Vitamixx
| ВИТАМИКС (VITAMIXX) бренди минтақамизда овқатланиш хусусиятлари, барча компонентларнинг ўзаро мослиги ва синергизмини ҳисобга олиб, швейцариялик мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган витамин-минерал комплекслари сериясини бирлаштиради. Юқори сифат, пухта ўйланган таркиб, балансланганлик ва нарх/сифатнинг аъло қўшилмаси – Витамикс маҳсулотларининг асосий ютуқларидир. |
|
| ЖАҲОНДА ТАН ОЛИНГАН СИФАТ
Витамикс сериясидаги барча маҳсулотлар жаҳоннинг энг яхши ишлаб чиқарувчилари хом ашёсидан яратилган. Барча компонентларнинг барқарорлиги ва ўзаро мослиги актив ингредиентлар ва ёрдамчи моддаларнинг махсус ҳимояланган шаклларидан фойдаланиш билан кафолатланган. Шу сабабли биз маҳсулотимизнинг юқори сифати, бир жинслилиги ва барқарорлигига кафолат беришимиз мумкин.
ОПТИМАЛ БАЛАНС Бизнинг рецептураларимиз яратилишининг негизида микронутриентларга бўлган ўзига хос эҳтиёж ва уларнинг организмдаги реал танқислигини назарда тутадиган жиддий илмий ёндашув ётади. Шуни эсда сақлаш лозимки, компонентларнинг таркибда кўплиги яхши дегани эмас, шунинг учун ҳам Витамикс фақат энг муҳим нарсалар – витаминларнинг тўлиқ комплекси, бета-каротин ва ўта муҳим микроэлементлар: йод, рух ва селендан ташкил топган. Айнан мана шулар соғлиқни асраш ва ўзини тетик ҳис қилиш учун зарур!
|
Витаминлар билан ишлаш – уларнинг хоссаларини билишни тақозо этадиган нозик субстанциялар билан ишлашдир. Яхши комплексларни ишлаб чиқариш учун актив ингредиентлар ва тўлдирувчиларнинг шаклини тўғри танлаш ҳамда сифат устидан пухта назорат ўрнатиш талаб қилинади.
Витамикс витамин-минерал комплексларини ишлаб чиқаришда биз витаминлар ишлаб чиқариш соҳасида жаҳондаги етакчи DSM Nutritional Products Компанияси томонидан бизнинг рецептураларимиз бўйича яратилган тайёр витамин аралашмаларидан фойдаланамиз; бу ҳар бир партияда маҳсулотларнинг софлиги, бир жинслилиги ва барқарор сифатини кафолатлайди.
|
|
Бугун кишилар тўғри озиқланишнинг муҳимлиги ва аҳамиятини англаб олаяптилар. Кундалик ҳаёт суръати жадаллашаяпти, биз янада каттароқ кўрсаткичларга интиламиз – шундай қилиб, ҳозирги замон ҳаёт шароитлари жисмоний ва манъавий соғлиққа юқори талаблар қўймоқда.
Витамикс ўз соғлиги тўғрисида қайғурадиган барча кишилар ва уларнинг яқинлари учун кундалик витаминларни таклиф этади.
Ишончимиз комилки, даволанишдан кўра профилактика афзал! ВИТАМИКС – БУТУН ОИЛАНИНГ СОҒЛИГИ УЧУН ҚАЙҒУРАДИ ! |
|











