Карта сайта На главную Напишите нам
RU | UZ

Q10нинг ёшлик ғайрати билан жўш!


Q10 Коферменти (Coenzyme Q10) ихтиро қилинганига ярим асрдан ошди (1957 г.). Уни АҚШда биринчи марта буқа юрагидан ажратиб олишган. Лекин 1978 йилдагина илм аҳли KoQ10нинг бизнинг организмда энергия ҳосил қилиш ва транспорти механизмидаги бетакрор аҳамиятини тан олди (д-р Питер Митчеллнинг бу ихтироси Нобел мукофотига лойиқ топилган).

Бугунда бу кофермент қариш жараёнини сезиларли секинлаштирувчи, ёш ўзгаришлари ва қатор касалликларнинг олдини олувчи, организм чидамлилигини оширувчи восита сифатида тавсия этилган.

Унинг бошқа номлари – убихинон, коэнзим (ёки кофермент) Q. Кўпинча Q10 ёшлик витамини ёки юрак витамини деб аталади.


Q-КУЧИ НИМАДА?

Убихинон номи убихитос сўзидан келиб чиқиб, “барча жойда мавжуд” деган маънони англатади. Q10 инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасида энг муҳим кимёвий реакциялар иштирокчиси сифатида ҳақиқатан иштирок этади.

Убихинонлар кучли ҳужайра мембраналарини бузилишдан ҳужайралар генетик аппаратини деградациядан ҳимояловчи антиоксидантлар саналади. Оддий антиоксидантлардан фарқли равишда (А, Е, бета-каротин витаминлари), Q10 шакли оксидланмайди ва организм томонидан қайта ишланади, яъни Q10 молекулалари кўп марта қўлланади. Бунга қўшимча равишда коэнзим Q10 Е витамини активлигини тиклайди.

Убихинонлар – бу ўзига хос тарзда бизнинг энергия ташувчиларимиз. Улар ҳужайра нафас олиш жараёнида (оксидланиш реакцияси) иштирок этиб, унинг натижаси ҳаёт фаолиятининг барча жараёнлари учун зарурий энергия ҳосил бўлиши ҳисобланади (АТФ синтези).

Нормада кофермент Q10 максимал миқдори кўпроқ энергия талаб этувчи ҳужайралар митохондрияларида жойлашган, шунинг учун унинг танқислигига юрак, жигар, буйрак, ошқозон ости бези сезувчан бўлиб, уларда метаболизм жараёни жуда актив. Юрак ҳужайраларида Q10 эркин радикаллар даражаси пасайишига имкон бериб, атеросклероз ривожланиши секинлашувида муҳим аҳамият касб этади.

Ва аксинча, убихинон танқислиги ёки Коэнзим Q10 танқислиги организм ҳолатига салбий таъсир ўтказади: иммунитет ва асаб тизими фаолияти ёмонлашади, томир деворлари ингичкалаша бошлайди, милклар юмшайди, ҳаракатчанлик ўрнини ҳолсизлик ва апатия эгаллайди.

Олимларнинг тасдиқлашича, агар ички органларда коэнзим Q10 таркиби нормадан 75% гача камайса, одам касалланади. Хусусан, Q10 етишмаслиги қатор жиддий касалликларга сабаби бўлиши ёки уларнинг кечишини чуқурлаштириши мумкин (юрак-томир, онкологик, энцефалопатик, гипертоник, мушак дистрофияси, қандли диабет, пародонтоз ва бошқа патологиялар).


ЭРКИН РАДИКАЛЛАРНИНГ АДАБИНИ БЕРМОҚ
Организм ҳужайраларининг нормал фаолият юритиши кўп жиҳатдан эркин радикаллар (молекулаларнинг аномал актив қисмлари) ва антиоксидантлар (Q10, Е витамини) ўртасидаги баланс билан белгиланади. Антиоксидантлар таъсири қанча кучли бўлса, организмдаги биологик жараёнлар шунчалик самарали, демак, эркин радикаллар ҳужуми шунчалик кучсиз.


«ИТТИФОҚЧИЛАР» КИМЛАР?
Q10 нинг ўсимлик манбалари – буғдойнинг етилган дони, қайта ишланмаган гуруч, кепак, ловия, исмалоқ, ерёнғоқ, янги мевалар, айрим сабзавотлар. Одам тайёр ҳолдаги Q10ни қатор озиқа маҳсулотлар: гўшт, сут, балиқ ва тухумдан олади. Хусусан, мол гўшти (айниқса юраги ва жигари), қўй гўшти, товуқ гўшти, қуён гўшти ( юрак ва жигар), макрел ва сардинада унинг миқдори катта.

Одам кунига ўртача 5 мг га яқин Q10 коферменти истеъмол қилади, қолган миқдор асосан жигар ҳужайралари томонидан синтез қилинади.

Агар одам организми озиқадан В1, В2, В6, С, фолий ва пантотенат кислотаси каби витаминларнинг керакли миқдорини олса, Q10 ишлаб чиқариши мумкин. Ушбу витаминлардан бирортаси етишмаса ҳам кофермент синтезланиши содир бўлмайди.

Қуйидаги моддалар Q10 коэнзимининг антиоксидант эффектини кучайтиради:
  • селен микроэлементи (энг аввало саримсоқда мавжуд);
  • антиоксидант ҳоссаларга эга E витамини (Q10 коэнзими нормал ўзлаштирилиши учун зарур; буғдой ва сарсабил таркибида мавжуд).
Шунинг учун озиқа рационига сарсабилдан таом ва салатларни, буғдой донидан бўтқани киритиш жуда фойдали.


