|
Маҳсулот:
![]()
Бошқа маҳсулотлар:
![]() ![]() ![]()
|
||||||||
Қўллаш бўйича йўриқнома
VITAMIXX® PRENATAL (ВИТАМИКС ПРЕНАТАЛ) МАҲСУЛОТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Қайд этиш рақам: №1234567890 00.00.2009 йилдан 00.00.2014 йилгача.
Озуқага биологик актив қўшимча. Дори воситаси ҳисобланмайди.
Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳат қилиш тавсия қилинади.
ТАВСИФИ
Капсулалар
ТАРКИБИ
|
Актив ингредиентлари |
Кўриниши |
Таркиби (фақат актив компонентлар) |
|
|
1 капсулада |
2 капсулада |
||
|
Витамин А |
ацетат ретиноли |
500 МЕ |
1000 МЕ |
|
бета-каротин |
832 МЕ (1,5 мг) |
1665 МЕ (3 мг) |
|
|
Витамин D3 |
холекальциферол |
125 МЕ |
250 МЕ |
|
Витамин Е |
ацетат dl-a-токофероли |
7,5 МЕ (7,5 мг) |
15 МЕ (15 мг) |
|
Витамин B1 |
мононитрат тиамини |
1,05 мг |
2,1 мг |
|
Витамин B2 |
рибофлавин |
1,2 мг |
2,4 мг |
|
Витамин B6 |
пиридоксин |
3 мг |
6 мг |
|
Витамин B12 |
цианокобаламин |
2 мкг |
4 мкг |
|
Ниацин |
ниацинамид |
10 мг |
20 мг |
|
Фолий кислотаси |
|
300 мкг |
600 мкг |
|
Пантотенат кислотаси |
D-пантотенат кальцийи |
4,5 мг |
9 мг |
|
Биотин |
|
15 мкг |
30 мкг |
|
Витамин С |
аскорбат кальцийи |
45 мг |
90 мг |
|
Витамин K1 |
|
20 мкг |
40 мкг |
|
Йод |
йодат калийи |
100 мкг |
200 мкг |
|
Рух |
сульфат рухи |
7 мг |
14 мг |
|
Селен |
селенит натрийи |
10 мкг |
20 мкг |
КЎМАКЧИ МОДДАЛАР
Микрокристалли целлюлоза, маккажўхори крахмали, қанд, карбонат кальцийи, желатин (капсулалар).
ТАЪСИРИ
Комплекс ҳомиладор бўлишга ҳозирланаётган аёлларнинг ҳомиладорлик ва эмизиш даврида витамин ва микроэлементларга физиологик эҳтиёжини тўлдириш учун ишлаб чиқилган.
Маҳсулотнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хоссалари ёрдамида аниқланади.
Ҳомиладор ва эмизувчи аёлларнинг витамин ва минераллар билан етарлича таъминланмаганлиги она ва боланинг соғлиғига зарар етказади, болаларнинг чала туғилиши, жисмоний ва ақлий ривожланишининг бузилиши, туғма хасталикларга олиб келади. Бўйида қолиш даврида витамин комплексларини қабул қилиш она соғлиғини ҳомиладорлик давомида яхшилайди, муддатидан олдин туғилиш, енгил вазн ва жиддий туғма иллатлар хавфини 50% га камайтиради. В гуруҳига кирувчи витаминлар (фолий кислотаси, В6 и В12 витаминлари) қон томирлари касалликлари ривожланиши ва ҳомиладорликнинг қийинлашиш хавфи (гестоз, ҳомила гипотрофияси, унинг асаб найчасидаги нуқсон) омили – қонда гомоцистеин даражасига таъсир кўрсатади. Бу витаминларнинг қўшимча кириши қонда гомоцистеин даражасини пасайтириш ва меъёрига келтиришга ёрдам беради.
Ҳомиладор аёлларда фолий кислотаси камчиллиги плацентанинг қисман ёки тўлиқ ажралиши, ўз-ўзидан рўй берадиган аборт ёки ўлик туғилишига олиб келиши мумкин, ҳомилада туғма иллатлар ривожланиши, хусусан асаб найчалари нуқсонлари, гидроцефалия, анэнцефалия, мия чурраси хавфини оширади.
Ҳомиладорлик даврида йоднинг оптимал миқдори ҳомиланинг асаб, иммунитет ва репродуктив тизимларининг ривожланиши ҳамда гормонлар балансини сақлаб туриш учун зарур.
Йод ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлиги – ҳомиланинг органлари ва тизимлари, шу жумладан қалқонсимон безнинг шаклланиш даврида хусусан муҳимдир.
Рух ҳомила скелетининг меъёрида ривожланиши учун зарур, организмда емирувчи таъсир қилувчи эркин радикаллар ҳосил бўлишининг олдини олиб, жинсий гормонларга ҳимоя таъсири кўрсатади.
Витамикс Пренаталнинг 2 капсуласи ҳомиланинг меъёрида ривожланиши ва ҳомиладор аёлнинг витаминлар, йод, рух ва селеннинг энг муҳим микроэлементларига бўлган суткалик зарур эҳтиёжини таъминлайди.
ҚЎЛЛАНИШИ
Режалаштирилган ҳомиладорликдан олдин, ҳомиладорлик, кўкрак билан боқиш даврида витаминлар ва йод, рух ва селен микроэлементлари танқислиги профилактикаси.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Маҳсулот компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Овқат пайтида ёки ундан сўнг – кунига 1 капсуладан 2 марта, ёки 2 капсуладан 1 марта.
Тавсия қилинган дозировкадан оширилмасин.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ
Маҳсулот компонентлари ёқмаганда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
ДОЗАСИНИ ОШИРИБ ЮБОРИШ
Дозаси ортиб кетганда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Симптоматик даволаниш.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Дозаси ортиб кетишининг олдини олиш учун бир вақтда таркибида йод мавжуд бошқа поливитамин комплекслари ва препаратлар билан бирга қабул қилинмайди. Таркибидаги рибофлавин туфайли сийдик сариқ рангга кириши мумкин (зарарсиз).
ЎЗАРО ТАЪСИРЛАРИ
Тавсия қилинган дозаларда улар учрамайди.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Блистер ўрамларда 20 капсуладан. 3 ёки 6 блистер ўрамлари ишлатишга оид йўриқнома билан бирга картон қутига солинади.
САҚЛАШ ШАРОИТИ
25°С ҳароратда болалар тегмайдиган жойда.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
3 йил. Қутисида кўрсатилган ишлатиш муддатидан сўнг фойдаланилмасин.
ДОРИХОНАДАН БЕРИШ ШАРТЛАРИ
Рецептсиз.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ
“Pharmaxx International” ҚК, 100016, Тошкент, М. Ҳасанова кўчаси, 30. www.pharmaxx.uz








