|
Маҳсулот:
![]()
Бошқа маҳсулотлар:
![]() ![]() ![]()
|
||||||||
Bifilaxx Immuno-нинг устунликлари
|
ТЕКШИРИЛГАН ШТАММЛАР
Бифилакс Иммуно дунё миқёсидаги энг етакчи бўлмиш Chr. Hansen A/S (Дания) Компанияси томонидан ноёб микроорганизмлар штаммларидан ишлаб чиқарилган. Бифилакс Иммуно таркибига кирган штаммлар уларнинг иммунитетни тиклаш ноёб хусусиятлари учун сараланиб олинган. Уларни соғломлаштириш хусусиятлари клиникаларда текширилиб тасдиқланган. Препаратни доимий равишда қабул қилиш организмни химоя қилиш кучларини мустахкамлашга ва ичак микрофлорасини стабиллашга имконлар туғдиради.
2 ТУРДАГИ ШТАММЛАР
Инсон ичаклари меъёрий микрофлорасининг 2 штаммининг синергид комбанациясидан иборат.
БАКТЕРИЯЛАРНИНГ ЮҚОРИ КОНЦЕНТРАЦИЯСИ
Бифилакс Иммуно катта миқдорда бактериялар мавжуд – бу ҳар бир капсулада камида 10 миллиард (10 х 109) демакдир.
Кўпроқ бактерия — кўпроқ самара беради! ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН АКТИВЛИК КАФОЛАТИ
Препаратнинг ишлаб чиқариш санасига қараб ўз активлигини эълон қиладиган бошқа компаниялардан фарқли равишда биз Бифилакс бактериясининг эълон қилинган активлигини яроқилилик муддати тугаши санасига қараб кафолатлаймиз.
ЎТА ЧИДАМЛИЛИК ВА СТАБИЛЛИК
Бактерияларнинг ўзига хос кўп поғонали ҳимоя тизими ҳисобига Бифилакс Иммуно ҳам сақлашда, ҳам ОИТ ичида мисли кўрилмаган барқарорликка эга.
БАРЧА ДАРАЖАЛАРДА ҲИМОЯ ТИЗИМИ
ПОЛИСАХАРИД МАТРИЦА МАВЖУДЛИГИ
Кислота таъсири остида пробиотик бактерияларнинг катта қисми регидратланади ва ҳали ошқозондаёқ ҳалок бўлади. Бифилакс бактерияларни ичакка ПОЛИСАХАРИД МАТРИЦА (ПМ) кўринишида олиб борадиган ўзига хос тизимга эга. Капсуланинг ошқозонда эриш пайтида ПМ Бифилакс бактерияларини ўраб олувчи ва ошқозон ширасининг ҳалок этувчи таъсиридан асровчи гелга айланади. Ундан сўнг ПМ ингичка ичакда эрийди ва бактерияларни бутун ва биологик актив ҳолатда чиқаради.
ТЎҒРИ ЎРАЛГАН ПРОБИОТИК
Пробиотиклар ўрамига қўйиладиган талаблар анча баланд, чунки у маҳсулотларнинг гигроскопиклиги ва сақлаш даврида фаоллигини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ. Тўғри танланган ўрам ҳар қандай пробиотик сифатининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Айнан шу сабабли Бифилаксни ўраш пайтида намлик таркиби паст махсус целлюлоза (желатинли эмас) капсула ҳамда ҳаво, атмосфера намлиги ва нур ўтишининг тўлиқ олдини оладиган фольга ишлатилади. Тадқиқотлар кўрсатишича, оддий ПВХ блистер ва пластик флакончалардаги пробиотиклар уларнинг алюминий ўрамдагиларига қараганда 5-6 марта тезроқ ўзларининг активлиги йўқотади. Маҳсулотнинг фольга билан ҳимояланиши шуни англатадики, ўрамни очиб сиз максимал кафолатланган барқарор актив маҳсулотга эга бўласиз.
ҚЎЛЛАНИШИ ҚУЛАЙ
Кунига 1 капсуладан. Оддий ва қулай. ВА ЯНА...
Мабодо Сиз иммунитетга ёрдамлашадиган бутилкали йогуртларни қабул қилаётган бўлсангиз, Бифилаксни Иммунога эътибор қаратинг – у анча (3 марта) тежамлироқ.
Маҳсулотнинг юқори сифати пробиотикларни яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги илғор Chr. Hansen A/S (Дания) компаниясининг технологияси ва хом ашёсидан фойдаланиш билан кафолатланади.
|
















