ВИТАМИНЛАР: 100 савол ва жавоб
1. Витаминлар нима?
2. Қанча витамин мавжуд?
3. Овқатда қанақа бошқа “ҳаёт учун муҳим озиқа моддалари” мавжуд?
4. Сувда ва ёғда эрийдиган витаминлар ўртасида қандай фарқ бор?
5. Нега витаминлар соғлиқ учун бунча муҳим?
6. Организм ўзини ўзи витаминлар билан таъминлай оладими?
7. Провитаминлар нима?
8. А витамини ва бета-каротин ўртасида қандай фарқ бор?
9. “В гуруҳидаги витаминлар комплекси” деганда нимани тушунамиз?
10. Витаминлар алфавит тартибида келтирилган. Нега “В” ҳарфи остида бунча кўп витаминлар айтилган?
11. В гуруҳидаги витаминлар инсон организмида қандай функцияларни бажаради?
12. Нега С витамини соғлиқ учун бунча зарур?
13. D витамини қандай таъсир кўрсатади?
14. Е витаминининг фойдаси қанақа?
15. К витамини қандай роль ўйнайди?
16. Фақат озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобидан витаминларга бўлган эҳтиёжни қондириш мумкинми?
17. Витаминлар билан етарли таъминланиш учун тавсиялар борми?
18. Агар икки-уч кун ичида етарли миқдордаги витаминларни олмаса, нима бўлиши мумкин?
19. Авитаминоз, гиповитаминоз ва полигипавитаминоз нима?
20. Витамин тақчиллигининг сабаби нима?
21. Организм етарлича витамин олаётганини қандай билса бўлади?
22. Витаминлар тақчиллиги бўла туриб уни сезмаслик мумкинми?
23. Агар мунтазам ва узоқ муддатда қуёшда турса, организм етарлича D витамини оладими?
24. Аҳолининг витаминлар билан таъминланиши қайси аҳволда?
25. Витаминлар тақчиллиги фақат баҳорда пайдо бўлади, ёз ва кузда эса организм уларга тўйинади ва ҳатто уларни ортиғи билан тўплайди деб ўйлайдилар. Бу тўғрими?
26. Меъридан ортиқча вазнда бўла туриб витамин тақчиллиги бўлиши мумкинми?
27. Ким биринчи навбатда витамин тақичллигидан азият чекади?
28. Болаларга витамин қўшимчалари керакми?
29. Ўсмирларга катта ёшдагиларга нисбатан кўпроқ витаминлар зарурми?
30. Агар озиш мақсадида овқатланиш камайтирлган бўлса, озиқадан олинадиган витаминлар миқдори етарлими?
31. Чекувчилар учун чекмайдиганларга нисбатан кўпроқ витамин зарурми?
32. Аёлларга эркакларга нисбатан кўпроқ витамин керакми?
33. Бўйида бўлишидан сақлайдиган препаратлардан фойдаланиш витаминларга бўлган эҳтиёжни оширадими?
34. Она бўлишга ҳозирланаётган аёлларнинг витаминлар билан таъминланиши қанча муҳим?
35. Бўлажак ва эмизувчи оналарга қайси витаминлар керак?
36. Нега кекса кишилар организмининг витаминлар билан таъминланиши муаммолар туғдиради?
37. Врач томонидан белгиланган медикаментлар витаминларга бўлган эҳтиёжга таъсир қиладими?
38. Алкоголь ичимликлар витаминлар билан таъминланишни қийинлаштирадими?
39. Витаминларни етарли миқдорда истеъмол қилмасликнинг оқибатлари қанақа?
40. Ҳомиладаолик даврида витаминлар етишмаслиги нимага олиб келиши мумкин?
41. Болалик ва ёшлик даврида витаминлар етишмаслиги нималарни келтириб чиқариши мумкин?
42. Касал кишилар учун витаминлар етишмаслиги қандай хавфларни туғдиради?
43. Антиоксидант витаминлар нима?
44. Сурункали ва дегенератив хасталик нима?
45. Витаминлар саратон касалликлари хавфини камайтирадими?
46. Витаминлар юрак-қон томирлари касалликлари профилактикасига ёрдам бериши мумкинми?
47. С витамини қондаги холестерин даражасига қандай таъсир қилади?
48. С витамини темир ҳазм бўлишига қандай таъсир қилади?
49. Витаминлар катаракта касали хавфини камайтирадими?
50. Фолий кислотаси туғма иллатлардан сақлайдими?
51. Витаминлар иммунитет тизимига таъсир қиладими?
52. В6 витамини меноструалолди (предменоструальный) синдромининг симптомларини камайтира оладими?
53. Витаминлар – дори ва уларни фақат врач рухсати билангина истеъмол қилиш мумкин деб айтадилар. Бу тўғрими?
54. Поливитамин препаратларини қайси мезонлар асосида танлаш лозим?
55. Витаминлар ёки улар билан бойитилган маҳсулотларни қандай қабул қилиш мумкин: маълум вақт оралиғидами, курслар биланми ёки доимий равишда?
56. Поливитамин препаратлари ёки улар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотларини кундалик истеъмол қилиш яхши соғлиқни кафолатлайдими?
57. Табиий витаминлар синтетикларига нисбатан яхшироқлиги тўғрими?
58. Куннинг қайси пайтида поливитамин препаратларини қабул қилиш маъқулроқ?
59. Витамин перпаратларини қандай сақлаш лозим?
60. Витамин препаратларида қанақа қўшимча моддалар мавжуд?
61. Нега айрим поливитамин препаратларида тавсия қилинадиган миқдордан кўп витамин дозаси мавжуд?
62. Энг кўп миқдордаги компонентлардан иборат витамин дорилари энг яхшиси ҳисобланадими?
63. Нега косметика воситалари таркибида кўпинча витаминлар бўлади?
64. Ёғда эрийдиган витаминлар дозасининг ошиши қўшимча ҳолатларга олиб келиши, сувда эрийдиган витаминлар дозасининг ошиши эса яхши таъсир қилиши ростми?
65. А витамини катта миқдорда истеъмол қилиниши нимага олиб келиши мумкин?
66. Нега В гуруҳидаги витаминларни истеъмол қилганда пешоб оқ-сариқ тусга киарди?
67. С витамини юқори дозаларда қўшимча таъсир кўрсатиши мумкинми?
68. С витамини кундалик истеъмол қилинганда бўйракда тош ҳосил бўлиш хавфи кучаядими?
69. С витаминининг баланд дозаси организмда темир концентрациясининг хавфли кўпайишига олиб келиши мумкинми?
70. Таркибида кислоталар бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиши чекланган ошқозон хасталиклари мавжуд кишилар С витаминини қабул қилишлари мумкинми?
71. Е витамини дорилари қай даражада яхши қабул қилинади?
72. С витамини шамоллашни даволай оладими?
73. D витамини остеорпорознинг олдини оладими?
74. Витаминларни қўшимча истеъмол қилиш инсоннинг репродуктив қобилиятини оширадими?
75. Е витамини сексуалликни оширадими?
76. Витаминларни катта миқдорда қабул қилиш ақлий қобилиятни кучайтирадими?
77. Депрессия пайтида витаминларни истеъмол қилиш тўғрими?
78. Витамин дорилари стрессга қарши таъсир кўрсатадими?
79. Жисмоний меҳнат билан банд кишилар катта миқдордаги витаминларга муҳтожми?
80. Витаминлар энергия берадими?
82. Витаминлар ҳисобидан “ички косметика” нима дегани?
83. Витаминлар семиришга сабаб бўла оладими?
84. Қайси парҳезларда витамин тақчиллиги хавфи пайдо бўлади?
85. Вазнни камайтиришга қодир витаминлар борми?
86. Парҳез даврида қўшимча витаминлар қабул туриб, нимпаларга эътибор бериш лозим?
87. Витаминларга медикаментлар сифатида қараш мумкинми?
89. В витаминидан қўшимча истеъмол қилиш диабетни даволайдими?
90. Витамин тақчиллиги қандай пайдо бўлади?
91. Кўпгина кишилар фойдаси кучли бўлади деб, витаминларни юқори дозаларда қабул қиладилар. Бу тўғрими?
92. Витаминларнинг дозировкасини кучайтиришдан фойда борми?
93. Мабодо спортчи витаминларни истеъмол қилса, буни допинг дейиш тўғрими?
94. Витаминларни бошқа озуқа компонентлари, масалан, минераллар билан алмаштириш мумкинми?
95. Вегетариан озиқ-овқат кўп миқдорда витаминларга эгами?
96. Тоза мева ва полиз маҳсулотларида витаминлар таркиби ўзгариб туриши мумкинми?
97. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда витаминлар йўқолиши каттами?
98. Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида витаминлар йўқоладими?
99. Витаминни қабул қилиш вақтининг аҳамияти борми?
100. Ўрамдаги “МЕ” (“I.E.”) қисқартма сўзи нимани англатади?
1. Витамин нима?
Витаминлар – озиқ-овқат маҳсулотларида чекланган миқдорда мавжуд ва организм учун меъёрда моддалар алмашинуви, ўсиш, репродукция ва барча орган ва тўқималарнинг меъёрида ишлаши каби ҳаётий муҳим функцияларни таъминловчи органик қўшилмалардир. Ҳар бир витамин фақат унинг ўзига хос бўлган маълум бир функцияга эга. Табиатда инсон организми учун зарур барча витаминлар мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулоти йўқ. Тарихий жиҳатдан “витамин” атамаси 1911 йилда поляк олими Казимир Функ томонидан киритилган. У гуруч кепагидан кристалл модда топган; бу модда жуда кам миқдорда “бери-бери” хасталигига дучор бўлган каптарларга берилганда, улар соғайиб кетишган. Бутун гуручнинг ўзида эса бу модда топилмаган. Топилма кимёвий таҳлил қилинганда, К. Функ унда азотни топган ва унинг аминларга тегишли эканини аниқлаган. “Бери-бери” касаллигидан фориғ қилувчи сеҳрли хоссаси учун К. Функ бу доривор моддани “витамин”, яъни “ҳаётий амин” деб атади. К. Функ туфайли кейинчалик шунга ўхшаш физиологик хоссаларга эга бўлган барча моддалар витаминлар деб номланган.
2. Қанча витамин мавжуд?
Ҳозирги пайтда инсон учун мутлақо зарурлиги шубҳа туғдирмайдиган 13 хил витаминлар аниқланган. Бу С витамини, ёки аскорбин кислотаси, В гуруҳидаги витаминлар: В1 (тиамин), В2 (рибофлавин), В6 (пиридоксин), В12 (кобаламин), РР (никотин кислотаси ва никотинамиддан иборат ниацин), фолий кислотаси (фолациан), пантотенат кислотаси, биотин (Н витамини) ва ёғда эрувчи А, D, E, K витаминлари. Витаминлар алфавит (лотинча) тартибда жойлаштирилган:
1) А витамини
2) В1 витамини
3) В2 витамини
4) В6 витамини
5) В12 витамини
6) С витамини
7) D витамини
8) Е витамини
9) К витамини
10) РР витамини
11) Фолий кислотаси
12) Пантотенат кислотаси
13) Биотин.
Витаминларга витаминсимонлар деб номланган бир неча қўшилмаларни ҳам киритиш мумкин:
- липоева кислотаси
- холин
- инозит
- биофлавонидлар (Р витамини).
