Савол-жавоблар
![]() |
|
ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ нима мақсадда ишлаб чиқилган?
ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қачон қабул қилиш тавсия этилади? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилишдан олдин нимани билиш зарур? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қандай ва қачон қабул қилиш керак? Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛнинг суткалик меъёри 2 та эмас, 1 та капсулада? Нега маҳсулотдаги витаминларнинг айрим даражалари ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун суткалик дозанинг ўртача қийматларидан ошмайди? Бу хавфсизми? Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ таркибидаги А витамини ренитол ва бета-каротин шаклида кўрсатилган? А витаминининг ренитол шакли ҳомиладорлик пайтида баланд дозировкаларида хавфли бўлиши ростми? Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ таркибидаги С витамини аскорбин кислотаси эмас, балки кальций аскорбати шаклида кўрсатилган? Нега кўп шифокорлар ҳомиладорлик пайтида фолий кислотасини қўшимча қабул қилишни маслаҳат берадилар? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилиш даврида фолий кислотасини қўшимча қабул қилса бўладими? Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ фақат 3 микроэлементдан иборат? Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛда кальций йўқ? Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛда магний йўқ? Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛда темир йўқ? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни бошқа дори-дармонлар билан бирга ишлатса бўладими? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилаётганда қўшимча йод истеъмол қилса бўладими? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни ичишнинг ножўя таъсирлари борми? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ қанақа компонентлардан ишлаб чиқарилади? Мабодо ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилмай қолса, нима бўлиши мумкин? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛнинг ҳар бир ўрамида қанча капсула мавжуд? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ нима мақсадда ишлаб чиқилган? Ҳомиладорлик пайтида сизнинг чақалоғингиз тўлиқ сиз нима истеъмол қилишингизга боғлиқ. Бироқ энг сифатли овқат билан ҳам витаминлар ва йоднинг организмга қўшимча тушиши ҳомила яхши ривожланиши ва ҳомиладорлик меъёрида ўтишининг ўта муҳим шарти ҳисобланади. Бўлажак оналар барча ҳаёт учун муҳим витамин ва микроэлементларни зарур порцияда олишида ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ бу камчиликни қоплайди. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қачон қабул қилиш тавсия этилади? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилишни киши организмини қўллаб-қувватлаш ва тайёрлаш мақсадида аёл бўйида бўлишига тайёрланиш давриданоқ бошлаб, тахмин қилинаётган ҳомиладорликкача даврда; витаминларни истеъмол қилиш она соғлиги ва ҳомила ривожланиши учун ҳаётий зарур бўлган ҳомиладорлик даврида; витаминларга эҳтиёж кескин ошадиган кўкрак сути билан боқиш даврида бошлаш тавсия этилади. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни заруриятга қараб узоқ муддат давомида ичиш мумкин. Маҳсулотни истеъмол қилишни ҳомиладорликнинг исталган пайтида бошлаш мумкин. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилишдан олдин нимани билиш зарур? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ охирги илмий маълумотлардан келиб чиққан ҳолда йирик тиббиёт мутахассисларининг тавсиялари ва маслаҳатлари асосида ҳомиладор бўлишга тайёрланаётган аёллар учун ҳомиладорлик ва кўкрак билан боқиш даврида витамин ва микроэлементларнинг қўшимча манбаси сифатида яратилган эди. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ бўлажак оналарнинг физиологик эҳтиёжини қондириш учун махсус яратилган озиқа қўшимчаси тарзидаги витамин-минералли комплекс ҳисобланади. Пухта сараланган ва оптимал таркибига 13 витамин, 3 микроэлемент ва бета-каротин киритилган. Маҳсулот таркибига кўпгина бундай даражадаги дори-дармонларнинг киритилиши кам самара берадиган макро- ва микроэлементлари қўшилмаган. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ бошқа мультивитамин комплексларининг ўрнини тўлиқ босади ҳамда, мабодо шифокор мақсадли препаратлар, масалан, кальций, магний ёки темирни қўшимча равишда буюрган ҳолларни назарда тутиб ишлаб чиқилган. