Савол-жавоблар
Бифилакс Кидс кимга тавсия этилади?
Нега овқат ҳазм қилиш муаммолари бунчалик кенг тарқалган? Болалар дисбактериози нимаси билан хавфли? Бифилакс Кидс қандай ёрдам бериши мумкин? Бифилакс Кидсни профилактика сифатида соғлом болаларга бериш мумкинми? Бифилакс Кидс бозорда мавжуд бошқа пробиотиклардан нимаси билан ажралиб туради? Штамм нима дегани? ТБК нима ва нега бактериялар миқдори даражалар тарзида кўрсатилган? Бифилакс Кидснинг ҳар бир ўрамида қанча бактерия мавжуд? Бифилакс Кидсда пребиотик ҳам бор. Бу нима ва нима учун керак? Бифилаксни қуйида кўрсатилган болалар истеъмол қилиши мумкинми? ...дори ичаётган болалар? ...витаминлар билан бирга? ...антибиотиклар истеъмол қилаётган болалар? ...қабзиятдан азият чекаётган болалар? ...диабет билан касалланган болалар? Бифилакс Кидсни болаларга қандай берган яхшироқ? Бифилакс Кидсни қачон ва қандай ичиш керак? Бифилакс Кидсни антибиотиклар билан даволашда қандай ичиш лозим? Бифилакс Кидсни қайси миқдорда қабул қилиш мумкин? Катта ёшдагилар ҳам Бифилакс Кидс кукунини ичиши мумкинми? Бифилакс Кидсни қандай сақлаш керак? Совуқ ва илиқ ҳароратнинг унинг чидамлилига таъсири борми? Нега Бифилакс Кидсни совутгичда сақлаш шарт эмас? Бифилакс Кидс кимга тавсия этилади?
• ичакларда бузилишлар мавжуд болаларга • узоқ муддатли дисбактериозларда • ҳар бир антибиотик билан даволаниш курсидан сўнг • аллергияга мойил болаларда • тез-тез касалликларга чалиниб турадиган болаларга умумий мустаҳкамловчи восита сифатида • болаларга саёҳат ва сафарлар пайтида • овқатдан заҳарланганда. Нега овқат ҳазм қилиш муаммолари бунчалик кенг тарқалган? Тиббиёт ходимларининг маълумотларига қараганда, 10 кишидан 9 нафарида дисбактериознинг бирор шакли мавжуд; бу бизнинг саноат турмуш тарзимиз учун жазодир. Бунинг биринчи сабаби – биз ҳар кун сув қувурларидан олиб ишлатадиган хлорланган сув. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи сабаблар – экология, нотўғри овқатланиш ва антибиотикларни тартибсиз ишлатиш. Ва, ниҳоят, яна бир сабаб – ҳаддан зиёд стерилликка ружу қўйиш ва антисептиклардан оммавий тусда фойдаланиш. Болалар дисбактериози нимаси билан хавфли? Қабзият, ич кетиш, қорин дам бўлиши, аллергия, қорин соҳасидаги оғриқлар каби аломатларга эга бўлган ичак дисбактериози ичакларни ҳимоя қилувчи микрофлоранинг бузилишидан келиб чиқади. Бола ичакларининг нормал микрофлораси асосан бола организмини хавфли микроблардан (ахир организм атрофида улар жуда кўп!) асрайдиган бифидо- ва лактобактериялардан иборат. Бола микрофлорасида фойдали бактериялар зарур миқдорининг йўқлиги шунга олиб келадики, уларнинг ўрнида нафақат овқат ҳазм қилишнинг бузилиши, балки ошқозон-ичак тракти касалликлари, аллергия ва ҳоказоларни ҳам келтириб чиқарадиган шартли-патоген ва патоген флора ривожлана бошлайди. Ундан ташқари, нормал микрофлорасиз бола ичаклари тўлақонли ишлай олмайди, ўсаётган организм учун ҳаётий муҳим озиқа моддалари, микроэлементлар, витаминлар сўрилмайди. Ичак дисбактериозида барча болаларда паст иммунитет кузатилади, улар тез-тез ва узоқ вақт касалланадилар. Бу айнан ичакнинг соғлом микрофлораси иммунитет ишлаб чиқарилишига ёрдам берадиган