3. Овқатда қанақа бошқа “ҳаёт учун муҳим озиқа моддалари” мавжуд?
Инсон организми меъёрида ишлаши учун бир қатор ҳаётий жиҳатдан муҳим озиқа моддалари зарур. Бу озиқа моддалари икки тоифага бўлинади: микронутриентлар (витаминлар, минераллар ва микроэлементлар) ва макронутриентлар (сув, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар).
4. Сувда ва ёғда эрийдиган витаминлар ўртасида қандай фарқ бор?
Сувда эрувчи витаминлар (С витамини ва В комплекси витаминлари) сувда эрийди, ёғда эрувчилари – ёғда. Шу билан бирга, ёғда эрувчи витаминлар организмнинг тўқималарида тўпланса, сувда эрувчи витаминлар амалда бунга қодир эмас (В12 витамини бундан мустасно). Шунинг учун бу витаминларнинг етишмаслиги ёғда эрувчи витаминларга нисбатан тезроқ тақчилликка олиб келади, демак, организм уларни мунтазам равишда олиб туриши лозим.
5. Нега витаминлар соғлиқ учун бунча муҳим?
Витаминлар озиқа энергияга айланадиган кўпгина биологик жараёнларда муҳим роль ўйнайди. Улар организмнинг кўп сонли функцияларига ёрдам бериб туришда, янги тўқималар ва уларнинг янгиланиб туришида катта аҳамиятга эга. Инсон ҳаёти витаминларсиз мумкин эмас (“вита” – ҳаёт демакдир). Витаминларнинг инсон организми учун қай даражада зарурлиги уларнинг етишмовчилигида хусусан равшан кўринади. Витаминлар етишмовчилиги алоҳида органлар ва тўқималар (тери, шилимшиқ пардалар, мускуллар, скелет) ҳолатида ҳамда ўта муҳим функцияларда (ўсиш, авлодни давом эттириш, организмнинг ақлий ва жисмоний имкониятлари, ҳимоя функциялари) намоён бўлади. Витаминларнинг узоқ тақчиллиги даставвал меҳнат қобилияти сусайиши, сўнгра соғлиқнинг ёмонлашиши, оғир ҳолларда эса ўлимга олиб келади.
6. Организм ўзини ўзи витаминлар билан таъминлай оладими?
Витаминларнинг кўпчилиги инсон организмига овқат билан ёки препаратлар кўринишида тушади. Бу одам организмининг ўзи витаминларни синтез қила олмаслиги ёки уларни етарсиз даражада синтез қилиши билан боғлиқдир. Организм триптофан аминокислотасини чекланган миқдорда никотин кислотасига (ниацин) айлантириши мумкин. Қуёш нури (ультрафиолет нурланиш) терида D витамини ҳосил бўлишини фаоллаштиради. Ичакларда К витамини ва биотинни кам миқдорда ҳосил қиладиган бактериялар мавжуд.А Е, С, В1, В2, В6, В12, фолий кислотаси ва пантотенат кислотаси каби барча бошқа витаминлар инсон организмида синтез бўла олмайди ва биз уларни ташқаридан овқат билан ёки, агар улар овқатда кам бўлса, препаратлар ёки витаминлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари орқали олишимиз даркор.
7. Провитаминлар нима?
Бу инсон организмида витаминларга айланадиган моддалардир. А витаминига айланадиган бета-каротин провитаминга мисол бўлиши мумкин. Триптофан – ниацинга айланадиган аминокислотадир.
8. А витамини ва бета-каротин ўртасида қандай фарқ бор?
Бета-каротин – кўпгина сабзавот ва меваларда учрайдиган А витаминидан (ренитола) олдин келувчи провитамин. У “каротионидлар” деб аталувчи қўшилмалар гуруҳига киради. Айнан каротионидлар қизғиш ва сариқ мева ва сабзавотларга ўзига хос ранг беради. Бета-каротин қорамтир-яшил баргли савзавотларда мавжуд. Бета-каротинни А провитамини деб атайдилар, чунки унинг А-витамин сифатида активлиги организмда унинг ренитол, яъни А витаминига айланганидан сўнгина намоён бўлади. А витамини ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд. Бета-каротин ва бошқа каротиноидлар, масалан, ликопин А витаминига айланиш хоссаси билан бирга организмда биоантиоксидантлар, яъни ҳужайра ва тўқималарни кислороднинг актив шаклларининг емирувчи таъсиридан ҳимоя қилувчи муҳим моддалар ролини ўйнайди. Каротиноидларнинг бу роли уларнинг А витаминига айланиши билан боғлиқ эмас.
9. “В гуруҳидаги витаминлар комплекси” деганда нимани тушунамиз?
В гуруҳидаги витаминлар комплексига 8 сувда эрувчи витаминлар: тиамин (В1 витамини), рибофлавин (В2 витамини), пиридоксин (В6 витамини), цианкобаламин (В12 витамини), ниацин (РР витамини, никотин кислотаси ва никотинамидлар), пантотенат кислотаси, фолий кислотаси ва биотин киради.
10. Витаминлар алфавит тартибида келтирилган. Нега “В” ҳарфи остида бунча кўп витаминлар айтилган?
А витамини кашф қилинганидан сўнг кейингиси В витамини деб аталган. Кейинроқ аниқ бўлишича, гап қандайдир битта модда эмас, балки турли витаминларнинг бутун бир гуруҳи ҳақида бораётган эди. Уларни номлаш учун тартиб рақамларидан фойдаланилган. Шу тобда В1, В2 ва бошқа номлар пайдо бўлди. Бугунга келиб В гуруҳига саккиз витамин киради. Улардан бири В12 витамини сифатида маълум; бу олдин хато туфайли В витаминлари гуруҳига киритилган витаминлар, масалан, илгари В15 ва В17 номлари билан маълум пангам кислотаси ва лаетрил рўйхатдан олиб ташланганганлигини эслатади. Бу маҳсулотларни фан витаминларга киритмайди, номлари эса хато. Бундан ташқари, лаетрил катта дозаларда ҳатто хавфли бўлиши мумкин, чунки у қисман организмнинг ўз ферментлари ҳисобига заҳарли синил кислотасига айланади. Кейинроқ кашф қилинган янги витаминлар В ҳарфи билан белгиланмасдан, ўзларининг отларига эга бўлган (масалан, фолий кислотаси).
11. В гуруҳидаги витаминлар инсон организмида қандай функцияларни бажаради?
Барча ҳаёт фаолияти жараёнлари: овқатни ҳазм қилиш ва озиқа моддаларини ўзлаштириш, организмни энергия билан таъминлаш, орган ва тўқималар ўсиши ва янгиланиши асосида улкан миқдорда бир вақтнинг ўзида амалга ошаётган кимёвий реакциялар ётади; уларнинг жамланмаси организмда моддалар алмашинуви деб аталади. Бу ўзгаришлар ўз-ўзидан эмас, балки махсус табиий катализаторлар, оқсил-ферментлар иштирокида юз беради. Ферментларнинг кўпчилиги ферментнинг ўзининг йирик оқсил қисми ва ўлчами бўйича кичик, бироқ муҳим оқсилсиз, кофермент деб аталувчи икки қисмдан иборат. В гуруҳидаги витаминларнинг роли шундан иборатки, организмда улардан муайян ферментлар таркибига кирувчи турли коферментлар ҳосил бўлади. Уларнинг ичида углеводлар ва ёғларнинг оксидланиши ҳисобидан организмни энергия билан таъминловчи ферментлар ва организм учун кўпгина муҳим моддаларнинг ҳосил бўлиши ва ўзгаришида иштирок қиладиган ферментлар бор. Фолий кислотасига қарам бўлган ферментлар ҳар бир тирик ҳужайра ядросидаги генетик маълумотга эга бўлган дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) молекуласининг шаклланишида иштирок қиладилар. Ўша фолий кислотасининг ўзи В6 витамини билан бирга орган ва тўқималарни кислород билан таъминловчи гемоглобин ва қоннинг қизил ҳужайраларининг синтезида қатнашадиган ферментларнинг меъёрида ишлаши учун зарур.
12. Нега С витамини соғлиқ учун бунча зарур?
С витамини икки муҳим оқсил, тери, қон томирлари, суяк ва тишларни бирлаштирувчи тўқималарнинг мустаҳкам органик асосини ташкил этувчи коллаген ва эластиннинг ҳосил бўлиши учун зарур. У жароҳатларнинг тез битишига ёрдам беради, тиш ва суякларни мустаҳкамлайди, терини яхшилайди, қон томирлари эластиклигини кучайтиради, организмнинг юқумли касалликларга қаршилигини кучайтиради. С витамини истеъмол қилинганида саратон, юрак-қон касалликлари ва катаракта сингари дегенератив касалликлар камроқ учрайди. Янги илмий тадқиқотлар кўрсатишича, организм С витамини билан етарлича таъминланганида, у сперматазоидлар ДНКсининг генетик кодига ҳимоя таъсири кўрсатади. Ундан ташқари, С витамини организмда энг самарали сувда эрувчи антиоксидантлардан бири ҳисобланади. У Е витаминининг ёғда эрувчи оксидантларини эркин радикаллар пайдо қиладиган оксидланишдан муҳофаза қилишда ҳам қатнашади.
13. D витамини қандай таъсир кўрсатади?
D витамини кальций ўзлаштирилиши ва унинг суяк ва тишларда тўпланишига ёрдам беради. D витаминининг сурункали етишмовчилиги болаларда рахит ривожланишига (суяк ва скелет ривожланишидаги бузилишлар рахит аломатлари ҳисобланади) ва катталарда остеомаляцияга (суякларнинг юмшайиши) олиб келади. Тадқиқотлар кўрсатишича, организмнинг D витамини билан етарли таъминланганлиги остеопороз касаллиги хавфини туғдиради. Бу хасталикда суяклар вазни ва қалинлиги камаяди, натижада улар ғовак мўрт бўлиб қоладилар; бу эса тез-тез суяк синишига (хусусан кекса аёлларда кўп учрайдиган сон бўйинчаси синиши) сабаб бўлади.
14. Е витаминининг фойдаси қанақа?
Е витамини инсон организмидаги энг кучли таъсир кўрсатувчи ёғда эрувчи антиоксидант ҳисобланади. У организмнинг барча тўқималарининг асосий таркибий қисми - ҳужайра мембраналарини эркин радикалларнинг оксидловчи хуружларидан ҳимояси қилишда ўта муҳим.
15. К витамини қандай роль ўйнайди?
К витамини қоннинг ивиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради. Бу витаминнинг тақчиллиги қийин тўхтайдиган қон кетишларига олиб келиши мумкин. Янги туғилган болаларга туғилгандан сўнг рўй бўлиши мумкин қон ивиши бузилишининг (Morbus haernorrhagicus neonatorum) олдини олиш учун бу витаминдан укол қиладилар. Ундан ташқари, бу витаминнинг суяклар ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнаши ҳам аниқланган.
16. Фақат озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобидан витаминларга бўлган эҳтиёжни қондириш мумкинми?
