|
Маҳсулот:
![]()
Бошқа маҳсулотлар:
![]() ![]() ![]()
|
||||||||
Қўллаш бўйича йўриқнома
BIFILAXX® IMMUNO (БИФИЛАКС ИММУНО) ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Пробиотик. Иммуномодуляция хоссаларига эга бифидо- ва лактобактериялар манбаси.
ҚАЙД ЭТИШ РАҚАМИ: Р №000393 24.11.2009 йилдан 23.11.2014 йилгача.
Биологик актив қўшимча (БАҚ). Дори воситаси ҳисобланмайди.
ТАВСИФИ
Капсулалар
ТАРКИБИ
Маҳсулотнинг 1 капсуласи қуйидаги штаммлар ичак табиий микрофлорасининг камида 10 миллиард (10 х 109 КОЕ) тирик лиофилизацияланган кислотага барқарор бактерияларининг ҳужайраларидан иборат:
• Lactobacillus paracasei, CRL-431™
• Bifidobacterium animalis ssp. lactis, BB-12®
КЎМАКЧИ МОДДАЛАР
Сувсиз декстроза, картофель крахмали, магний стеарати, капсула қобиғи – гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, темирнинг сариқ оксиди.
ТАЪСИРИ
Бифилакс Иммуно таркибидиги бифидо- ва лактобактерияларнинг махсус комплекси ичакларнинг кўпбосқичли ҳимоясини таъминлайди; иммунитет жавобини жадаллаштиради ва организм ҳимоясининг носпецифик омилларини фаоллаштиради.
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚЛАР
Бифилакс Иммунони катталар ва 3 ёшгача болалар организмининг табиий ҳимоясини кучайтириш мақсадида қўллаш тавсия этилади:
• меъёрий микрофлорага ёрдамлашиш ва иммунологик реактивликни ошириш учун;
• иммунологик етишмовчилик, аллергияда;
• оммавий эпидемиялар даврида вирусли инфекциялар профилактикаси учун;
• кимё- ва антибиотикотерапияда;
• ҳолдан тойдирадиган касалликлар ва узоқ стрессларда;
• операцияга тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда;
• умумий бардам қилувчи восита сифатида.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Маҳсулот компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.3 ёшгача болалар.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Суткасига 1 капсуладан 1 марта яхшиси овқатдан сўнг бироз суюқлик билан қабул қилинади.
Қабул қилишнинг тавсия қилинадиган курси – камида 15 кун.
Бутун капсулани юта олмайдиган болалар ва мижозлар Бифилакснинг капсулаларини очиб ичишига рухсат этилади.
Диққат! Бифилаксни иссиқ сув ёки алкоголь ичимликлари билан қабул қилиш тавсия этилмайди.
НОЖЎЯ ВА ЎЗАРО ТАЪСИРЛАРИ
Маҳсулот организм учун физиологик жиҳатдан мос ва яхши қабул қилинади. Кўнгилсиз таъсирлари ва дозаси ортиши тўғрисида маълумотлар йўқ, бошқа дорилар билан салбий таъсирлари рўй бермаган.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Блистер ўрамда 9 капсуладан. 1, 2, 3 блистер ўрамлари ишлатишга оид йўриқнома билан картон қутиларга жойлаштирилади.
САҚЛАШ ШАРОИТИ
25 °С ҳароратда болалар тегмайдиган жойда. Совутгичда сақлаш шарт эмас, бироқ у маҳсулотни яхши сақлаш имконини беради.
ИШЛАТИШ МУДДАТИ
2 йил. Қутисида кўрсатилган ишлатиш муддатидан сўнг фойдаланилмасин.
ДОРИХОНАДАН БЕРИШ ШАРТЛАРИ
Рецептсиз.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ
“Pharmaxx International” ҚК, 100016, Тошкент, М. Ҳасанова кўчаси, 30. www.pharmaxx.uz








