|
Маҳсулот:
![]()
Бошқа маҳсулотлар:
![]() ![]() ![]()
|
||||||||
Қўллаш бўйича йўриқнома
BIFILAXX® PROBIOTIC (БИФИЛАКС ПРОБИОТИК) ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Пробиотик. Бифидо- ва лактобактериялар манбаси.
ҚАЙД ЭТИШ РАҚАМИ: №000392 24.11.2009 йилдан 23.11.2014 йилгача.
Озуқага биологик актив қўшимча (БАҚ). Дори воситаси ҳисобланмайди.
ТАВСИФИ
Капсулалар
ТАРКИБИ
Маҳсулотнинг 1 капсуласи қуйидаги штаммлар ичак табиий микрофлорасининг лиофилизацияланган кислотага бардошли энг камида 4,5 миллиард (4,5 х 109 КОЕ) тирик ҳужайралардан иборат:
- Lactobacillus acidophilus, LA-5®
- Bifidobacterium animalis ssp. lactis, BB-12®
- Streptococcus thermophilus, STY-31
- Lactobacillus delbrueckii ssp. bulgaricus, LBY-27
- Lactobacillus paracasei ssp. paracasei, LC-01
ТАЪСИРИ
Бифилакснинг бифидо- ва лактобактериялар комплекси ичакнинг кўпбосқичли ҳимоясини таъминлаб, ичак микрофлорасининг барқарорлигини сақлайди ва бошқариб туради.
Бифилакс таъсири:
- ичак микрофлорасининг меъёридаги мувозанатини сақлаб туради;
- ҳазм қилиш жараёнларини яхшилайди;
- иммунитет тизимини ҳимоя қилади;
- аллергия аломатларини пасайтиради;
- инфекциялардан асрайди.
ҚЎЛЛАНИШИ
- ичакнинг инфекциялар туфайли бузилган микрофлорасини тиклаш;
- ошқозон-ичак бузилиши ва турли этиологиялардаги дисбактериозларда соғлиқни асраш ва тиклаш;
- узоқ муддатли антибиотик ва кимёвий терапия курсларида ҳамда бир қатор хасталикларнинг комплекс терапияси даврида;
- аллергик ҳолатларга мойиллик бўлганда;
- операцияга тайёрлаш ва ундан кейинги даврда;
- овқатланиш характери ўзгарганда, масалан, саёҳат пайтларида;
- овқатланиш тартиби издан чиққанда ва парҳез бузилганда;
- респиратор инфекциялар пайтида ва уларнинг олдини олишда;
- ҳолдан тойдирадиган касалликлар ва узоқ стресс ҳолатида;
- алкоголь ичимликларга ружу қўйилганда;
- умумий бардам қилувчи восита сифатида, адаптацион имкониятни ошириш учун.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Маҳсулот компонентларига бўлган юқори сезувчанлик. 2 ёшгача бўлган болалар.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Бифилакс капсулаларини овқатланиш пайтида ёки ундан сўнг оз миқдорда суюқлик билан истеъмол қилиш маъқул.
- ичак микрофлораси балансини меъёрида сақлаб туришда – суткасига 1 капсуладан 1-2 марта.
- ичак микрофлораси балансини тиклашда – суткасига 1 капсуладан 3 марта.
- антибиотиклар билан даволанишда - суткасига 1 капсуладан 3-5 марта. Антибиотиклар ва Бифилакс капсулаларини истеъмол қилиш оралиғи камида 3 соат бўлиши лозим. Антибиотиклар билан даволаниш курси тугагандан сўнг препарат 7 кун давомида истеъмол қилинади.
- саёҳат даврларида – суткасига 1 капсуладан 3-4 марта. Препаратни йўлга чиқишдан 2 кун олдин истеъмол қилишни бошлаш ва қайтиб келгандан сўнг яна 2 кун мобайнида қабул қилиш тавсия этилади.
Бутун капсулани юта олмайдиган болалар ва мижозларга Бифилакснинг капсулаларини очиб ичишлари рухсат этилади.
Диққат! Бифилаксни иссиқ сув ёки алкоголь ичимликлари билан қабул қилиш тавсия этилмайди.
НОЖЎЯ ВА ЎЗАРО ТАЪСИРЛАРИ
Маҳсулот организм учун физиологик жиҳатдан мос ва яхши қабул қилинади. Кўнгилсиз таъсирлари ва дозаси ортиши тўғрисида маълумотлар йўқ, бошқа дорилар билан салбий таъсирлари кузатилмаган.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Блистер ўрамда 9 капсуладан. 1, 2, 3 блистер ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқнома билан биргаликда картон қутиларга жойлаштирилади.
САҚЛАШ ШАРОИТИ
Болалар тегмайдиган жойда 25 °С ҳароратгача. Совутгичда сақлаш шарт эмас, бироқ у маҳсулотни яхши сақлаш имконини беради.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
2 йил. Қутисида кўрсатилган ишлатиш муддатидан сўнг фойдаланилмасин.
ДОРИХОНАДАН БЕРИШ ШАРТЛАРИ
Рецептсиз.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ
“Pharmaxx International” ҚК, 100016, Тошкент, М. Ҳасанова кўчаси, 30. www.pharmaxx.uz