Инсонннинг витаминларга бўлган эҳтиёжи унинг асрлар оша ривожланиши жараёнида шаклланди ва бизнинг аждодларимиз уларни кўп энергия сарфлаши ва турмуш тарзига мос келадиган катта ҳажмдаги етарлича миқдорда анъанавий равишда турли озиқалардан олганлар. Сўнгги йиллардаги илмий-техник ва ижтимоий прогресс туфайли энергия сарфлашнинг кескин қисқариши натижасида ҳозирги кишининг чекланган рациони бизнинг витаминларга бўлган эҳтиёжимизни тўлиқ қондира олмайди. Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, ҳатто 2500 килокалорияли (у ҳозирги инсоннинг ўртача энергия сарфига мос келади) яхши балансланган ва турли рационда ҳам кўпчилик витаминларнинг 20-30 % етишмайди. Ундан ташқари, кейинги ўн йилликдаги илмий тадқиқотлар кўрсатадики, айрим витаминларнинг тавсия қилинадиган дозаларидан ошиқ миқдорда истеъмол қилиниши организм ҳимоя кучларининг ўсишига, юрак-қон томирлари, онкологик ва бошқа бир қатор хасталиклар хавфини пасайтиришга ёрдам бериши мумкин. Шундай қилиб, организмни зарур витаминлар билан етарли миқдорда таъминлаш учун одатдаги рацион кўпинча камлик қилади. Унга камчил витаминлар билан қўшимча бойитилган мунтазам киритилиб туриши ёки витаминларнинг овқат билан етарлича етказиб турилмаслигини тўлдирадиган дозаларда поливитамин препаратларини қабул қилиш зарурдир.
17. Витаминлар билан етарли таъминланиш учун тавсиялар борми?
Ҳа, кўпчилик мамлакатларда асосий озиқа моддаларининг, шу жумладан витаминларнинг ҳам тавсия қилинган истеъмолининг соғлиқни сақлаш органлари томонидан илмий асосланган ва тасдиқланган меъёрлари мавжуд. Бу меъёрлар шундай белгиланганки, улар ўз олдига аҳолининг асосий қисмининг кўрсатилган озиқа моддаларига эҳтиёжини қондиришни мақсад қилиб қўяди. Бироқ улар витаминларнинг тавсия этилган дозалардан бирмунча кўпроқ қўшимча истеъмол қилишнинг мумкин ҳимоя таъсири тўғрисида юқорида кўрсатилган маълумотларни назарда тутмайдилар.
18. Агар икки-уч кун ичида етарли миқдордаги витаминларни олмаса, нима бўлиши мумкин?
Агар сизнинг организмингиз барча зарур витаминлар билан таъминланган бўлса ва сиз ўзингизни аъло ҳис қилсангиз, ҳатто витаминларни бир ҳафта давомида кам миқдорда истеъмол қилиш ҳам сизнинг соғлиғингизга зарар етказмайди. Бироқ сизнинг овқатингизда витаминлар муттасил етмаса, авитаминоздан далолат берувчи кўнгилсиз аломатлар пайдо бўлиши мумкин.
19. Авитаминоз, гиповитаминоз ва полигипавитаминоз нима?
Авитаминоз – маълум бир витаминнинг чуқур ва узоқ тақчиллиги туфайли пайдо бўлган касаллик: С витамини тақчиллигида цинга, В1 витаминида – “бери-бери”, D витаминида – рахит, РР витаминида – пеллагра ва ҳоказолар. Ҳозирги даврда авитаминозлар иқтосодий ривожланган мамлакатларда деярли учрамайди.
Гиповитаминоз – оғир касаллик ривожланмаслиги учун истеъмол қилинаётган витаминлар миқдори етарли, аммо бу витамин бажарадиган барча функцияларни тўлиқ таъминлаш учун етарли бўлмаган тўлиқсиз витамин тақчиллиги ҳолатидир.
Полигиповитаминоз – бир вақтнинг ўзида организмнинг бир қатор витаминлар билан қўшма кам таъминланганлигидир. Витаминларнинг одатдаги рацион билан кам, нооптимал кириши билан боғлиқ чуқурлиги турли даражадаги полигиповитаминозлар анча тарқалган.
20. Витамин тақчиллигининг сабаби нима?
Асосий сабаблар:
• энергия сарфининг пасайиши ва натижада овқат умумий миқдорининг камайиши
• рационнинг бир туслиги, унинг бир хил овқат ва маҳсулотларнинг кичик жамланмасидан ташкил топиши
• рафинацияланган, юқори калорияли, лекин витаминларга камбағал маҳсулотларни (оқ нон, макарон, қандолат маҳсулотлари, қанд, спиртли ичимликлар) истеъмол қилишни кўпайтириш
• озиқ-овқат маҳсулотларининг интенсив технологик қайта ишланиши, консерваланиши ва сақланиши
• ўсиш даврида болаларнинг, ҳомиладор аёллар ва эмизувчи оналарнинг витаминларга бўлган юқори эҳтиёжи, оғир юқумли касалликлар
• бўйида бўлишидан асровчи воситаларни қабул қилиш ёки узоқ тиббий даволаниш
• чекиш
• кекса кишиларда овқатнинг чала ҳазм бўлиши
• сурункали ичкиликбозлик, айрим дорилар, масалан, антибиотикларни узоқ вақт истеъмол қилганда ҳамда баъзи касалликларда
• овқатни тайёрлашнинг нотўғри усуллари оқибатида кўп витаминларнинг йўқотилиши.
Ушбу сабабларга кўра ҳозирги кишининг калория жиҳатидан анча етарли рациони витаминларга эҳтиёжни тўлиқ таъминлай олмайди.
Бу сабаблар таъсирига яна қуйидагилар қўшилади:
• камсаводли бўлиш, паст маданият ва озиқ-овқат ва соғлом турмуш тарзи муаммоларига бефарқ бўлиш
• аҳолининг бир қисмининг кам даромади, камбағаллиги
• вазнни пасайтириш мақсадида рационни чеклаш, ҳаммабоп парҳезларга ноўрин берилиш.
21. Организм етарлича витамин олаётганини қандай билса бўлади?
Организмнинг витаминлар билан таъминланаётганини махсус биокимё ёки клиник- биокимё таҳлиллар ёрдамида ишончли аниқлаш мумкин; бу таҳлиллар қон ва (ёки) сийдикдаги витаминларнинг таркиби ва уларга боғлиқ ферментларнинг фаоллигини аниқлашга асосланган. Бундай тадқиқотларни фақатгина махсус институт ва лабораториялар ўтказиши мумкин.
Бошқа усул витаминларнинг маълум бир рацион орқали тушишини махсус жадвалларга таяниб ҳисоблашдан ва бу миқдорнинг витаминларни истеъмол қилишнинг тавсия қилинадиган меъёрларини қиёслашдан (бу ҳам касбий билимлар ва материалларни талаб қилади) иборат.
22. Витаминлар тақчиллиги бўла туриб уни сезмаслик мумкинми?
Ҳа. Витамин тақчиллиги аста, сезиларсиз ривожланади. Унинг дастлабки белгилари ноаниқ ва ўзига хос: чарчаш, иштаҳа, диққатнинг сусайиши, арзимаган нарсадан жиғибийрон бўлиши, уйқу бузилиши, осон пайдо бўлиб қоладиган қонталашлар, оғиз бурчаклари бичилиши ва яра-чақа бўлиши... Бунга ким ҳам эътибор берарди? Бироқ бунинг орқасида жиддий моддалар алмашинуви мавжуд; вақтида олди олинмаса, улар соғлиқнинг ёмонлашуви ёки ҳатто уни йўқотиш хавфини туғдиради.
23. Агар мунтазам ва узоқ муддатда қуёшда турса, организм етарлича D витамини оладими?
Катта ёшдаги соғлом одамнинг D витаминига эҳтиёжи одатда унинг қуёш нурлари таъсири остида терида рўй берадиган синтези ҳисобидан қопланади. D витамини скелет ўсиши ва ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиши туфайли гўдак, болалар, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар бу витамин катта миқдорда зарур. Янги илмий тадқиқотлар кўрсатишича, D витаминининг қўўимча миқдори кекса кишиларга зарар қилмайди, чунки вақт ўтиши билан тери D витаминини синтез қилиш хоссасини йўқотади.
24. Аҳолининг витаминлар билан таъминланиши қайси аҳволда?
Оммавий тадқиқотлар кўрсатишича, витаминларнинг кам истеъмол қилиниши болалар ва катта ёшдаги кишилар озиқланишининг бузилиши энг кўп тарқалгани ва соғлиқ учун энг хавфлисидир. Хусусан С витаминига нисбатан аҳвол мураккабдир; 80-90% кишиларда унинг тақчиллиги мавжуд, 50-80 % кишиларда чуқур тақчиллик учрайди. Аҳолининг 40-80% В1, В2, В6, фолий кислотаси билан етарлича таъминланмаган. 40-55% да каротин етишмайди. Умумий аҳвол кўпгина ҳудудларда йод тақчиллиги, аёллар ва болаларнинг катта қисмида эса кальций ва темирнинг ҳам тақчиллиги билан боғлиқ оммавий полигиповитаминоз кўринишига эга.
25. Витаминлар тақчиллиги фақат баҳорда пайдо бўлади, ёз ва кузда эса организм уларга тўйинади ва ҳатто уларни ортиғи билан тўплайди деб ўйлайдилар. Бу тўғрими?
Афсуски, бундай эмас. Катталар ва болаларни оомавий кўрикдан ўтказишнинг кўрсатишича, витамин тақчиллиги нафақат баҳорда, балки йилнинг фойдали даври туюладиган ёз-куз мавсумида ҳам кузатилади ва, демак, доимий таъсир кўрсатадиган зарарли омил ҳисобланади.
26. Меъёридан ортиқча вазнда бўла туриб витамин танқислиги бўлиши мумкинми?
Ҳа, бундай бўлиши мумкин, чунки юқори калорияли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар доим ҳам витаминларга бой бўлмайди. Углевод ва ёғларга бой, бироқ кам миқдорда витаминлардан иборат маҳсулотлар ортиқча вазннинг сабаби бўлиши мумкин ва, ундан ташқари, виатмин тақчиллигини келтириб чиқаради.
27. Ким биринчи навбатда витамин тақичллигидан азият чекади?
Ўсмирлар, кекса кишилар, бизнесменлар ҳамда алкоголь ичимликларини суистеъмол қиладиган шахслар. Охирги тоифага кирадиган кишилар одатда мунтазам равишда овқатланмайдилар, натижада уларнинг организми етарли миқдорда витаминлар ололмайди. Ҳомиладор, эмизувчи аёллар, чекувчилар ҳамда бўйида бўлишига қарши воситаларни қабул қилувчи аёлларнинг витаминларга эҳтиёжи ошиб боради. Шу сабаб врачлар витамин ва минерал моддалар тақчиллигининг олдини олиш мақсадида уларни қўшимча равишда қабул қилишни тавсия этадилар. Ундан ташқари, ҳозирги шароитда энергия сарфининг пасайиши ва истеъмол қилинадиган озиқ-овқат миқдорининг камайиши шунга олиб келадики, витамин тақчиллиги ва рационни витаминлар билан қўшимча бойитиш зарурияти умумбашарий характер касб этмоқда.
28. Болаларга витамин қўшимчалари керакми?
Агар болангиз тўлақонли овқатланса, қўшимча витаминларга зарурият йўқ. Мабодо у овқат пайтида инжиқлик қилса ёки сиз унинг кўча-куйда нима ейишини билмасангиз, витаминларни қўшимча беришни маслаҳат берса бўларди. Хусусан витамин ва бошқа озиқа моддаларини етарлича истеъмол қилиш янги туғилган чақалоқлар учун муҳим. Болани кўкрак билан эмдирмаса, тайёрланадиган сут аралашмасига витаминларни қўшиш зарур. Саноат усулида тайёрланган сут аралашмалари етрали миқдорда витамин қўшимчаларига эга. Бундан ташқари, болага она сути ичадими ёки йўқлигидан қатъий назар бу даврда рахит профилактикаси мақсадида D витамини бериш лозим. Болалар врачи сизнинг болангизга қайси витамин қўшимчалари кўпроқ тўғри келишини тушунтиради.
