Карта сайта На главную Напишите нам
RU | UZ

Optixx

Optixx - Оптикс, Витаминно-минеральный комплекс для укрепления зрения, укрепление зрения, улучшение зрения, лечение зрения, витамины для зрения, витамины для улучшения зрения, лекарства для улучшения зрения, черника
Оптикснинг пухта танлаб олинган таркиби шундай ишлаб чиқилганки, у кўриш органларининг бутун организмнинг тўлақонли витамин профилактикаси билан мослаштирилган комплекс муҳофазасини таъминлай олади.
 
Оптикс кўзни чарчоқлик, қизариш ва кўриш заифлашувидан асрайди, қоронғида кўз ўткирлиги ва мослашувини яхшилайди; кўз капиллярларини мустаҳкамлайди; кўриш органларини витамин ва микроэлементлар сингари зарур озиқа моддалари билан таъминлаб туради; умумий мустаҳкамловчи таъсир кўрсатади.
 
Оптикс кўз касалликлари профилактикасида ва касалликнинг дастлабки аломатларида, кундузи ва ғира-ширада кўришни яхшилаш ҳамда витаминларнинг таркиби тавсия қилинган дозировкада кунлик эҳтиёж меъёрига тўғри келадиган қўшимча манбаси сифатида умумий мустаҳкамловчи восита тавсия этилган.
 
Швейцария формуласи
 
ТАРКИБИ
 
 
Актив
ингредиентлар
Таркиби
(фақат актив компонентлар)
   
     
 
 
   
 
  Витаминлар
  A  витамини 500 ХБ 1000 ХБ 1500 ХБ    
  D3  витамини 67 ХБ 133 ХБ 200 ХБ    
  Е  витамини 5 ХБ 10 ХБ 15 ХБ    
  B1  витамини 0,67 мг 1,33 мг 2 мг    
  B2  витамини 0,6 мг 1,2 мг 1,8 мг    
  B6  витамини 0,67 мг 1,33 мг 2 мг    
  B12  витамини 1 мкг 2 мкг 3 мкг    
  Ниацин 6 мг 12 мг 18 мг    
  Фолий кислотаси 67 мкг 133 мкг 200 мкг    
  Пантотенат кислотаси 2 мг 4 мг 6 мг    
  Биотин 3,33 мкг 6,66 мкг 10 мкг    
  С  витамини 30 мг 60 мг 90 мг    
 
  Микроэлементлар
  Рух 5 мг 10 мг 15 мг    
  Селен 8,33 мкг 16,66 мкг 25 мкг    
 
  Каротиноидлар
  Бета-каротин 0,67 мг 1,33 мг 2 мг    
  Лютеин 1 мг 2 мг 3 мг    
  Зеаксантин 0,2 мг 0,4 мг 0,6 мг    
 
  Флавоноидлар
  Черника  экстракти 3,33 мг 6,66 мг 10 мг    
 
 
 
Оптикс фойдали:
 
  • кўз чарчаши аломатларини (қизариш, “кўзда қум” ҳисси, кечга яқин нарсалар контурининг ғойиб бўлиши, қуруқшаш ҳисси) бартараф этишда;
  • кўзлар ҳаддан ташқари зўриққанда (компьютер, ўқиш, телевизор ва ҳоказолар);
  • узоқни яхши кўролмасликнинг турли даражаларида;
  • ёруғ нур таъсири остида (пайвандлаш, фотовспишка, тунда машина ҳайдаш ва ҳоказолар) ишлаганда;
  • 40 ёшдан юқори кишиларда кўришнинг ёшга қараб пасайишида;
  • кўзни операция ва жароҳатлардан кейин соғайишда.
 
Кўз соғлиги учун энг муҳим моддалар таркибига кирган:
  • Витаминларнинг тўлиқ комплекси
  • Каротиноидлар: эркин, биологик осон хазим бўлиш шаклидаги Лютеин, Зеаксантин ва Бета-каротинлар (Actilease™ технологияси)
  • Черника  экстракти
  • Рух  ва  Селен
Лютеин ва Зеаксантин - инсон кўзи учун нурларни фильтрлаш ролини бажарувчи асосий каротиноидлардир. Улар кўз тўри ва қорачиқ ҳимоясини таъминлаб, тушаётган нур ва фоторецепторлар ўртасида қорачиқда жойлашганлар. Лютеин ва зеаксантин кўз тўри ва қорачиғидан топилган ягона каротиноидлар ва улар тўлақонли кўриш қобилиятини сақлаб қолишда ўта муҳим, чунки экранлаш, ютиш ва антиоксидант таъсирга эга. Одам организмида синтезланмайдилар ва ҳар куни овқат билан бирга тушиши керак.
 
Бета-каротин: А витаминининг издоши бўлган бета-каротин рангни тўлақонли қабул қилиш, кўзнинг қоронғида адаптациясида ва ғира-ширада кўриш учун зарур. Қудратли антиоксидант ҳисобланмиш бета-каротин кўзни эркин радикаллар ва ультра-бинафша нурланишдан асрайди.
 
Антоцианозидлар кучли табиий антиоксидантлар: бинафша рангдаги мева-чевалар (черника, қизил узум, ежевика ва ҳоказо) таркибида учрайди. Улар эркин радикаллар таъсирини нейтраллаштиради. Антоцианозидлар паст нур беришда кўриш ўткирлигини кўтариб ва кўзлар чарчоғини бартараф этиб, биз учун муҳим родопсиннинг кўриш пигменти ҳосил бўлишини кучайтириш қобилиятига эга.
 
Витаминлар ва микроэлементлар оумумий мустаҳкамлаш таъсирига эга, нормал метаболизм, кўз ҳужайрали тузилмасининг ҳимояси ва қайта тикланишини таъминлайди. Микронутриентларнинг актив чиқарилиши ҳисобидан юқори чидамлилик ва ўзлаштиришни таъминловчи микрокапсулалашнинг патентланган технологияси. 
Actilease - запатентованная технология микрокапсулирования, обеспечивающая высокую стабильность и усвояемость за счет активного высвобождения микронутриентов.
Патентлаштирилган микрокапсуллаштириш махсус технологияси,  микронутриентларни фаол равишда озод қилиши эвазига таркибидаги моддаларни стабиллигини ва енгил ўзлаштирилишини таъминлайди.



Actilease™   DSM Nutritional Products Компаниясининг қайд қилинган савдо белгиси ҳисобланади.
 
 
Optisharp - в продукте использован Зеаксантин - ZeaxanthinМаҳсулот таркибида Швейцариянинг DSM Nutritional Products Компаниясида ишлаб чиқарилган  Зеаксантин (ZeaxanthinOPTISHARP-нинг савдо белгисидан фойдаланилган.



Кўчириб олиш:    Йўриқнома      Флаер      Мақола