Карта сайта На главную Напишите нам
RU | UZ

Савол-жавоблар


Bifilaxx Immuno

 
 

Бифилакс Иммуно кимга тавсия этилади?

Қандай қилиб Бифилакс Иммуно иммунитетни ошириши мумкин?

Агар мен соғ бўлсам, у менга нима учун керак?

Бифилакс Иммунони қанча тез-тез қабул қилиш даркор?

Бифилакс Иммунони ҳар куни ичиш хавфли эмасми?

Ножўя таъсирлари мавжудми?

Бифилакс Иммуно ўрганиб қолишга олиб келадими?

Бифилакс Иммунони бошқа бозорда мавжуд пробиотиклардан нима ажратиб туради?

Бифилакс Иммуно ва махсус ичимлик йогуртлари ўртасидаги фарқ нимадан иборат?

Бифилакс Иммунони қуйида кўрсатилган шахслар ва ҳолларда истеъмол қилиш мумкинми?


...ҳомиладор ва эмизувчи аёллар?

...болалар?

...дори қабул қилаётган кишилар?

...витаминлар билан биргаликда?

...антибиотиклар қабул қилаётган кишилар?

...ич қотишидан азият чекаётган кишилар?

...диабет билан оғриган кишилар?

...вегетарианлар?


Штамм нима дегани?

ТБК ёки МТБ
(КОЕ) нима ва нега бактериялар миқдори даража кўринишида келтирилган?

Бифилакс Иммунонинг ҳар бир капсуласида нечта бактерия мавжуд?


Бифилакс Иммунони қачон ва қандай ичиш керак?

Капсулани очиш ва унинг ичидагини овқат ёки ичимликка қўшиш мумкинми?

Нега Бифилакс Иммуно фольгага ўралган, бу шунчалик муҳимми?

Бифилакс Иммунони қандай сақлаш лозим? Совуқ ёки илиқ ҳароратнинг унинг чидамлигига таъсири қанақа?


Нега Бифилакс Иммунони совутгичда сақлаш шарт эмас?


 



Бифилакс Иммуно кимга тавсия этилади?
• иммунитетини мустаҳкамлашни истаган ҳар бир кишига
• тез-тез касалга чалиниб турадиган кишиларга
• аллергияга мойил кишиларга
• операциядан олдин ва кейин
• овқатланиш режими бузилганда
• она бўлишга ҳозирланаётган аёлларга
• касаллик ва стресс даврида умумий мустаҳкамловчи восита сифатида.


Қандай қилиб Бифилакс Иммуно иммунитетни ошириши мумкин?
Ичаклар энг катта иммунитет органи ҳисобланади ва бизнинг соғлигимизни асрашда муҳим роль ўйнайди. Бизнинг организмнинг иммунитет тизимининг 70% айнан ичакларда жойлашгани бежиз эмас.
Организмнинг барча иммунитет компонентли ҳужайраларининг 80% яқини ичакнинг шиллиқ пардасида тўпланган. Ичак шиллиқ пардасининг 25% яқини иммунологик фаол тўқима ва ҳужайралардан ташкил топган. Катта ёшдаги одам ичагининг ҳар бир метрида 10 миллиардга яқин лимфоцитлар – иммунитет тизимининг ҳужайралари мавжуд. Шунинг учун, турли сабабларга кўра ичак микрофлораси баланси бузилганда, иммунитет тизимига биринчи навбатда зиён етади. Бифилакс Иммуно ичак микрофлорасини меъёрига келтиради, пировард натижада бизнинг организм ҳимоясининг табиий механизмларини мустаҳкамлайди.


Агар мен соғ бўлсам, у менга нима учун керак?
Ичакларда мавжуд бактериялар баланси турли кундалик омилларга таъсирчандир. Организм ҳимоя кучларининг заифланишига олиб келувчи ёмон овқатланиш, стресс, кексайишнинг табиий ва бошқа омиллар ичакдаги фойдали бактериялар миқдорининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
Тиббиёт Фанлари Академияси маълумотларига кўра аҳолининг 90-95% дисбактериознинг бир хил шаклидан азият чекади; 60% да унинг клиник аломатлари кузатилади. Бифилакс Иммуно ичак микрофлораси таркибини меъёрига келтириш ва ўта хавфли даврларда иммунитетни қўллаб-қувватлашга кўмаклашади. Ичакка таъсир қила туриб, Бифилакс Иммуно соғлиқнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва ажойиб профилактика ва умумий мустаҳкамловчи восита ҳисобланади.


Бифилакс Иммунони қанчалик тез-тез қабул қилиш даркор?
Энг яхшиси Бифилакс Иммунони мунтазам равишда – курслар билан ёки кунда (кунига 1 марта) қабул қилган маъқул. Препаратда мавжуд “фойдали” бактериялар транзитордир; “зарарли” бактериялардан яшаш жойларини тортиб ола туриб, улар ичакда ўз ишларини жўнг бажарадилар, сўнгра эса истеъмол қилишни тўхтатгандан сўнг 5-7 кундан мобайнида организм микрофлорасининг фойдали аъзолари учун ўрин ажратадилар, шу сабабли уларни янгилаб туриш тавсия этилади. Максимал самара олиш учун Бифилакс Иммунони икки ҳафтадан бир неча ҳафтагача истеъмол қилиш зарур, шунинг учун Бифилаксни соғлом озиқа ва турмуш тарзининг кундалик элементи тарзида овқат рационига киритиш тавсия этилади.