29. Ўсмирларга катта ёшдагиларга нисбатан кўпроқ витаминлар зарурми?
Тез ўсиш даврида организмнинг витаминларга эҳтиёжи катта ёшдаги, ўсишдан тўхтаган кишига нисбатан юқорироқ бўлади. Ўсмирлик даврида витаминларнинг кам миқдорда олиниши ўта хавфли, чунки бу ҳам жисмоний, ҳам ақлий ривожланишга таъсир кўрсатиши, моддалар алмашинуви бузилиши ва сурункали хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Ўсмирларда витамин тақчиллиги пайдо бўлиш хавфи уларнинг жадал ўсиши билан бирга кенг тарқалган ёмон одатлар, эътиборсиз, пала-партиш овқатланиш, семириб кетишдан хавфсираш ва оғир парҳезларга риоя қилишдан тортиб, овқатланмаслик (хусуан қизлар ичида) туфайли янада баландроқдир.
30. Агар озиш мақсадида овқатланиш камайтирлган бўлса, озиқадан олинадиган витаминлар миқдори етарлими?
Озиш учун ишончли парҳезни танлаш – баъзан ўйлашларига нисбатан мураккаб нарсадир. Унутмаслик лозимки, маълум маҳсулотлардан ўзини тийиш ҳамда истеъмол қилинадиган овқат миқдорини камайтириш витамин ва минерал моддаларнинг организмга тушишини анча камайтиради. Овқатланиш муаммолари бўйича кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, 1600 килокалорияли кундалик парҳезда витаминларга эҳтиёжни амалда қоплашнинг иложи йўқ. Бу ҳолда витамин ва минерал моддаларни қўшимча истеъмол қилиш мутлақо зарур.
31. Чекувчилар учун чекмайдиганларга нисбатан кўпроқ витамин зарурми?
Чекувчиларнинг овқатланиши қаначалик тўғри бўлмасин, соғлиги билан боғлиқ муаммоларни ечишнинг ягона йўли чекишни ташлашдир. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, чекиш бета-каротин, С витамини ва фолий кислотасининг ўзлаштирилишини пасайтиради; саратон хасталиклари, юрак касалликлари ҳамда бошқа оғир касалликлар пайдо бўлишининг анча юқори хавфи тўғрисида гапирмасак ҳам бўлади. Ашаддий чекувчиларнинг (кунига камида 20 сигарета) С витаминига эҳтиёжи чекмайдиган шахсларга нисбатан 40% кўп. Шу сабабли Канада ва Францияда чекувчилар учун С витаминининг тавсия қилинадиган дозаси баланроқ.
32. Аёлларга эркакларга нисбатан кўпроқ витамин керакми?
Кўпгина олимларнинг эътироф этишича, аёлларда бир қатор озиқа моддаларига бўлган юқори эҳтиёжга келтирувчи бир нача омиллар мавжуд: ҳайз кўриш темир тақчиллиги пайдо бўлиши хавфини оширади; бўйида бўлишдан сақловчи таблеткаларни ичиш кўпинча муайян витаминларга бўлган юқори эҳтёж билан боғлиқ; менопаузаларда суякларни соғлом ҳолатда сақлаш учун кальций ва С витаминини қабул қилишни кўпайтириш зарур. Кўпчилик аёлларнинг калорияга эҳтиёжи эркакларга нисбатан пастроқ, шу сабаб улар ўз рационини витамин ва минералларнинг етарли миқдори билан қўшимча равишда бойитиши даркор. Бу ҳол кўпроқ аёлларда мазкур моддаларга эҳтиёж анча ошадиган ҳомиладорлик ва кўкрак билан боқиш даврига тегишлидир.
33. Бўйида бўлишидан сақлайдиган препаратлардан фойдаланиш витаминларга бўлган эҳтиёжни оширадими?
Бўйида бўлишдан сақлайдиган дорилардаги эстерогенлар бир қатор витаминлар, хусусан В6 витамини ва фолий кислотаси организмдаги алмашинуви ва ишлатилишини бузиши мумкин. Шунинг учун мабодо экстрогенлардан иборат препаратлар ҳомиладор бўлишдан сақланиш ёки климакс ва климаксдан сўнги даврда остеопороздан сақланиш учун катта дозаларда қабул қилинса, юқорида кўрсатилган витаминларни (яхшиси тўлақонли поливитаминлар таркибида) қўшимча қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
34. Она бўлишга ҳозирланаётган аёлларнинг витаминлар билан таъминланиши қанча муҳим?
Энг янги тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, туғма иллатлар ичида кўп учраши бўйича асаб найчаси нуқсони дейиладиган хасталик иккинчи ўринда туради. Мазкур касаллик бўйида бўлишдан олдин ва кейин она организмининг кам таъминланганлиги билан боғлиқдир. Ҳар йили бутун жаҳонда 300 000 дан 400 000 гача чақалоқ шунга ўхшаш энг кўп тарқалган икки иллатдан бири - Spina bifida (умуртқа поғонасининг ажралиши) ва анэнцефалия (миянинг қисман ёки бутунлай йўқлиги) хасталиги билан оғриш хавфи остида бўлади. Бунақа оғир ва кўпинча ўлимга олиб келувчи касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун Европа ва Америкада соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари тависяномалар нашр қилишди; унга кўра барча бола кўришга ёшидаги аёллар кунига 400-600 мкг фолий кислотаси истеъмол қилишлари лозим.
35. Бўлажак ва эмизувчи оналарга қайси витаминлар керак?
Ҳомила ёки бола томонидан она организмига қўйиладиган ўзига хос талабларга биноан бўлажак ва эмизувчи оналарда энг аввало А, С, В1, В6 витаминлари ва фолий кислотаси ҳамда темир ва кальций минералларига юқори эҳтиёж бўлади. Тўлақонли овқатланиш шароитида янги ҳаёт пайдо бўлиши ва ривожланиши учун бўлажак она организми бу барча озиқа моддалари билан бўйида бўлишдан олдин, бутун ҳомиладорлик ва эмизиш даврида етарлича таъминланиши зарур. Бу ҳол ҳам она, ҳам унинг боласини кўпгина кўнгилсизлик ва асоратлардан сақлайди.
36. Нега кекса кишилар организмининг витаминлар билан таъминланиши муаммолар туғдиради?
Кекса кишилар кўпинча кам иштаҳали ва овқатга эҳтиёжи чекланган бўлишининг анча сабаблари бор. Ёш ўтган сайин овқатланиш одатлари ўзгариб боради; бу танаввулга қизиқишни сусайтирадиган стоматологик муаммолар, маблағнинг камлиги, мазага ўчакишнинг пасайиши ҳамда сўққабошлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кексалик даврида витаминларнинг ўзлаштирилишига монелик қилиши мумкин бўлган турли хасталиклар тез-тез пайдо бўлади, медикаментларни суистеъмол қилиш кучаяди. Кўрсатилган сабабларга кўра организмга тушадиган витаминлар миқдори камаяди ва уларга эҳтиёж ортади. Бундан ташқари, қариган сайин инсон организмида ичакларда муайян витаминларнинг ўзлаштирилиши пасайишига олиб келувчи ўзгаришлар рўй беради. Витаминлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда поливитамин препаратлари кекса кишиларга организмни зарур эҳтиёжга мос витаминлар билан таъминлаши мумкин.
37. Врач томонидан белгиланган медикаментлар витаминларга бўлган эҳтиёжга таъсир қиладими?
Айрим медикаментларни узоқ қабул қилиш витаминларнинг ўзлаштирилиши, алмашинуви, тўпланиши ва организмдан чиқарилиш тезлигини издан чиқариб, уларнинг мақомини бузиши мумкин. Қуйидаги медикаментлар витаминларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин:
- антибиотиклар (В2 ва С витаминларига таъсир қилади)
- орал контрацептивлар (В6 витамини, фолий кислотаси ва С витаминига таъсир кўрсатади)
- транквилизаторлар (В2 витаминига таъсир қилади)
- оғриқни қолдирувчи дорилар (фолий кислотаси ва С витаминига таъсир кўрсатади)
- диуретиклар (сийдик ҳайдовчи воситалар; фолий кислотаси ва таминга таъсир қилади).
Витамин мақомига таъсир қилувчи бошқа дорилар – малярияга (безгак) қарши воситалар ва сил касалига қарши дорилар. Айрим ҳолларда препаратларнинг терапевтик таъсири асосида айнан уларнинг “антивитамин” таъсири ётади. Шишли касалликлардаги кимётерапия бунга мисол бўла олади.
38. Алкоголь ичимликлар витаминлар билан таъминланишни қийинлаштирадими?
Спиртли ичимликларни кам истеъмол қиладиган кишилар алкоголнинг организмнинг витаминлар билан таъминланишига таъсир қилиши тўғрисида ташвишланмасалар ҳам бўлади. Қуввати баланд алкоголь ичимликларни мунтазам қабул қилиш витаминлар, айнан В1, В6, фолий кислотаси ҳамда С ва D витаминларининг ўзлаштирилиши ва алмашинувини бузади. Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш иштаҳа йўқолишига ҳам сабаб бўлади; бу эса витаминларнинг овқат билан тушишини камайтиради. Бундан ташқари, алкоголь ҳисобидан катта миқдорда кирадиган калориялар (“фойдасиз калориялар” деб аталадиган) озиқа моддаларининг ўзлаштирилиши ва витаминларнинг киришини пасайтиради. Озиқа моддаларининг йўқотилишини витамин препаратларини қўшимча қабул қилиш ҳисобидан тўлдириш тавсия қилинади. Аммо бу алкоголь ичимликларини узлуксиз истеъмол қилиш оқибатида пайдо бўладиган бошқа жисмоний ва руҳий хасталикларга чалинишдан асрай олмайди.
39. Витаминларни етарли миқдорда истеъмол қилмасликнинг оқибатлари қанақа?
Витаминларнинг кам истеъмол қилиниши соғлиққа сезиларли таъсир кўрсатади: болалар ўлимини кўпайтиради, болаларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади, жисмоний ва ақлий ишчанликни, турли касалликларга қаршиликни пасайтиради, организмга кўнгилсиз экологик шароитлар, ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари, асабий-руҳий тажанглик ва стресснинг салбий таъсирини кучайтиради, ишда жароҳатланиш, организмнинг радиация таъсирини сезувчанлигини кучайтиради, ишга қобилиятли фаол ҳаёт узунлигини қисқартиради.
Витамин-антиоксидантлар: аскорбин кислотаси (С витамини) токоферол (Е витамини) ва каротиноидларнинг тақчиллиги юрак-қон томирлари ва онкогологик касалликлар хавфини оширувчи омиллардан бири ҳисобланади.
40. Ҳомиладаолик даврида витаминлар етишмаслиги нимага олиб келиши мумкин?