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қандай ва қачон қабул қилиш керак? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни икки усулда қўллаш мумкин: 1) 2 капсуладан кунига 1 марта 2) 1 капсуладан кунига 2 марта Иккала ҳолда ҳам препаратни сув ёки бошқа ҳар қандай иссиқ бўлмаган ичимлик билан овқатланиб бўлган зоҳатиёқ қабул қилиш тавсия қилинади. Препаратнинг овқат билан қабул қилиниши витаминларнинг яхшироқ сўрилишига ёрдам беради ва оч қоринга витамин-минерал комплексларини ичиш пайти содир бўладиган кўнгил айниши эҳтимолини пасайтиради. Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛнинг суткалик меъёри 2 та эмас, 1 та капсула? Кўпинча аёллар ўлчамлари катта бўлган таблеткаларни ютишда қийналадилар; бу ҳол витамин-минерал комплексларини қабул қилишни ёқимсиз қилади. Айнан шу сабабли ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ ютиш осон бўлган кичик ҳажмдаги капсулаларга солинади. Капсуланинг ўлчами аёлларнинг ҳоҳишига қараб танланган. 2 капсулага бўлинган суткалик меъёр мўлжалланган ҳажмни бизнинг ўлчамдаги 1 капсулага жойлаштириш имкони йўқлиги билан боғланган. Бундан ташқари, бу ҳол препаратни кунига 1 капсуладан 2 марта алоҳида-алоҳида қабул қилишда (бу сутка давомида қоннинг плазмасидаги витаминлар даражасини бир текисда сақлаб туриш нуқтаи назаридан мутахассислар томонидан тавсия қилинади) устунликка эга. Нега препаратдаги витаминларнинг айрим даражалари ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун суткалик дозанинг ўртача қийматларига тўғри келмайди? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни ишлаб чиқишда озиқ-овқат ҳисобига витамин ва минералларга қисман эҳтиёжни қоплаш омили назарда тутилган, ахир уларнинг анча қисмини биз озиқа билан оламиз. Бу биринчи сабаб. Иккинчиси “доза хавфсизлиги” деб аталадиган принципдан иборат; у ҳомиладорлар учун витаминлар комплексларидаги айрим витаминларнинг, хусусан организмга ортиқ миқдорда тушиши ҳомила ривожланишида турли патологиялар пайдо бўлиши олиб келиши мумкин бўлган А ва Д витаминларининг дозировкасини чеклайди. Нега препаратдаги витаминларнинг айрим даражалари ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун суткалик дозанинг ўртача қийматларидан ошмайди? Бу хавфсизми? Суткалик эҳтиёжнинг тавсия қилинадиган даражаси одатда витамин ва минерал етишмовчилиги ҳоллари профилактикаси учун ҳисобланган. Ҳақиқатан ҳам, айрим витаминлар, хусусан В гуруҳи витаминлари, пантотенат кислота ва фолий кислоталари қўшимча хавфсизлик учун атайин оширилган. Мазкур витаминлар ҳомиладорлик даврида ўта муҳим роль ўйнайди, бунинг устига, сувда эрувчан шаклда бўлгани учун ошиқча бўлганида сийдик орқали осон чиқарилади. Шунга қарамасдан, кўрсатилган даражалар меъёрга ва доза хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради. Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ таркибидаги А витамини ренитол ва бета-каротин шаклида кўрсатилган? А витаминининг ренитол шакли баланд дозировкаларида ҳомиладорлик пайтида хавфли бўлиши ростми? Ренитол ва бета-каротиннинг хавфсиз қийматининг ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛдаги қўшилмаси организмни А витамини билан таъминлаш учун энг яхши комбинация ҳисобланади. Гап шундаки, А витамини организмга икки шаклда: ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлардаги ренитол ва ўсимликлардан олинадиган бета-каротин (ёки про-ренитол) шаклида киради. Юқори дозалари истеъмол қилинганида ренитол шакли заҳарли бўлиб, ҳомилада турли патологиялар ривожланишига олиб келиши мумкин, бета-каротин эса ўз табиатига кўра заҳарсиз, ва организм учун зарур бўлганда,А витаминига айланишига қодир. Шунга эътиборни қаратмоқчи эдикки, ҳудудимизда А витамини танқислиги анча кам, шунинг учун ҳомиладорлар учун витамин-минераллар комплекслари таркибига кирувчи ренитол дозасига катта эътибор бериш лозим. Масалан, РТФАнинг Озиқ-овқат ИТИнинг расмий нуқтаи назаридан ҳомиладор ва кўкрак билан боқиш даврида А витаминини (комплекс + овқатланиш) истеъмол қилишнинг умумий диапазони 3969-4620 Ме дан ошмаслиги даркор (В.