Бифилакс Иммунони ҳар куни ичиш хавфли эмасми?
Ҳа, чунки маҳсулотда инсон ичаклари микрофлорасининг табиий бактериялари мавжуд ва унинг ножўя таъсирлари ва бошқа препаратлар билан кўнгилсиз ўзаро таъсирлари йўқ.


Ножўя таъсирлари мавжудми?
Табиий микрофлора элементи бўла туриб, Бифилакс Иммунода ножўя таъсирлари йўқ, шунинг учун маҳсулот ҳатто тавсия қилинганидан анча ортиқ дозани қабул қилганда ҳам хавф туғдирмайди.


Бифилакс Иммуно ўрганиб қолишга олиб келадими?
Йўқ, Бифилакс Иммунога ўрганиб қолиш содир бўлмайди.


Бифилакс Иммунони бошқа бозорда мавжуд пробиотиклардан нима ажратиб туради?
Энг аввало бу юқори сифат, хавфсизлик ва ишлатилаётган бактерия штаммларининг текширилган самарадорлиги, ва ... шуниси муҳимки, чидамлилик, чидамлилик ва яна бир бор чидамлилик!
Устунликлари тўғрисида батафсилроқ бу ерда ўқинг >>>


Бифилакс Иммуно ва махсус ичимлик йогуртлари ўртасидаги фарқ нимадан иборат?
Фарқ таркибида мавжуд штаммлар ва бактериялар миқдорида. Бошқа тафовути – йогуртлар таркибидаги ҳарорат ўзгарувчанлиги ва маҳсулотни сақлаш шароитларига таъсирчан пробиотик моддалар чидамлилигининг чекланганлиги (Бифилакс Иммунода бундай муаммо йўқ). Учинчи фарқ - Бифилакс Иммунодаги лактобактериялар ва бифидобактерияларнинг (буниси ичимлик йогуртларида умуман йўқ) комбинацияси. Ва охиргиси, нархи - Бифилакс Иммуно бир неча карра арзонроқ!


Бифилакс Иммунони қуйида кўрсатилган шахслар ва ҳолларда истеъмол қилиш мумкинми?

....ҳомиладор ва эмизувчи аёллар?
Ҳа, Бифилакс Иммунони балансланган овқатланиш элементи сифатида истеъмол қилиш мумкин ва ҳатто зарур. Масалан, охирги йиллардаги тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳомиладорлик пайтида пробиотикларни мунтазам қабул қилиш чақалоқларда аллергия ва атопик дерматит пайдо бўлиш хавфини 50% пасайтиради.

...болалар?
Ҳа, 3 ёшдан юқори болалар Бифилакс Иммунони қабул қилишлари мумкин.

...дори қабул қилаётган кишилар?

Ҳа, Бифилакс Иммунони қабул қилиш медикаментоз даволанишга тўсқинлик қилмайди.

...витаминлар билан биргаликда?
Ҳа, Бифилакс Иммунони витаминлар билан биргаликда қабул қилиш мумкин.

...антибиотиклар қабул қилаётган кишилар?

Ҳа, антибиотиклар “зарарли” бактериялар билан бирга “фойдали” бактерияларни ҳам ўлдириши сабабли врачлар кўпинча ичак микрофлораси балансини тиклаш мақсадида антибиотикларни қабул қилиш пайтида ва ундан сўнг пробиотикларни истеъмол қилишни тавсия қиладилар. Шунга қарамасдан, антибиотиклар ва Бифилакс Иммунони 2-3 соат танаффус билан ичган маъқул.

...ич қотишидан азият чекаётган кишилар?
Ҳа, Бифилакс Иммунони қабул қилиш ич қотишини даволашнинг муҳим қисми саналмиш ичакнинг меъёрий микрофлорасини тиклашга ёрдам беради.

...диабет билан оғриган кишилар?

Ҳа, Бифилакс Иммунода қанд йўқ ва у балансланган овқатланиш қисми тарзида диабетларга тўғри келади.

...вегетарианлар?
Ҳа, препаратда ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар йўқ.


Штамм нима дегани?
Бактериялар штамми – муайян қайд қилинган хоссаларга эга ягона ва ўзгармас генетик тузилмалардан иборат бактериялар. Агар бироз соддалаштириб, ўсимликлар дунёси билан таққосласак, “нордон-сутли бактериялар” сўзи ёрдамида биз “узумни” ифода этамиз. Бироқ “узум” яшил ёки бинафша мевали, донали ёки доначаларсиз ва ҳоказо ош ёки вино узуми бўлиши мумкин. Ўз навбатида, “нордон-сутли Lactobacillus acidophilus LA-5» бактериялари деганда, биз “кишмиш”, яъни аниқ ва маълум хоссаларга эга навни назарда тутамиз. Бактерияларда ҳам худди шундай: фақат қайд қилинган штаммлар даражасидагина (масалан, LA-5) маълум, штаммларга хос хусусиятлар ва уларнинг соғлиққа ижобий таъсири ҳақида гапириш мумкин.