Витаминли озиқа моддаларига эҳтиёжи анча юқори ҳомиладор ва эмизувчи аёлларнинг витаминлар билан кам таъминланганлиги она ва бола соғлигига катта зазар етказади, болаларнинг туғма иллатлари, гипотрофияси, эрта туғилиши, жисмоний ва ақлий ривожланишининг бузилишига сабаб бўлади. Хусусан бу маънода ҳозирги пайтда 70-100% ҳомиладор аёлларда кузатиладиган фолий кислотаси тақчиллиги хавфлидир.
41. Болалик ва ёшлик даврида витаминлар етишмаслиги нималарни келтириб чиқариши мумкин?
Болалик ва ёшлик даврида витаминлар етишмаслиги жисмоний ривожланиш, касалланиш, ўқишда ўзлаштириш кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади, алмашинувлар бузилиши, сурукали хасталиклар пайдо бўлишига олиб келади ва, пировардида соғлом авлоднинг шаклланишига тўсқинлик қилади.
42. Касал кишилар учун витаминлар етишмаслиги қандай хавфларни туғдиради?
Кўпчилик соғлом кишилар учун хос бўлган гиповитаминоз фони ҳар қандай касалликларда, хусусан витаминларнинг сўрилиши ва утиль қилиниши содир бўладиган ошқозон-ичак йўли, жигар ва бўйрак касалликларида анча мураккаблашади. Медикаментлар терапияси, антибиотиклар, турли чеклашлар, парҳезлар, хирургик амаллар, асаблар таранглашуви ва стресс – буларнинг ҳаммаси витаминлар камлигининг чуқурлашишига қўшимча ҳисса қўшади.
Агар ҳар бир касал мунтазам поливитамин препаратларини қабул қилмаса, аслида у – гиповитаминозли касалдир.
Витаминлар билан кам таъминганлик асосий касаллик кечишини оғирлаштиради терапевтик тадбирлар самрасини пасайтиради, баъзан жарроқ санъати ва бошқа мутахассислар меҳнатини чиппакка чиқариб, хирургик амаллар натижаси ва операциядан кейинги жараённи қийинлаштиради.
Шу сабабли ҳар қандай беморни даволаш мавжуд поливитамин тақчиллигини бартараф этиш ва организмнинг витаминлар билан оптимал таъминланишини комплекс терапияга поливитамин препаратлари ёки даво-профилактик овқатланишнинг бу тенги йўқ озиқа моддалари билан қўшимча бойитилган маҳсулотларини албатта киритиш орқали қўллаб-қувватлашни ўз ичига олиши лозим.
43. Антиоксидант витаминлар нима?
Оксидланиш жараёнига тўсиқ бўладиган озиқа моддаларига С витамини, Е витамини ва бета-каротин киради. Кислород организмдаги моддалар алмашинуви ва бошқа муҳим жараёнлар учун мутлақо зарур бўлишига қарамасдан, у салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Моддалар алмашинуви муқаррар қўшимча маҳсулотлари эркин радикаллар деб аталмиш нобарқарор таркибига кислород кирувчи заррчалар ҳисобланади. Бу эркин радикаллар ҳужайра ва тўқимларга зарар етказиб, уларни оксидлантиради. Мазкур жараённи металл коррозияси ёки бўлинган олманинг жигарранг туси билан таққослаш мумкин.
С, Е антиоксидант витаминлари ва бета-каротин организмдаги эркин радикалларни зарарсизлантириб, оксидланишга қаршилик кўрсатади. Ундан ташқари, организмда уни организмда уни эркин радикаллар таъсиридан муҳофаза қиладиган махсус фермент тизими мавжуд.
44. Сурункали ва дегенератив хасталик нима?
Сурункали ва дегенератив касалликларда (саратон ёки атеросклероз сингари) йиллар давомида, баъзида эса бутун умр бўйи ривожланади. Натижада организм меърида ишлашдан тўхтайди. Сурункали ва дегенератив касалликлар организмнинг кексайиши жараёнида ҳужайра ва тўқималарнинг сфадан чиқиши натижасида пайдо бўлади деб тахмин қиладилар. Янги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бета-каротин ҳамда С ва Е витаминлари сингари антиоксидант озиқа моддалари муайян сурункали ва дегенератив касалликлар пайдо бўлиши билан бирга хасталик кечиши жараёнини ҳам сусайтириши мумкин.
45. Витаминлар саратон касалликлари хавфини камайтирадими?
Эпидемиологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, организмнинг бета-каротин, фолий кислотаси, С витамини ва Е витаминлари мавжуд овқат маҳсулотлари етарлича таъминланиши организмнинг саратоннинг кўп сонли турларидан муҳофазасига кўмаклашади. Клиник тадқиқотлар бета-каротин лекоплакиянинг (оғиз ва тилнинг шиллиқ пардасининг бу тўқималарнинг саратон касаллиги олдидан дарак берувчи ўзгариши) ривожланишини тўхтатишини наиқлаш имконини берди. Шу билан бирга аниқланишича, С витамини инсон организмида ҳайвонларда бир қатор саратон касалликларига сабаб бўлувчи нитрозаминлар пайдо бўлишининг олдини олади ёки сезиларли даражада пасайтиради.
46. Витаминлар юрак-қон томирлари касалликлари профилактикасига ёрдам бериши мумкинми?
Айрим тадқиқотлар С ва Е витаминлари юрак касалликлари пайдо бўлиши хавфини пасайтиради деб тахмин қилиш имконини беради. Масалан, С витаминини истеъмол қилиши қон босими ва холестерин даражаси (бу юрак хасталиклари хавфининг икки маълум омили) пасайишига ёрдам беради. 11348 америкалик қатнашган тадқиқот натижалари кўрсатишича, С витаминини қўшимча истеъмол қилиш натижасида юрак-қон томирлари касалликлари хавфи камайиши эркаклар умрини ўртача 6 йилга, аёлларникини эса 1 йилга узайтирди. Эрта ёш давридаги икки кенг кўламли америка тадқиқотларининг (уларнинг бирида 87 000 тиббиёт ходими, бошқасида эса 40 000 эркак врачлар иштирок қилди) натижалари кўрсатишича, кунига энг камида 100 МЕ Е витамини истеъмол қилиш аёлларда юрак касалликлари хавфини 37%, эркакларда эса 41% камайтирди.
47. С витамини қондаги холестерин даражасига қандай таъсир қилади?
Кишиларни оммавий ўрганиш организмнинг С витамини билан таъминланганлиги ва юқори қалинликдаги липопротеидларнинг (ЮҚЛП) қондаги концентрацияси ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни аниқлаяпти. Ўз навбатида, афтидан ЮҚЛП даражасининг ўсиши организмни юрак-томир касалликларидан ҳимоя қилади. Бунинг устига С витамини, бета-каротин ва Е витамини паст қалинликдаги липопротеидларни, тахмин қилинишича, атеросклероз ривожланишида асосий роль ўйнайдиган жараён – оксидланишдан асрашидан далолат берадиган илмий исботлар сони кўпаяпти. Организмида ўрта баланд холестерин мавжуд кишиларнинг С витаминини кунига бир граммдан истеъмол қилиши юқори қалинликдаги липопротеидларнинг фойдали холестеринига путур етказмасдан паст ва ўта паст қалинликдаги липопротеидларнинг потенциал хавфли холестеринини камайтириши мумкин деган маълумотлар бор.
48. С витамини темир ҳазм бўлишига қандай таъсир қилади?
С витамини организмга ўсимлик манбалари, бойитилган озиқа маҳсулотлари (масалан, дон бодроғи) ва темирли перапаратлардан кирадиган темирнинг яхши ўзлаштирилиши учун зарурдир. Гўштдаги темирнинг (гемо темири деб аталадиган, яъни гемоглобин ёки миоглобин таркибига кирувчи) ичакларда сўрилишига С витамини сезиларли таъсир кўрсатмайди.
49. Витаминлар катаракта касали хавфини камайтирадими?
Бир қатор эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари кўрсатишича, бета-каротин ҳамда С ва Е витаминлари катаракта хасталиги хавфини камайтиради ҳамда мавжуд касалликнинг бундан кейин ривожланиш жараёнини секинлаштиради. С витамини бу касалликка энг кучли таъсир қилади деб тахмин қилинади.
50. Фолий кислотаси туғма иллатлардан сақлайдими?
Она организмининг ҳомиладордан олдин ва кейин уч ой давомида фолий кислотаси билан етарлича таъминланиши чақалоқда Spina bifida (умуртқа поғонасининг ажралиши) ва анэнцефалия (миянинг қисман ёки бутунлай йўқлиги) деб аталмиш хасталик – асаб найчаси иллати пайдо бўлиши хавфини пасайтиради. Энг янги тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, юқорида келтирилган вақт давомида фолий кислотали поливитамин препаратларини қабул қилиш гўдакларда асаб найчаси иллати пайдо бўлиши частотасини 75% га қисқартиради.
51. Витаминлар иммунитет тизимига таъсир қиладими?
Кекса ёшдаги шахсларнинг (65 ёшдан катта) поливитамин препаратларини қабул қилиши организмнинг инфекцияларга қарши курашига ёрдам беради. Иммунитет тизимининг кейинги тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бета-каротинни ситеъмол қилиш С ва Е витаминлари сингари организмнинг ҳимоя кучларини мустаҳкамлайди. А витамини ва қисман бета-каротин ҳам ОИТС вируси юққан шахсларнинг иммунитет тизими ҳолатини яхшилаши мумкин.
52. В6 витамини меноструалолди (предменоструальный) синдромининг симптомларини камайтира оладими?
Кўкракнинг юқори таъсирчанлиги, бош оғриғи, тажанг бўлиш ва қориннинг қаппайиши каби меноструалолди симптомлар ўтиб бораётган гормон нобарқарорлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу аҳвол В6 витаминига юқори эҳтиёжнит келтириб чиқариши мумкин. Кўпинча меноструалолди (предменоструальный) синдромини В6 витаминининг баланд дозалари билан даволаш муваффақиятли бўлади. Бу витамин, одатда, витаминлар, макро- ва микроэлементларнинг тўлиқ жамланмаси билан бирга ўсимликлардан олинадиган, қон томирларига тинчлантирувчи, бўшаштирувчи ва кенгайтирувчи таъсир кўрсатадиган биологик фаол моддалардан иборат меноструалолди (предменоструальный) синдроми профилактикаси ва юмшатишга мўлжалланган комплекс витаминлар таркибига киради.
53. Витаминлар – дори ва уларни фақат врач рухсати билангина истеъмол қилиш мумкин деб айтадилар. Бу тўғрими?
Бу нотўғри. Витаминларни фармацевтика саноати ишлаб чиқариши ва уларни кўпинча дорихоналарда сотишларига қарамасдан, бу дори-дармон эмас, балки зарур озиқ-овқат моддаларидир. Инсон дориларни касал бўлганида соғайиш учун истеъмол қилади. Витаминларни эса одам касал бўлмаслик учун мунтазам қабул қилиши лозим. Албатта, мабодо витаминлар тақчиллиги туфайли хасталик, рахит, цинга ёки бери-бери пайдо бўлса, у ҳолда витаминларни дори сингари ичишга тўғри келади, бироқ шу аҳволга тушиб қолгунча қараб туриш керакми?
Витаминларни профилактика мақсадларида қабул қилиш, уларнинг озиқа билан етарлича тушмаётганини тўлдириш учун врач тавсияси ва рецепт талаб қилинмайди. Одатдаги рационда витаминлар етишмаслигини билишнинг ўзи кифоя.