Q10 НИ КИМГА ТАВСИЯ ЭТИШ ЛОЗИМ?
  • катта ёшли одамларга.
  • аёлларга.
  • мегаполисда яшовчи кишиларга.
  • спорт билан шуғулланишда, фаол ҳаёт тарзида, катта жисмоний юклама билан ишловчиларга.
Организмнинг KoQ10 ни синтезлаш қобилияти ёшга боғлиқ равишда пасаяди ва 30 ёшда унинг танқислиги турли даражада намоён бўлади. Бошқа томондан, модда сарфи қўшимча омиллар: катта жисмоний юкламада, стрессларда, зарарли одатларда (масалан, чекиш), тунги сменали ишда, ультрабинафша нур ва шу кабилар таъсири остида ортиши мумкин. Q10 танқислиги сурункали қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари, жигарнинг сурункали шикастланиши, эндокрин тизими бузилиши, жисмонан ёки руҳан ҳолдан тойиш ҳолатлари билан бирга кечиши мумкин.

Умуман, KoQ10 таркиби даражасига қуйидаги омиллар таъсир қилади:
  • кофермент организм томонидан кам ишлаб чиқарилади ёки ҳаддан зиёд катта дозаларда сарфланади;
  • танқислик балансланмаган овқатланиш оқибатида келиб чиқади.
Агар организмда Q10 синтези камайса, энергия ишлаб чиқиш ва ҳужайра структуралари сақланганлиги бузилади. Оқибатда тез толиқиш юзага келади, ҳаракатчанлик пасаяди, юрак ишлаши ёмонлашади, иммунитет пасаяди.


ҚЎЛЛАНИШИГА ДОИР КЎРСАТМАЛАР
Коэнзим Q10 барча соғлом шахсларга 30 ёшдан ошгандан сўнг организмни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш, энергетик ва ҳаётий тонусни ошириш, бевақт қариш ва иммунитет тизими функциялари пасайишининг профилактикаси учун зарур.

Коэнзим Q10 комплекс терапия ва гипертоник касалликлар профилактикасида, юрак ишемик касалликлари, сурункали толиқиш синдроми, иккиламчи иммунитет танқислиги ҳолатида, милк касалликларида (пародонтоз), ўсма касалликларини нур ва кимётерапия даволаш курсларида, юрак-томир тизимини мустаҳкамлаш учун қўлланилади.

Коэнзим Q10 радиоактив нурланиш оқибатларини, оксидант стресс ва вазн ортиқчалигини даволашда фойдали.

Коэнзим Q10 ўз гўзаллиги ҳақида қайғураётган аёллар учун ҳам фойдали. Q10 “терининг каркаси” бўлмиш коллаген ва эластин молекулалари бузилишидан сақлайди, ажин миқдори ва чуқурлашишини камайтиради. Тери парвариши бўйича энг яхши косметик воситалар таркибида айнан Q10 мавжуд бўлиши ҳам бежиз эмас.


КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ДАВОЛАШ
Замонавий тиббиёт KoQ10 ни қўшимча қабул қилишни тавсия этади (бугунда у Япония, АҚШ, Италия, Германия ва Швецияда энг кўп тавсия этилаётган дори воситалари қаторига киради). Ҳозирги вақтда KoQ10 биологик актив қўшимчалар шаклида ҳам, дори препаратлари шаклида ҳам ишлаб чиқарилади.

Q10 – организмнинг табиий компоненти, мос равишда қўшимча эффектларга олиб келмайди. Дозалаш ҳар бир ҳолатда касаллик характери ва терапея шаклидан келиб чиқиб белгиланади. Бироқ препаратларни қабул қилишдан аввал шифокор маслаҳатини олиш зарур, баъзида қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар кузатилади!

Танқислик билан курашишнинг энг осон йўли – дорихонадан капсулали Q10 коэнзимини харид қилиш. Бу овқатга кучли ва хавфсиз биоқўшимча юрак-томир тизимлари профилактикаси ва даволашда тенгсиз, шунингдек, умумий мустаҳкамловчи восита. Милк ва тишлар ҳимоясида, сурункали толиқиш белгилари, табиатнинг ҳар бир аллергик ҳолатларни бартараф этишда унинг аҳамияти мислсиз.

Профилактик қабул қилиш қиммати шундаки, у нафақат юрак мушакларининг ишлашини яхшилайди, балки умрни узайтиришга, одамни ёшликдаги каби тетик ва фаол қилишга қодир.


Q10 – ОРГАНИЗМНИНГ БИОЛОГИК СОАТИ
Организмдаги Q10 миқдори одамнинг биологик ёшини белгилайди. Q10 қанча кам бўлса, одам биологик жиҳатдан шунча катта. Экспериментал ва клиник тадқиқот натижалари бўйича у қаришдан ҳимоя қилувчи – геропротектор ҳоссаларига эга.

Q10 коэнзими нафақат умрни узайтиришга, балки уни энергия, сиҳат-саломатлик ва ёшлик билан бойитишга, исталган ёшдаги одамни ҳаёт қувончлари ва жўшқинлигига ошно этишга қобил.


Q10 – ҒАЙРАТЧАНЛИК ВА ЁШАРИШНИНГ АЖОЙИБ МАНБАИ!