ТБК ёки МТБ
(КОЕ) нима ва нега бактериялар миқдори даража кўринишида келтирилган?
Пробиотикларни ТБК (Ташкил этувчи Бирликлар Колониялари) ёки МТБ (Мустамлака Ташкил этувчи Бирликлар), яъни кейинчалик ўсиш ва кўпайишга қодир тирик бактериялар миқдори кўринишида ўлчайдилар.
Бактериялар миқдорининг математик даража тарзида кўрсатилиши илмий адабиётлардан олинган, шунинг учун кўпгина пробиотикларнинг ўрамида даража кўринишидаги ёзувни учратиш мумкин, масалан:
• 1 миллиардни «1 х 109», или «109», или «10 х 108» тарзида кўрсатиш мумкин
• мос равишда 500 миллионни «0,5 х 109» или «5 х 108» кўринишида.


Бифилакс Иммунонинг ҳар бир капсуласида нечта бактерия мавжуд?

Бифилакс Иммунода ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугашига қараб 1 капсулада энг камида 10 миллиард бактерия мавжуд.


Бифилакс Иммунони қачон ва қандай ичиш керак?
Бифилакс Иммунонинг капсулаларини аслида ҳар қандай вақтда ҳам кунига 1 марта ичиш мумкин, бироқ уни овқатдан сўнг бироз суюқлик билан ичган маъқулроқ, чунки бу пайтда ошқозон шираси камроқ концентрацияланган бўлади.


Капсулани очиш ва унинг ичидагини овқат ёки ичимликка қўшиш мумкинми?
Бифилакс шундай ишлаб чиқилганки, капсулани бутунлигича ютиш мақсадга мувофиқ, ва яхши натижаларга эришиш учун уни худди шу усулда истеъмол қилиш тавсия этилади. Мабодо капсулани ютолмасангиз, уни очиш ва ичидаги моддани илиқ овқатга (қуруқ нонушта, сузма, сут маҳсулотлари ва ҳоказолар) ёки ичимликка солиш мумкин. Бифилакс Иммунони иссиқ озиқа ва ичимликларга қуйиш ноўрин, чунки юқори ҳарорат таъсири остида бактериялар тез ҳалок бўлиши мумкин.


Нега Бифилакс Иммуно фольгага ўралган, бу шунчалик муҳимми?

Ҳар қандай пробиотик ташқи муҳит омилларига ўта таъсирчан. Айнан шунинг учун Бифилакснинг барча маҳсулотларини ўрашда ҳаво, атмосфера намлиги, нур ва бошқа салбий омилларнинг олдини оладиган фольга ишлатилади. Тўғри танланган ўрам – ҳар бир пробиотик сифатининг муҳим кўрсаткичидир. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, одатдаги ПВХ блистер ёки пластик флаконлардаги пробиотиклар алюминий ўрамдаги ўхшашларига нисбатан ўз фаоллигини 5-6 марта тезроқ йўқотади. Маҳсулотнинг фольга билан ҳимоя қилинганлиги Сиз ўрамни очиб, активлиги максимал кафолатланган чидамли маҳсулотга эга бўлишингизни кўрсатади.


Бифилакс Иммунони қандай сақлаш лозим? Совуқ ёки илиқ ҳароратнинг унинг чидамлигига таъсири қанақа?
Бифилакс Иммунони асил блистер ўрамда қуруқ, салқин 25oС ҳараоратдан юқори бўлмаган жойда сақлаш тавсия этилади. Асил ўрамида сақланса, препаратнинг чидамлилиги совуқ ҳарорат (ҳатто музлаш) таъсирида ўзгармайди. Асил ўрамида сақланса, Бифилакс Иммуно кичик муддат давомида (3 ойча) юқори ҳароратга чидамли.


Нега Бифилакс Иммунони совутгичда сақлаш шарт эмас?
Бифилакс Иммунони ишлаб чиқаришда биз ҳар қандай препарат барқарорлигининг муҳим мезони бўлмиш “эркин молекуляр сув” таркиби кўрсаткичини назарда тутдик. Препарат таркиби шундай танланганки, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ўрамлаш пайтида унга сувдан эркин намликнинг тушиши иложи борича камайтирилган. Бунга қўшимча равишда биз энг афзал ўрамлаш материаллари – намлик таркиби пасайтирилган (желатин капсуладаги 15% ўрнига 5%) махсус целлюлоза капсулалари ва ташқи таъсирлардан қўшимча ҳимоя қилиш учун алюминий блистердан фойдаландик. Маҳсулотнинг анча қимматлашганига қарамасдан, биз совутгичда сақлаш заруриятисиз ичидан чидамлилиги ва ташқаридан тўлиқ ҳимояланганлиги 2 йил давомида ўз активлигини сақлаб қолиш имконини берадиган Бифилакс Иммунога эга бўламиз.



Юқорига