54. Поливитамин препаратларини қайси мезонлар асосида танлаш лозим?
Профилактика мақсадида мунтазам истеъмол қилишга мўлжалланган поливитамин препаратлари ёки витамин-минералли комплекслари имкон борича витаминларнинг кишининг бир суткалик эҳтиёжининг 50 %дан 100% гача дозалардаги тўлиқ жамланмасидан ташкил топиши лозим. Микроэлементлардан йод, рух, селеннинг мавжуд бўлиши жуда яхши. Витаминларнинг таркиби этикетка/ўрамда мутлақ қиймати кўринишида (мг ёки мкг) ёки тавсия қилинадиган бир суткалик эҳтиёж фоизларида (инглизча RDA ёки RDI %) кўрсатилиши даркор. Этикетка/ўрамда препаратнинг яроқлилик муддати ҳам ёзилиши шарт.
55. Витаминлар ёки улар билан бойитилган маҳсулотларни қандай қабул қилиш мумкин: маълум вақт оралиғидами, курслар биланми ёки доимий равишда?
Одатдаги рационда витаминларнинг камлиги –доимий аҳвол, шу сабаб уни иложи борича мунтазам тўлдириб туриш керак; бу мақсадда маълум бир препарат, маҳсулот ёки маҳсулотлар гуруҳи ишлатилади ҳамда шароитлар, таъм ва реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда улар алмаштириб турилади.
56. Поливитамин препаратлари ёки улар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотларини кундалик истеъмол қилиш яхши соғлиқни кафолатлайдими?
Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва поливитамин препаратлари организмнинг витаминларга зарур эҳтиёжини қондириш, нотўғри овқатланиш туфайли уларнинг тақчиллиги келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади. Кўп сонли илмий тадқиқотларнинг натижалари кўрсатишича, витаминларни қўшимча қабул қилиш ҳам маълум дегенератив ва тез-тез учраб турадиган сурункали хасталиклар пайдо бўлишининг хавфини камайтиради. Бунга ўхшаш касалликлар келиб чиқишига қуйидаги омиллар: кишининг турмуш тарзи, ирси ва экология ҳам таъсир кўрсатади. Афсуски, на поливитамин препаратлар, на бойитилган озиқа маҳсулотлари инсоннинг турмуш тарзи ва генетика хасталикларга таъсир қилолмайди.
57. Табиий витаминлар синтетикларига нисбатан яхшироқлиги тўғрими?
Табиий ва синтетиклар витаминлар кўпчилик ҳолларда ўзларининг кимёвий тузилмаси ва функцияларига кўра бир хилдир. Табиийларига нисбатан бирмунча камроқ фаол Е витамини бундан мустаснодир. Бироқ бу хосса витамин препаратларини ишлаб чиқаришда ҳисобга олинади. Тадқиқотлар ҳам шуни кўрсатдики, синтетик бета-каротин ичакларда табиийга нисбатан яхшироқ ўзлаштирилади. Агар бир хил қўшилмалар ҳақида гап кетаётган бўлса, улар табиий ёки синтетикми, мутлақо аҳамияти йўқ.
58. Куннинг қайси пайтида поливитамин препаратларини қабул қилиш маъқулроқ?
Поливитамин препаратларини бир хил вақтда қабул қилиш маъқулроқ ва осонроқ. Витаминларни, хусусан ёғда эрийдиганларини (масалан, Е витамини) овқат пайтида қабул қилиш яхшироқ. Шу тарзда уларнинг ичакда ўзлаштирилиши яхшиланади.
59. Витамин перпаратларини қандай сақлаш лозим?
Уларни юқори ҳарорат, нур, ҳаво ва намдан асранг, салқин, қуруқ ва қоронғи жойда сақланг. Витамин препаратларини совутгичда сақлаш ярамайди, чунки унда витаминлар нам тортади. Витамин препаратларини болалар тегмайдиган ерда сақланг.
Агар витамин препаратлари тўғри сақланса (салқин, қуруқ ва қоронғи жойда), улар узоқ вақт, масалан, икки йилдан уч йилгача ишлатилиши мумкин. Унинг устига ўрамда доимо препаратнинг яроқлилик муддати кўрсатилади, унга албатта эътибор бериш лозим.
60. Витамин препаратларида қанақа қўшимча моддалар мавжуд?
Таблетка таёрлаш учун барча витаминларни оддийгина пресслашнинг ўзи камлик қилади. Ундан ташқари крахмал (боғловчи модда сифатида), лактоза (стабилизатор) ҳамда қанд ва қобиғига ранг берувчи моддаларга ўхшаш бошқа ингридиентлар ҳам зарур. Витамин препаратларидаги барча қўшимчалар бирор мамлакатда келишиб олинган озиқа маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларига қўйиладиган талабларга тўғри келиши даркор.
61. Нега айрим поливитамин препаратларида тавсия қилинадиган миқдордан кўп витамин дозаси мавжуд?
Витаминларга эҳтиёжи юқори (масалан, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар учун витамин препаратлари) кишилар учун махсус чиқарилган витамин препаратлари мавжуд. Баъзи мамлакатларда бундай витамин препаратлари рецептлар асосида берилади. Кўп янги маҳсулотлар антиоксидант витаминларнинг юқори концентрациясига эга, чунки илмий изланишлар мазкур витаминларнинг баъзи дегенератив хасталикларнинг пайдо бўлиш хавфини пасайтириш қобилиятини кўрсатди. Одатда витаминларнинг юқори дозаларидан иборат препаратлар ўрамида махсус ёзувлар мавжуд, масалан, “терапевтик мақсадлар учун”, “кекса кишилар учун” ёки “юқори фаоллик”.
62. Энг кўп миқдордаги компонентлардан иборат витамин дорилари энг яхшиси ҳисобланадими?
Шарт эмас. Бир қатор препаратлар витаминлар билан бирга озиқавий қиймати инсон учун муҳим моддалардан (масалан, парааминбензой кислотаси, инозит, пангам кислотаси ёки РНК) иборат. Бошқалари масалан, ўта кичик миқдордаги кальций каби муҳим озиқа моддаларидан ташкил топган. Шунинг учун соғлиққа таъсири исботланмаган моддаларни харид қилмаслик учун этикеткасини диққат билан ўқиб чиқиш лозим.
63. Нега косметика воситалари таркибида кўпинча витаминлар бўлади?
Тери ташқи муҳит билан бевосита контактда бўлади ва кўнгилсиз ташқи омилларнинг кучли таъсирига учраб туради Шунинг учун у доимо янгиланиб туради; бу эса барча зарур озиқа моддалари ва, энг аввало витаминларнинг узлуксиз етказиб турилишини тақозо этади. Витаминларнинг камчилиги ташқи аъзолар: тери, соч ва тирноқлар ҳолатига катта салбий таъсир қилади. Бу тўқималарни соғлом ҳолатда сақлаб туриш учун А, Е витаминлари ҳамда пантотен кислотаси (Д-пантенол ёки В5 витамини) ўта зарурдир. А витамини тери ҳужайраларини янгилашга ёрдам беради; Е витамини уни ультра фиолет нурларидан ҳимоя қилади ва намликни сақлаб туради; пантенол ҳам терини қуриб қолишдан ҳимоя қилади ва яллиғланишга тўсқинлиқ қилади.
64. Ёғда эрийдиган витаминлар дозасининг ошиши қўшимча ҳолатларга олиб келиши, сувда эрийдиган витаминлар дозасининг ошиши эса яхши таъсир қилиши ростми?
Ёғда эрувчи витаминлардан фақатгина А ва D витаминлари бир суткалик эҳтиёждан юзлаб марта ортиқ дозаларда хавф туғдириши мумкин. Улардан фарқли ўлароқ, бета-каротин ва Е витамини уларнинг озиқа билан тушишидан бир неча марта ортиқ одатдаги дозаларда ҳам яхши таъсир қилади. Сувда эрувчи витаминларнинг дозсаини ошириб юбориш ҳам хавсиз ҳисобланади; фақат В6 витамини баланд дозаларда қабул қилинсагина (кундалик тавсия қилинадиган дозасидан тахминан юз марта ортиқ, кўп ойлар давомида), асаб тизими хасталкиларига олиб келиши мумкин.
65. А витамини катта миқдорда истеъмол қилиниши нимага олиб келиши мумкин?
А витаминининг катта миқдори “А гипервитаминоз” ини (юнончадан “гипер” – кўп) келтириб чиқариши мумкин. Унинг аломатлари қуйидагилар киради: иштаҳа йўқолиши, бош ва тўқималар оғриғи, соч тўкилиши, терининг қизариши ва шўралаши. Кичик болаларда А витамини бўлган балиқ ёғи ва бошқа озиқа маҳсулотларини катта миқдорда истеъмол қилиш натижасида А гипервитаминози пайдо бўлган. Катталарда А витаминининг баланд концентрациясини узоқ муддатда ва нотўғри қабул қилиш А гипрвитаминозига олиб келиши мумкин.
66. Нега В гуруҳидаги витаминларни истеъмол қилганда пешоб оқ-сариқ тусга киарди?
Агар организмга сувда эрувчи витаминларнинг у қайта ишлаши мумкин бўлганидан кўпроқ миқдори тушса, ортиқчаси пешоб билан чиқарилади. Бу ҳолатда унинг оқ-сариқ туси унда қуюқ сариқ рангли В2 витаминининг мавжудлигига боғлиқ.
67. С витамини юқори дозаларда қўшимча таъсир кўрсатиши мумкинми?
С витамини сувда эрувчи бўлгани учун унинг ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилади.Айрим кишиларда С витамининининг баланд дозаларини қабул қилганда, тез-тез сийиш аломатлари пайдо бўлиши мумкин; катта дозани кун давомидаги кичикроқ дозаларга тақсимлаб унинг олдини олиш мумкин. С витамининг баланд дозаларини қабул қилиш билан боғлиқ бошқа қўшимча ҳодисалар кузатилмайди.
68. С витамини кундалик истеъмол қилинганда бўйракда тош ҳосил бўлиш хавфи кучаядими?
Кўп сонли тадқиқотлар кўрсатдики, С витаминининг катта дозаларини истеъмол қилиш (кунига бир неча грамм) бундай хавфни туғдирмайди. Шунга қарамай, агар организмда бўйракларда оксалат тошлар пайдо бўлишига мойиллик бўлса, С витаминининг кундалик дозасини ошириш ярамайди. Йилнинг иссиқ вақтида етарли миқдорда сув ичиш муҳим. Бўйрак касаллаклари мавжуд мижозлар қўшимча С витамини қабул қилишлари ҳам зарур. Мазкур ҳолда бошқа витаминларни чексиз истеъмол қилиш мумкин. Оксалат тошларига келсак, В6 витаминининг ошиқлиги эмас, балки айнан тақчиллиги уларнинг ҳосил бўлишига олиб келади.
69. С витаминининг баланд дозаси организмда темир концентрациясининг хавфли кўпайишига олиб келиши мумкинми?
С витамини темир элементи тақчиллигидан азият чекадиган кишиларнинг организмида бу элементнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради. Шу билан бирга, темир билан етарлича таъминланган соғлом кишиларга С витамини бундай таъсир кўрсатмайди. Темир алмашинуви бузилган (гемохромотоз) одамлар мавжуд; бу организмда кўрсатилган элементнинг анча тўпланиб қолишига, артрит, диабет, юрак ритми бузилиши, саратон сингари турли хасталиклар пайдо бўлишига олиб келади. Бу бузилиш фақатгина қоннинг махсус таҳлилида аниқланиши мумкин бўлиши сабабли темир моддалари мавжуд препаратларни фақат врач кўрсатмасига биноан қабул қилиш даркор.