А. Тутельян ва муаллифлар., 2002). Айнан шу сабаб ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ А витаминининг ренитол (жами 1000 МЕ) ва бета-каротиннинг (1665 МЕ) хавфсиз қўшилмаси шаклидаги мўътадил миқдоридан (2665 МЕ) иборатдир. Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ таркибидаги С витамини аскорбин кислотаси эмас, балки кальций аскорбати шаклида кўрсатилган? Ошқозон хасталиклари билан оғриган кишиларга С витаминини аскорбин кислотаси шаклида қабул қилиш ярамайди. Бу ҳоллар учун нейтралланган шаклдаги, аммо худди соф аскорбин кислотаси каби биокимёвий таъсир кўрсатадиган натрий ёки калий аскорбати мавжуд. Ҳозирги кунда кальций аскорбати С витаминининг хавфсиз шакли ҳисобланади ва уни ҳатто ошқозон ширасининг юқори кислоталиги ва ОИТ касалликларидан азият чекадиган беморлар яхши қабул қиладилар. Нега кўп шифокорлар ҳомиладорлик пайтида фолий кислотасини қўшимча қабул қилишни маслаҳат берадилар? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилиш даврида фолий кислотасини қўшимча ичса бўладими? Фолий кислотаси болаларда асаб тизимининг туғма патологиялари ривожланишининг олдини олишга (“ҳомила асаб найчасининг иллати” деб аталади) ёрдамлашиб, ҳомиладорликкача ва ҳомиладорлик вақтида (хусусан биринчи 12 ҳафтада) муҳим роль ўйнайди. Афсуски, бизда бу патология, ривожланган мамлакатларга нисбатан бир неча марта кўпроқ учрайди. Шу сабабли ҳам шифокорлар қўшимча равишда фолий кислотасини истеъмол қилишни тавсия этадилар. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ 600 мкг фолий кислотасидан иборат; бу ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун тавсия этиладиган меъёрларга айнан мос келади, шунинг учун ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни истеъмол қилишда қўшимча фолий кислотаси талаб қилинмайди. Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ фақат 3 микроэлементдан иборат? Бизнинг комплекслар таркибига йод, рух ва селеннинг танлаб олиниши ўз-ўзидан эмас. Йод ва рух бизнинг ҳудудимизда танқислиги кенг тарқалган муҳим микроэлементлар ҳисобланади. Селен организмнинг антиоксидант ҳимояси элементи тарзида қўшилган. Ундан ташқари, бу микролементларни қўшиш ўзаро мос келишда ва витаминлар билан ўзаро салбий таъсир қилишда муаммолар туғдирмайди; бу ҳол комплексларимиз самарадорлигининг муҳим омили саналади – айнан витаминлар ҳар қандай витамин-минерал комплексининг асосий таркибий қисмлари ҳисобланишини унутмаслик лозим. Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛда кальций йўқ? Ҳомиладорлик даврида кальций муҳим минерал бўлишига қарамасдан, биз уни атайин ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ рецептурасидан чиқардик. Бу кальцийнинг адекват миқдорини бизнинг капсулалар/таблеткаларнинг суткалик ҳажмига киритишнинг иложи йўқлиги билан боғлиқ (кальций тузлари жуда катта ҳажмни талаб қилади – таркибида кальций мавжуд махсус препаратларининг ўлчами қандай эканлигини эсланг). Рамзий равишда ва кам самарали кальций миқдорини қўшиш ўрнига (кўпгина ишлаб чиқарувчилар шундай қилишади) биз кальцийни заруриятга қараб ва фақатгина шифокор кўрсатмасига биноан мақсадли истеъмол қилиш керак деган фикрга риоя қиламиз. Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛда магний йўқ? Бунинг сабаби худди кальцийникидай. Ундан ташқари, магнийга алоқадор ҳол янада мураккаброқ. Тушунтиришга ҳаракат қиламиз... Магний ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун жуда муҳим. Бу даврда магнийга суткалик эҳтиёж 2-3 мартага ошади ва 700-800 мг ни ташкил этади. Жуда кам мутахассисларгина магнийнинг биологик ўзлаштирилиши ўта пастлигини билишади. Масалан, магнийнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан ўзлаштирилиши 30%, кўпчилик витамин-минерал комплексларда мавжуд неорганик қўшилмалардан (магний оксиди, фосфорсифат магний, магний сульфати ва ҳоказолар) ўзлаштирилиши эса бор-йўғи 4-5% ташкил этади! Демак, таркибида кўрсатилган, масалан, 100 мг магнийдан аслида организм фақат 4-5% нигина ўзлаштиради! Масалан, бир стакан оддий сувда тахминан 5 мг магний мавжуд! Шу сабабли бизнинг комплекслар таркибига магнийнинг рамзий миқдорини қўшишнинг маъноси йўқ ва магнийнинг юқори биологик ўзлаштирилишга қодир махсус препаратларини алоҳида мақсадли истеъмол қилишни тавсия этамиз. Нега ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛда темир йўқ? Темир аёллар учун ўта муҳим микроэлемент ҳисобланади ва унинг етишмаслиги темир танқислиги анемияси хасталигига олиб келиб, бизнинг ҳудудларда кенг тарқалган. Шунга қарамасдан, Е, А витаминлари ва бета-каротин оксидланиши ҳамда ҳудудимизда танқислиги кенг тарқалган рух билан ўзаро салбий таъсир қилиш эҳтимоли борлиги сабабли темир ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ таркибига киритилмаган. Ундан ташқари, овқат ва/ёки бошқа комплекслар билан бир вақтнинг ўзида бирга қабул қилганда, темирнинг сўрилиши анча пасайиши туфайли мутахассислар таркибида темир мавжуд препаратларни алоҳида қабул қилишни тавсия этадилар. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни бошқа дори-дармонлар билан бирга ишлатса бўладими? Умумий қоида сифатида ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин, чунки препарат витамин ва микроэлементларнинг мўътадил даражаларига эга. Бироқ, агар сиз қандайдир витамин ва йодли дори-дармонларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта даволовчи шифокорингиз билан маслаҳат қилишингиз даркор. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилаётганда қўшимча йод истеъмол қилса бўладими? Йўқ, чунки ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛнинг ўзида йоднинг етарли миқдори мавжуд. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни ичишда ножўя таъсирлар борми? Мутлақо зарарсиз бўлган рибофлавин туфайли пешоб сариқ рангга кириши мумкин. Умуман, тавсия қилинган дозаларда қабул қилинса, ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ амалда ножўя таъсир кўрсатмайди. Аммо таъсирчанлиги юқори кишиларда препарат компонентларини кўтаролмаслик туфайли аллергик реакциялар (бу жуда кам учрайди) бўлиши мумкин. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ қанақа компонентлардан ишлаб чиқарилади? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларининг энг яхши компонентларидан тайёрланган. Масалан, витамин премикси Швейцариядан витаминлар ишлаб чиқариш соҳасида дунёдаги илғор фирма - DSM Nutritional Products (яқин ўтмишда Roche Vitamins) компанияси томонидан етказиб берилади. Етказиб берувчилар ҳақида “Шериклар” бўлимида батафсилроқ ўқинг. Мабодо ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни қабул қилмай қолса, нима бўлиши мумкин? Хавфли эмас. Мабодо Сиз қабул навбатини ўтказиб юборсангиз, буни эслаган зоҳатиёқ ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛни истеъмол қилинг, бироқ кейинги ичиш вақти яқин бўлса, ундан воз кечинг. Иккиталик дозани ичманг. ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ нинг ҳар бир ўрамида қанча капсула мавжуд? ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛнинг бир ўрамида 120 капсула (ёки 20 капсуладан 6 блистер мавжуд); бу 60 кун қабул қилиш учун етарли. Тэглар: dl-альфа-токоферол ацетати, vitamin, vitamixx, vitamixx prenatal, pregna, хавфсиз витаминлар, бета-каротин, биотин, витамикс, витамикс пренатал, витаминлар, А витамини, В1 витамини, В12 витамини, В2 витамини, В6 витамини, С витамини, Д3 витамини, Е витамини, К1 витамини, А витамини, В1 витамини, В12 витамини, В2 витамини, В6 витамини, Д3 витамини, Е витамини, К1 витамини, С витамини, витамин-минерал комплекси, аёллар учун витамин-минерал комплекси, B гуруҳидаги витамин-минерал комплекслари, витаминлар , ҳомиладорлар учун витаминлар, эмизувчи аёллар учун витаминлар, лактация даврида керак витаминлари, эмизиш даврида керак витаминлар, эмизувчи оналар учун витаминлар, ҳомиладорликка тайёрланиш даври витаминлари, витамин ва йодга бўлган физиологик эҳтиёжни тўлдириш, витамин танқислиги, йод таниқслиги, витамин ва микроэлементларнинг қўшимча манбаси, соғлиги тўғрисида қайғуриш, бола соғлиги тўғрисида қайғуриш, кичкинтой соғлиги тўғрисида ғамхўрлик, организм муҳофазаси, иммунитет тизими, калий йодити, кальций d-пантотенати, кальций аскорбати, кальций д-пантотенати, микроэлементлар, натрий селенити, ниацин, ниацинамид, пантотенат кислотаси, пиридоксин, озиқага қўшимча, озиқага қўшимчалар, иммунитетни ошириш, соғлиқни асраш, организмни асраш, йод профилактикаси, ретинол ацетати, рибофлавин, витамин ва минералларнинг мувозанатланган таркиби, селен, тиамин мононитрати, иммунитетни мустаҳкамлаш, фолий кислотаси, холекальциферол, ўзини яхши ҳис этиш, цианокобаламин, рух, рух сульфати Юқорига |