муайян моддалар ажратиши сабабли пайдо бўлади. Дисбактериоздан қандай ҳимояланиш кераклиги тўғрисида бу ерда ўқинг >>> Бифилакс Кидс қандай ёрдам бериши мумкин? Бифилакс Кидс маҳсулоти таркибида овқат ҳазм қилиш трактидан ўтиб, тирик ҳолда ичакларга бориб ўрнашадиган бифидо- ва лактобактериялар мавжуд. У ерда бу бактериялар аввалроқ ичакларда ўрнашиб олган бактериялар сафини тўлдириб, ичак соғлигини асрашга, озиқани яхшироқ ҳазм қилишга, патоген бактерияларни назорат остида тутиш ва организмнинг табиий муҳофазасини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Бифилакс Кидсни профилактика сифатида соғлом болаларга бериш мумкинми? Болаларда ичак бактериялари баланси турли кундалик омилларга ўта таъсирчан. Организмни ҳимоя қилувчи кучларнинг заифлашувига олиб келувчи сифатсиз овқатланиш, стресс ва бошқа омиллар ичакдаги фойдали бактериялар миқдорининг камайишига сабаб бўлиши мумкин. Бифилакс Кидс ичакдаги “яхши” бактериялар миқдорини кўпайтиришнинг самарали ва ишончли усулини таклиф этади ва шу йўсинда нормал микрофлора сақлаб туришга ёрдамлашади ва ажойиб профилактик ва умумий мустаҳкамловчи восита саналади. Бифилакс Кидс бозорда мавжуд бошқа пробиотиклардан нимаси билан ажралиб туради? Энг аввало бу бактерияларнинг фойдаланилаётган штаммларининг юқори сифати, хавфсизлиги ва клиник текширилган самарадорлиги, ва...энг муҳими, барқарорлик, барқарорлик ва яна бир бор барқарорлик! Устунликлар тўғрисида бу ерда ўқинг >>> Штамм нима дегани? Бактерия штаммлари - муайян ҳужжатлаштирилган хоссаларга эга ягона ва ўзгармас генетик структурали бактериялар. Биз мабодо бироз соддалаштирсак ва ўсимликлар дунёси билан таққосласак, “нордон-сутли бактериялар” деганда “узумни” назарда тутамиз. Бироқ “узум” ошхона ёки вино узуми, яшил ёки бинафша рангадаги мевалар билан, доначали ёки уларсиз бўлиши мумкин. Ўз навбатида, “нордон-сутли Lactobacillus acidophilus LA-5 бактерияси” деб гапириб, биз масалан, “кишмиш”, яъни конкрет ва маълум хусусиятларга эга навни тушунамиз. Бактерияларда ҳам худди шундай: фақатгина ҳужжатлаштирилган штаммлар даражасида (масалан, LA-5) штаммларнинг муайян, уларнинг ўзларига хос хусусиятлари ва уларнинг соғлиққа яхши таъсири ҳақида фикр юритишимиз мумкин. ТБК нима ва нега бактериялар миқдори даражалар тарзида кўрсатилган? Пробиотиклар ТБК (Ташкил этувчи бирликлар колонияси), яъни ўсиш ва кўпайишга қодир тирик бактериялар миқдори кўринишида ўлчанади. Бактериялар миқдорининг математик даража кўринишида кўрсатилиши илмий адабиётдан келиб чиққан, шунинг учун кўпгина пробиотикларнинг ўрамларида сиз даража кўринишидаги ёзувни учратишингиз мумкин, масалан: • 1 миллиардни «1 х 109», ёки «109», ёки «10 х 108» тарзида кўрсатиш мумкин • 500 миллионни эса мос равишда «0,5 х 109» ёки «5 х 108». Бифилакс Кидснинг ҳар бир ўрамида қанча бактерия мавжуд? Маҳсулотнинг бир саше-ўрамида энг камида 1,5 миллиард 1:1 нисбатдаги бифидо- ва лактобактериялар мавжуд. Шунга диққатни қаратмоқчи эдикки, Бифилакс Кидс бактерияларининг эълон қилинган активлиги кўпчилик ишлаб чиқарувчилардаги сингари ишлаб чиқарилиш санасига нисбатан эмас, балки яроқлилик муддатининг тугаш санасига нисбатан кўрсатилган ва кафолатланган. 