70. Таркибида кислоталар бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиши чекланган ошқозон хасталиклари мавжуд кишилар С витаминини қабул қилишлари мумкинми?
Ошқозон касалликлари бор одамлар аскорбин кислота шаклидаги С витаминини қабул қилиши керак эмас. Бундай ҳолатлар учун нейтраллашган шаклдаги кислотага эга аскорбат натрий ёки кальций бор бўлиб, улар ҳам биокимёвий жиҳатдан соф аскорбин кислота каби таъсир қилади. Вижилловчи таблеткаларда ҳам аскорбин кислота нейтраллашади. Бунда ҳосил бўладиган углекислота газ пуфакчалари билан ғойиб бўлади. Кучли суюлтириш ва секин порциялаб ичиш ҳисобига ўтказувчанлик яхшиланади. Агар у овқатдан сўнг қабул қилинса, организмда С витамини ўзлаштирилиши яхшиланади.
71. Е витамини дорилари қай даражада яхши қабул қилинади?
Е витамини организмда тўпланишга мойил ёғда эрувчи витаминларга киритилса ҳам, А ва Д витаминидан фарқли ўлароқ, ҳатто жуда юқори дозаларда ҳам хавфсиз (кунига 1 граммдан). Соғлом одамларда бу витаминнинг дозаси ошиб кетиши ҳеч қачон жиддий қўшимча таъсирларга олиб келмаган. Юрак-томир касалликларига эга шахсларда тромблар ҳосил бўлиши профилактикасига мўлжалланган қатор замонавий препаратлар таркибида суткалик эҳтиёждан 10-40 марта ортувчи 100-400 МЕ дозали Е витаминлар мавжуд. Бу дозалар ошқозон тракти бузилишини юзага келиши мумкин бўлган дозалардан яққол паст бўлса ҳам, бемор одамлар ёки дори-дармонларни мунтазам қабул қилувчилар Е витамини ёки бошқа қандайдир витамин препаратларини қабул қилишдан олдин шифокордан консультация олиши лозим. Операцияга тайёрланаётган ёки қуюлтирадиган воситалардан фойдаланувчи одамлар Е витаминини юқори дозаларда қабул қилиши мумкин эмас.
72. С витамини шамоллашни даволай оладими?
С витамини етишмаслиги иммунитет тизими фаоллиги ва организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилик қилиш қобилиятини кескин пасайтиради. Бу етишмовчиликни одам физиологик эҳтиёжларига яқин ёки мос дозаларда С витаминини мунтазам қабул қилиш йўли билан тўлдириш (чекмайдиганлар учун 60-80 мг, чекувчилар учун 100-150 мг) шамоллаш касалликлари частотаси ва оғир кечишини пасайтиради, улардан тезроқ даволанишга имкон яратади. С витамини юқори дозаларининг (1,0 г ва ундан юқори) қандайдир махсус эффектининг ишончли исботи йўқ.
73. D витамини остеорпорознинг олдини оладими?
D витамини кальций сўрилиши ва суяклар минерализациясини яхшилайди. Унинг етишмаслиги болаларда рахитга, ёши катталарда остеомаляцияга олиб келади. Илмий тадқиқотлар шундан гувоҳлик берадики, организмнинг кальций ва Д витамини билан етарлича таъминланганлиги остеопороз профилактикасининг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Бу касалликлар профилактикасида С, В6 ва К витаминлари ҳам катта аҳамиятга эга. D витамини юқори дозаларда қўшимча таъсирлар кўрсатишга қодир бўлгани учун унинг қабул қилиниши тавсия қилинган чегарада бўлиши лозим.
74. Витаминларни қўшимча истеъмол қилиш инсоннинг репродуктив қобилиятини оширадими?
Эркаклар пуштсизлигига бағишланган тадқиқотларда С витаминининг паст концентрацияси ва эркин ҳаракатланиши қийин бўлган сперматозоидлар “бирикиши” ўртасида алоқа кузатилган. С витаминини қўшимча қабул қилиш сперматозоидлар ҳаракатчанлигини яхшилаган. Бу билан эса уларнинг тухум ҳужайрани уруғлантириш имконияти юзага келган. Чекувчи эркаклар устида тажриба натижасида шу аниқланганки, С витамини сперматозоидларни сигарет тутунида мавжуд эркин радикаллар таъсирида юзага келувчи мутациялардан ҳимоя қилади.
75. Е витамини сексуалликни оширадими?
Йўқ. Ушбу тарқалган фикр ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар натижаларини нотўғри талқин қилишга асосланган. Тажрибалар кўрсатдики, таркибида Е витамини бўлмаган овқатларни узоқ вақт қабул қилган каламушлар эркакларида сперма ҳосил бўлиши ва урғочиларида уруғ ривожланиши бузилиши туфайли кўпайиш қобилиятини йўқотди. Каламушлар озуқасига Е витамини қўшилгачгина кўпайиш мумкин бўлди. Бундан Е витамини одам либидосини стимуллаштириши мумкин деган хулоса қилишга ҳеч қандай асос йўқ.
76. Витаминларни катта миқдорда қабул қилиш ақлий қобилиятни кучайтирадими?
Ҳомиладорлик вақтида витаминлар етишмаслиги бўлғуси бола ақлий ва жисмоний ривожланишига бирдек ёмон таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, болалик ва ўсмирлик ёшида витамин танқислиги ҳам салбий таъсир кўрсатади. Англиядаги энг янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, витамин танқислигини тўлдириш учун препаратлар қабул қилган мактаб ўқувчиларида новербал ақлий қобилиятлар ортган. Айни вақтда соғлом, тўғри овқатланувчи ва витаминлар билан етарлича таъминланган одамларда қўшимча миқдорда витаминлар қабул қилиш билан ақлий қобилият яхшиланиши илмий исботланмаган.
77. Депрессия пайтида витаминларни истеъмол қилиш тўғрими?
Депрессия В гуруҳи витаминлари етишмаслигининг бирламчи симптоми бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда етишмаётган витаминларни қабул қилиш ёрдам беради. Бироқ кўп ҳолларда депрессиялар витаминлар танқислиги билан боғлиқ бўлмаган мутлақо бошқа сабаблар билан шартланган бўлиши мумкин. Шунинг учун депрессияда бу касаллик сабаблари ва даволаш усуллари ҳақида мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.
78. Витамин дорилари стрессга қарши таъсир кўрсатадими?
Оғир жисмоний юкламалар ва асаб-ҳиссий зўриқиш (стресс) витаминлар сарфини орттиради. Юзага келган танқислик организмга стресснинг зиён келтирувчи таъсирини кучайтиради. Бу хусусан асаб тизими фаолиятида муҳим рол ўйновчи В гуруҳи витаминлари, шунингдек, стресс ҳолатида ҳосил бўлиши ортувчи эркин радикаллардан ҳужайра ва тўқималарни ҳимояловчи антиоксидант-витаминларга (С, Е, бета-каротин) тааллуқли. Бу шароитларда витаминлар танқислигини тўлдириш организмга стресс билан осонроқ курашишга кўмаклашади. Агар организм зарур витаминлар билан етарлича тўйинган бўлса, витаминларнинг орттирилган дозасини қабул қилишдан қўшимча ҳимоя эффекти кутишга асос йўқ.
79. Жисмоний меҳнат билан банд кишилар катта миқдордаги витаминларга муҳтожми?
Орттирилган жисмоний юкламалар витаминларга эҳтиёжларни оширади, уларнинг етишмаслиги эса жисмоний меҳнатга лаёқат, одам қуввати ва чидамлилигини сезиларли паайтиради. Шунинг учун организмнинг витаминлар билан оптимал таъминоти —яхши асаб-мускул тонуси ва юқори спорт муваффақиятларини маромида ушлаш учун зарурий шартдир. Бундан ташқари, С ва Е витаминларини қўшимча қабул қилиш спорт юкламаларида юзага келувчи мускул оғриқлари ва мускуллар шикастланишини қисқартиришини тасдиқловчи тадқиқотлар мавжуд. Ўша витаминлар жисмоний юкламаларда ҳосил бўлиши кучаювчи эркин радикалларни нейтраллаштиришга, ҳужайра ва тўқималарни уларнинг емирувчи оксидланиш таъсиридан ҳимоялашга имкон беради. Оммавий спорт учун мутахассислар рационал таркибли поливитамин препаратлар – яхшиси минераллар билан комбинацияланган ҳолда тавсия этадилар.
80. Витаминлар энергия берадими?
Витаминлар ўз-ўзича қандайдир калорияга эга эмас. Лекин улар бошқа озиқа моддалари, аввало ёғлар ва углеводлар оксидланиши жараёнида энергия олиш учун зарур. Витаминлар етишмаслигида бу жараён бузилади. Шунинг учун толиқиш, мудроқ, ҳолсизлик витамин танқислиги аломатлари ҳисобланади. Бундай ҳолларда витаминлар қабул қилиш ёрдам бериши мумкин. Бироқ толиқиш бошқа қандайдир касаллик туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин. Агар ҳафта мобайнида витаминлар қабул қилиш ёрдам бермаса ва энергия қўшмаса, шифокорга учраш зарур.
82. Витаминлар ҳисобидан “ички косметика” нима дегани?
Тери ташқи муҳит билан бевосита алоқага киришади ва ташқи омилларнинг кучли таъсирига учрайди. Айнан шу сабаб бўйича у кучли янгиланиш жараёнига дучор бўлади. Бу интенсив моддалар алмашинувчанлиги ва тиклаш материаллари мавжудлигини талаб қилади. Шундай қилиб, организм озиқа моддалар билан шунингдек, тери яхши янгиланиши учун витаминлар билан етарлича тўйиниши керак. Витамин етишмаслиги қисман терида ўзгаришларга олиб келади. Агар озиқа моддалар билан таъминланганлик оптималлашса, бу аломатлар йўқолади. Шундай қилиб, мақсадга мувофиқ овқатланиш, тери нормал янгиланиши учун асосий манбалардан бирини ўзида акс эттиради. Тирноқлар ўсиши ва уларнинг янгиланиши ҳам сифатли овқатланишга боғлиқ.
83. Витаминлар семиришга сабаб бўла оладими?
Йўқ. Улар калориясиз. Лекин барибир витамин препаратлари ўрамида айрим миқдорда килокалориялар бўлиши мумкин. Одатда бу миқдор аҳамиятсиз.
84. Қайси парҳезларда витамин тақчиллиги хавфи пайдо бўлади?
Катта қийинчилик оз-оздан еганда юзага келади, чунки бунда озиқа моддалар тушиши устидан тизимли назорат бўлмайди. Айрим маҳсулотларни қабул қилиш бошқалари йўқлиги ҳисобига орттирилгандаги (масалан, картошка, тухум парҳез) бир томонлама парҳез ҳам хатар пайдо қилади. Озиқада радикал чекловларда (рўза) организмнинг витамин заҳиралари жуда тез камайиб кетади, ва шунда қўшимча витаминлар қабул қилиш талаб этилади.
85. Вазнни камайтиришга қодир витаминлар борми?
