузилганда “зарбдор” ҳисобланмиш юқори дозаларни қабул қиладилар; бу мазкур муаммодан тез қутулиш имконини беради.


Капсулани очиш ва уни овқат ёки ичимликка қўшиш мумкинми?
Бифилакс шундай қилиб ишланганки, унинг капсуласини бутунлигича ютиш мумкин, ва яхши натижалар олиш учун уни айнан шу тарзда ичиш тавсия этилади. Мабодо Сиз капсулани юта олмасангиз, уни очиб, ичидаги моддани илиқ овқатга (қуруқ нонушта, творог, сут маҳсулотлари ва ҳоказо) ёки ичимликка солишингиз мумкин. Бифилаксни иссиқ овқат ёки ичимликка солиш нотўғри, чунки юқори ҳарорат таъсирида бактериялар тез ҳалок бўлишлари мумкин.
*Махсус полисахарид матрицаси борлиги туфайли маҳсулот уни ичишни қийинлаштирадиган гель қуйқаларини ҳосил қилиб, сувда ёмон эрийди.


Нега Бифилакс фольгага ўралган, ва бу шунча муҳимми?
Ҳар қандай пробиотик ташқи муҳит омилларига сезувчан. Айнан шунинг учун Бифилакснинг барча маҳсулотларини ўрашда ҳаво, атмосфера намлиги, нур ва бошқа салбий омилларни бартараф этадиган фольгадан фойдаланилади. Тўғри танланган ўрам – ҳар бир пробиотик сифатининг муҳим кўрсаткичидир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оддий ПВХ блистер ёки пластик флаконлар пробиотиклар алюминий ўрамдагиларига нисбатан 5-6 марта тезроқ ўзларининг фаоллигини йўқотади. Маҳсулотнинг фольга билан ҳимояланиши фақат шуни англатадики, ўрамни очиб, Сиз фаоллиги максимал кафолатланган чидамли маҳсулотга эга бўласиз.

Бизлар Chr. Hansen билан бирга Тошкент шаҳри дорихоналаридан харид қилинган пробиотиклани таҳлил қилдик. Данияда ўтказилган бактерияларнинг умумий миқдори ва эркин намлиги таркибиниг таҳлили қуйидаги натижаларни кўрсатди: ҳаммаси бўлиб 6 пробиотикдан 1 бактериялар миқдорининг ўрамда кўрсатилган сонига тўғри келди. Бошқа маҳсулотлар бўйича бактерияларнинг эълон қилинган миқдори 35, 100, 1000 ва ҳатто 2000 марта кам бўлиб чиқди. Барча намуналарда эркин намлик таркиби пробиотиклар учун рухсат этилган қийматдан 3-4 карра зиёд; бу ҳол мазкур маҳсулотларнинг чидамсизлиги ва уларни сақлашда, хусусан 10oС юқори ҳароратда активлигини йўқотишига олиб келади.


Бифилаксни қандай сақлаш керак? Совуқ ва илиқ ҳароратнинг Бифилакс чидамлилига таъсири қандай?
Бифилаксни ўзига хос блистер ўрамда қуруқ, салқин жойда 25oС гача ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Асил ўрамида сақланганда, совуқ ҳарорат (ҳатто музлатиш ҳам) Бифилакснинг барқарорлигига таъсир кўрсата олмайди. Асил ўрамда сақланган шароитда Бифилакс қисқа вақт давомида (3 ойга яқин) юқори ҳароратларга чидамлидир.


Нега Бифилаксни совутгичда сақлаш шарт эмас?
Бифилаксни ишлаб чиқаришда биз ҳар бир пробиотик чидамлилигининг муҳим мезони ҳисобланмиш “эркин молекуляр сув”нинг таркиби сингари кўрсаткични назарда тутдик. Бифилакс таркиби шундай танланганки, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ўрамлашда унга ҳаводан тушадиган эркин намлик миқдори минимумга келтирилади. Бунга қўшимча равишда биз энг яхши ўрам материаллари – намлик таркиби пасайтирилган (желатин капсуласидаги 15% ўрнига 5%) махсус целлюлоза капсуласи ва ташқи таъсирлардан қўшимча ҳимояни таъминлайдиган алюминий блистердан фойдаланамиз. Маҳсулотнинг анча қимматлашганига қарамай, биз ичидан барқарор ва ташқаридан тўлиқ ҳимоя қилинган маҳсулот оламиз; бу совутгичда сақлаш заруриятисиз 2 йил давомида Бифилакс активлигининг сақланишини кафолатлайди.



Юқорига