2008 йилда ConsumerLab мустақил тадқиқот лабораторияси (США) 24 турли капсула ва кукунли пробиотикларни ўрганиб чиққанда маълум бўлдики, улардан 15 да (60%) бактерияларнинг ўрамида кўрсатилган миқдори йўқ экан. Бифилакс Кидсда пребиотик ҳам бор. Бу нима ва нима учун керак? Пребиотиклар – фойдали микрофлора учун озиқа, яъни унинг ўсиши ва фаолиятига ёрдамлашадиган моддалардир. Пребиотик (инулин тарзида) Бифилакс Кидс таркибида ичакдаги фойдали бактерияларнинг яхшироқ ўрнашиши ва ўсишига ёрдамлашади ва бу билан маҳсулотдан фойдаланиш самарасини кучайтиради. Бифилаксни қуйида кўрсатилган болалар истеъмол қилиши мумкинми? ...дори ичаётган болалар? Ҳа. Бифилаксни қабул қилиш дори-дармонлар билан даволашга тўсқинлик қилмайди. ...витаминлар билан бирга? Ҳа. Бифилакс Кидсни витаминлар билан бирга истеъмол қилиш мумкин. ...антибиотиклар истеъмол қилаётган болалар? Ҳа. Антибиотиклар “зарарли” бактериялар билан бирга “фойдали” бактерияларни ҳам ўлдириши сабабли шифокорлар тез-тез ичак микрофлораси балансини тиклаш учун антибиотикларни қабул қилиш пайтида ва ундан сўнг пробиотикларни қабул қилишни тавсия этадилар. Шунга қарамай, антибиотик ва Бифилакс Кидсни айрим танффус билан истеъмол қилиш маъқулроқ. ...қабзиятдан азият чекаётган болалар? Ҳа. Бифилакс Кидсни истеъмол қилиш ичакнинг нормал микрофлорасини тиклашга ёрдамлашади; бу қабзиятни даволашнинг муҳим таркибий қисми саналади. Аммо Бифилакс Кидсга ич қотиши билан курашишнинг воситаси сифатида қаралмайди, у комплекс даволашнинг компонентларидан бири бўлибгина ҳисобланади. ...диабет билан касалланган болалар? Ҳа, чунки Бифилакс Кидс таркибида қанд йўқ. Бифилакс Кидсни болаларга қандай берган яхшироқ? Бифилакс Кидс – болалар учун кукун шаклида махсус тайёрланган ва ёқимли нейтрал таъмга эга. Сиз препаратни ҳар қандай иссиқ бўлмаган овқатга (бўтқа, қуруқ нонушталар, йогурт, бутерброд устига ва ҳоказолар) қўшишингиз ёки уни оддий тарзда қошиқ билан беришингиз мумкин (чайнаётганда сақични эслатади, бу эса болаларингизга ёқиб тушади). Агар бола препаратни қошиқдан ичишни истамаса, ва бунга қаршилик кўрсатса, уни овқатга қўшган маъқулроқ. Бифилакс Кидсни иссиқ овқат ёки ичимликларга қўшиш тавсия этилмайди, чунки юқори ҳарорат таъсири остида бактериялар тезда ҳалок бўлиши мумкин. Сизнинг диққатингизни шунга қаратмоқчи эдикки, таркибида пребиотик бўлгани учун препарат сувда ёмон эрийди ва уни ичимликка қўшганда думаланиб қолади, шу сабаб Бифилакс Кидсни ичимликларга қўшмасликни тавсия этамиз. Бифилакс Кидсни қачон ва қандай ичиш керак? Аслида Бифилакс Кидсни ҳоҳлаган вақтда қабул қилиш мумкин, бироқ уни овқатдан сўнг бироз миқдордаги суюқлик билан ичиш тавсия этилади, чунки бу пайтда ошқозон шираси кам концентрацияли бўлади. Бифилакс Кидсни антибиотиклар билан даволашда қандай ичиш лозим? Антибиотиклар билан даволаниш пайтида энг самарали вариант - Бифилакс Кидсни антибиотикларни истеъмол қилгандан кейин 2-3 соат танаффус билан қабул қилиш. Антибиотикларни қабул қилиш курси тугаганидан сўнг Бифилакс Кидсни ичак микролорасининг тўлиқ тикланиши ва нормаллашуви учун яна 7 кун давомида истеъмол қилиш