Йўқ. Вазн камайишига фақат ҳосил бўлаётган энергияни чеклаш йўли билан эришилади. Айнан эса организм килокалорияларда тўпланган энергия, яъни ёғлардан халос бўлишга мажбур бўлганда, улар чекланади.
86. Парҳез даврида қўшимча витаминлар қабул туриб, нималарга эътибор бериш лозим?
Ишлаб чиқарувчи томонидан буюрилган дозировкаларга риоя қилиш гармоник тузилган поливитамин препаратга кўпроқ мос келади.
87. Витаминларга медикаментлар сифатида қараш мумкинми?
Айрим витаминлар катта дозаларда организмга терапевтик таъсир кўрсатади. Масалан, ниацин — қондаги холестерин таркибини камайтириш учун. Бунинг учун зарур дозалар озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги ниациндан сезиларли юқори. Бошқа витаминлар ҳам дори-дармон сифатида юқори дозаларда қўлланилиши мумкин (масалан, мигренга қарши В1). Лекин умуман олганда витаминлар дори-дармон эмас, балки ҳаётий муҳим тўйимли модда. Муайян дозаларда витамин препаратлари ёки алоҳида витаминлар дори саналади ва шифокор томонидан ёзиб берилиши лозим. Муайян вазиятларда шифокор терапевтик даволаш учун ҳатто рецептсиз чиқариладиган препаратларни ҳам қўллайди.
89. В витаминидан қўшимча истеъмол қилиш диабетни даволайдими?
Диабетга чалинган айрим мижозларда компенсациялаш зарур бўлган В6 витамини етишмаслиги кузатилади. Илмий тадқиқотларда В6 витамини қўшимча миқдори В6 витамини етишмаслигидаги нейропатия аломатларига ўхшаш диабетдаги нейропатия аломатларини қанчалик енгиллаштириши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилинган. Лекин натижалар қарама-қарши бўлиб чиқди. Келгуси тадқиқотлар ўтказилмагунга қадар бу саволга ягона жавоб бериш мумкин эмас. Амалий қўллаш учун диабетик нейропатияда шифокор томонидан ёзиб берилувчи турли шаклдаги "нейротроп" деб аталувчи витаминлардан (тиамин, пиридоксин, кобаламин) фойдаланиш мумкин. Ушбу препаратларни қўллаш ҳақидаги қарорни фақатгина шифокор қабул қилиши мумкин.
90. Витамин танқислиги қандай пайдо бўлади?
Витаминларни етарлича истеъмол қилмаслик оқибатида жиддий витамин танқислиги юзага келади. Бироқ цинга, милк қонаши ёки пеллаграда (индустриал ривожланган мамлакатларда кузатилмайдиган авитаминоз) кучли тери ўзгариши каби авитаминознинг классик аломатлари намоён бўлмайди, ваҳоланки, организмда витаминлар етишмаслиги кузатила бошланади. Одатий белгилар: иштаҳа йўқолиши, чарчоқ, диққатни жамлаш сусайиши, апатия ва уйқусизлик.
91. Кўпгина кишилар фойдаси кучли бўлади деб, витаминларни юқори дозаларда қабул қиладилар. Бу тўғрими?
Витаминларга талабнинг асосий тамойиллари овқатланиш масалалари билан шуғулланувчи институтлар тавсияларида ифодаланган. Немис овқатланиш жамияти, Американинг RDA, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари мавжуд. Агар бу миқдорга эришилса, витаминларни қўшимча қабул қилишга ҳожат йўқ. Бироқ талаб қондирилмаса, витаминларни қўшимча қабул қилишга зарурат пайдо бўлади. Бу тасдиқ биринчи навбатда витамин танқислиги тез-тез учровчи витаминга юқори талабли шахслар гуруҳига тааллуқли.
92. Витаминларнинг дозировкасини кучайтиришдан фойда борми?
Тавсияларда кўрсатилган витаминлар дозаси оптимал овқатланишдаги озуқа маҳсулотлари билан қабул қилинадиган миқдорни ўзида акс эттиради, яъни уларни кўп марталаб қайта дозалашга зарурат пайдо бўлмайди. Сезиларли қайта дозалашда турли витаминлар турлича таъсир қилади: тиамин, рибофлавин, фолий кислотаси, пантотенат кислотаси, биотин, кобаламин ва аскорбин кислотаси, шунингдек, ёғда эрувчи Е витамини суткалик дозаси ҳатто юз марта оширилганда ҳам ҳеч қандай хатар пайдо қилмайди. Одатда витаминларнинг юқорироқ дозаланиши ҳам яхши ўтказилади. Пиридоксин ва ниацин дозаланиши, хусусан, узоқ вақт истеъмол қилинганда пастроқ бўлиши керак. Лекин бу ерда ҳам беш-ўн марта қайта дозалаш хатарни пайдо қилмайди. ёғда эрувчи витаминлар А ва D хавфсизликнинг анча чекланган чегарасига эга. Тавсия қилинган кунлик дозанинг беш марта ортиши , айрим ҳолларни истисно қилганда, одатда хатар пайдо қилмайди. А ва D витаминларини юқори дозада қабул қилиш даволовчи шифокор бунга заруратни кўрганда, витаминларни ўзи ёзиб берганда ва даволаниш устидан назорат қилган ҳолатлардагина мумкин саналади. Ушбу витаминлар юқорида айтилган дозаларда қоидага кўра рецепт бўйича чиқарилади.
93. Мабодо спортчи витаминларни истеъмол қилса, буни допинг дейиш тўғрими?
Йўқ. Оддий дозадаги витаминлар соғлом овқатланишнинг таркибий қисми саналади, яхши формада бўлишга кўмаклашади ва спортчиларнинг оқилона овқатланишига қўйиладиган юқори талабларга жавоб беради. Бироқ олимларга эҳтиёждан витаминларнинг қанча ортиши организмда мавжуд заҳираларни яхшилаши маълум эмас.
94. Витаминларни бошқа озиқа компонентлари, масалан, минераллар билан алмаштириш мумкинми?
Йўқ. 13 витаминнинг ҳар бири организмда моддалар алмашинувида муайян роль ўйнайди ва уларнинг бири етишмаса, бу бутун моддалар алмашинуви бузилишига олиб келади. Витаминлар бир-бирининг ўрнини босмайди, ва бошқа озиқа моддалари ҳам уларнинг ўрнини боса олмайди.
95. Вегетариан озиқ-овқат кўп миқдорда витаминларга эгами?
Мажбурий эмас – бу ерда кўп нарса ассортиментга боғлиқ. Нафақат гўштдан, балки тухум ва сут маҳсулотларидан ҳам воз кечувчи ҳақиқий вегетарианлар, қоидага кўра В2, В12 ва А витаминларини етарлича қабул қилмайдилар. Ўз ҳолатини яхшилаш учун келиб чиқиши ҳайвонга оид маҳсулотларни рад этувчи ҳомиладор ва эмизикли аёллар бошқа қўшимчалар билан бирга В12 витаминини қўшимча қабул қилишга айниқса муҳтож бўладилар.
96. Тоза мева ва полиз маҳсулотларида витаминлар таркиби ўзгариб туриши мумкинми?
Ҳа, жиддий. Иқлим, йил фасли, тупроқ тузилиши, нав, ўғит, пишганлик даражаси ва тозалаш усули, транспортировка ва сақлаш шароитлари маҳсулотлардаги витаминлар таркибига таъсир қилади. Витаминлар таркибига маҳсулотларни уй шароитида сақлаш ва тайёрлаш усуллари жиддий таъсир кўрсатади.
97. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда витаминлар йўқолиши каттами?
Бу маҳсулот тури, шунингдек, сақлаш шароити ва давомийлигига боғлиқ. Масалан, нормал сақлашда картошка уч ойдаёқ С витаминини йўқотади. Янада тезроқ, 2-3 кун ичида қайта ишланмаган япроқсимон сабзавотларда С витамини бузилади. В гуруҳи витаминлари, айниқса фолий кислотаси бузилишга мойил. Яхшиси озиқ-овқат маҳсулотларини улар янгилигида ишлатган маъқул.
98. Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида витаминлар йўқоладими?
Витаминларга қизиш, нам, ҳаво ва нур таъсир қилади. Саноат қайта ишланишида уларнинг айримлари бузилиши мумкин. Витаминларнинг энг кўп йўқотилиши консервалаш (булъон тайёрлаш, пастеризация, стерилизация) мақсадида озиқа маҳсулотларини техник қайта ишлашда содир бўлади.
99. Витаминни қабул қилиш вақтининг аҳамияти борми?
Йўқ. Агар витамин препаратини қабул қилиш мунтазам айни вақтда бажарилса, бу сизнинг масалан, тиш тозалаш каби кундалик ҳаётингизнинг бир қисмига айланади. Бундан С витамини мустасно: агар сиз бу витаминни темир етишмаслигини тўлдириш ва ошқозондаги нитрозаминлар ҳосил қилишига тўсқинлик қилиш мақсадида қабул қилаётган бўлсангиз, у ҳолда уни овқат вақтида ичиш керак эмас. Ёғда эрувчи витаминларни қабул қилиш уларнинг сўрилишини орттириш мақсадида овқат вақтида ёки овқатдан сўнг дарҳол амалга оширилиши тавсия этилади.
100. Ўрамдаги “МЕ” (“I.E.”) қисқартма сўзи нимани англатади?
Фармакологияда Халқаро бирлик (қисқ. ХБ) —биологик фаолликка асосланган модда миқдорини ўлчаш бирлиги. Витаминлар, гормонлар, айрим дорилар, вакциналар, қон таркибий қисмлари ва шунга ўхшаш биологик фаол моддалар учун қўлланилади.
Бир ХБ учун аниқ таъриф турли моддалар учун фарқланади ва халқаро келишув билан белгиланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қошидаги Биологик стандартлаштириш қўмитаси муайян моддалар эталон танаворларини тақдим этади, улардаги ХБ бирлиги миқдорини ўрнатади, бошқа танаворларни эталон билан таққослаш учун биологик процедураларни аниқлайди. Бундай процедураларнинг мақсади шуки, бир хил биологик фаолликка эга турли танаворлар ХБ бирлигининг тенг миқдорига эга бўлиши лозим.
Вақти-вақти билан айрим моддалар учун бир ХБнинг оммавий муқобили ўрнатилган ва бу бирликларда ўлчаш расман рад қилинган. Бироқ, ХБ бирлиги қулайлиги туфайли барибир кенг қўлланишда қолаверади. Масалан, E витамини ўзининг биологик фаоллиги билан фарқланувчи саккизта турли шаклга эга, масалан, альфа-токоферол, бета-токоферол, гамма-токоферол ва бошқалар. Танаворда витамин массаси ва турини аниқ кўрсатиш ўрнига баъзан оддий қилиб унинг ХБ миқдорини кўрсатиш қулай.
Айрим моддалар учун 1 ХБ оммавий муқобиллар:
• A витамини 1 ХБ = 0,3 мкг ретинолнинг ёки 0,6 мкг β-каротиннинг биологик муқобили
• C витамини 1 ХБ = аскорбин кислотанинг 50 мкги
• D витамини 1ХБ = 0,025 мкг холе- ёки эргокальциферолнинг биологик эквиваленти
• E витамини 1 ХБ = 2/3 мг d-α-токоферол ёки 1 мг ацетат dl-α-токоферолнинг биологик эквиваленти.
Юқорига