керак. Бифилакс Кидсни қайси миқдорда қабул қилиш мумкин? Табиий микрофлора элементи бўла туриб, Бифилакснинг қўлланмайдиган ҳолатлари йўқ, шунинг учун маҳсулотни ҳатто тавсия қилинган дозасидан анча ортиқча ичиш ҳам хавф туғдирмайди. Катта ёшдагилар ҳам Бифилакс Кидс кукунини ичиши мумкинми? Ҳа. Бироқ диққатни шунга қаратмоқчи эдикки, Бифилакс Кидсда ошқозон ширасининг зарарли таъсиридан қўшимча муҳофаза қилувчи (катталарда ошқозон шираси кислоталиги баландроқ) полисахаридли матрица мавжуд эмас (худди Бифилакс Пробиотикдаги сингари). Шу сабабли, мабодо капсулани ютишнинг иложи бўлса, катталарга Бифлакс Пробиотикни истеъмол қилишни маслаҳат берган бўлардик. Бифилакс Кидсни қандай сақлаш керак? Совуқ ва илиқ ҳароратнинг унинг барқарорлигига таъсири борми? Бифилаксни асил блистер ўрамида қуруқ, салқин жойда 25oС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Асил ўрамида сақланганда, Бифилакс совуқ ҳарорат (ҳатто музлаш) таъсирига ҳам бардош беради. Бифилакс бу ҳолатда сақланса, қисқа муддат давомида (3 ойга яқин) юқори ҳароратга ҳам чидайди. Нега Бифилакc Кидсни совутгичда сақлаш шарт эмас? Бифилакс Кидсни ишлаб чиқаришда биз ҳар қандай пробиотик барқарорлигининг муҳим кўрсаткичи саналмиш “эркин молекуляр сув” таркибини назарда тутдик. Бифилакс Кидснинг таркиби маҳсулотни ишлаб чиқариш ва қадоқлашда унга ҳаводан эркин намлик тушишини иложи борича камайтириш мақсадида танланган. Бунга қўшимча равишда биз маҳсулотни ташқи муҳитнинг салбий омилларидан тўлиқ ҳимоя қилишга қодир қалин алюминий қатламли махсус плёнка тарзидаги энг яхши қадоқлаш материалларидан фойдаланамиз. Шундай қилиб, биз ичидан чидамли ва ташқаридан муҳофазаланган препаратга эга бўламиз; бу Бифилакс Кидс активлигининг совутгичда сақлаш заруриятисиз 2 йил давомида сақланишини кафолатлайди. Тэглар: bb-12, crl-431, la-5, lactobacillus acidophilus, аллергия, антибиотиклар, бактериялар баланси, ичаклар микрофлораси баланси, микрофлора баланси, ҳомиладор аёллар, ҳомиладор аёлларга, бифидо- ва лактобактериялар, бифидобактериялар, бифилакс иммуно, бифилакс, касаллик, диабет билан оғриганлар, вегетарианлар, витаминлар, ичаклар микрофлорасининг тикланиши, зарарли бактериялар, юқори сифат, дисбактериоз, табиий микрофлора, организм муҳофазаси, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, иммунитет, иммун системаси, иммуно, ичак микрофлораси, ичаклар, кидс, клиник текширувлар, ТБК, колониялар ташкил этувчи бирликлар, эмизувчи оналар, эмизувчи оналарга, лакто- ва бифидобактериялар, лактобактериялар, дисбактериозни даволаш, болаларни даволаш, ичаклар микрофлорасини даволаш, ичаклар микрофлораси, микрофлора, ичаклар микрофлорасини нормаллаштириш, умумий мустаҳкамловчи восита, умумий мустаҳкамловчи воситалар, ичимлик йогуртлари, ҳомиладорларнинг иммунитетини ошириш, болаларнинг иммунитетини ошириш, боланинг иммунитетини ошириш, иммунитетни ошириш, фойдали бактериялар, пробиотик, пробиотиклар, пробиотик ўсимликлар, пробиотик препаратлар, пробиотик воситалар, дисбактериоз профилактикаси, касалликлар профилактикаси, рацион, овқатланиш режими, чидамлилик, она бўлиш, стресс, штамм, штаммлар. Юқорига |









.jpg)